“Берлин-Оққўрғон” халқаро кинофестивал мукофотига сазовор бўлди
0
21
XVI “Волоколамск чегараси” номли халқаро ҳарбий-ватанпарварлик фильмлар фестивалида Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” фильми ҳакамларнинг махсус мукофотига сазовор бўлди деб ёзади. кино санъати телеграм канали “Берлин-Оққўрғон” фильми “20 аср инқилоблари ва иккинчи жаҳон урушининг фожиаларини эпик тарзда акс эттиргани учун” мукофотга лойиқ топилган. Картинада 1941-1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.