Тюрденев ва митрополит Викентий "Биродарлар қабри"га гулчамбар қўйди
Ўзбекистонда Ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун кундузи Тошкентдаги Волгоград қабристонида "Биродарлик қабри"га гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Тадбирда дипломатик миссиялар ходимлари, хусусан, Россия элчиси Владимир Тюрденев, шунингдек Тошкент митрополити Викентий иштирок этди.