Хакерлар сайтларни бузиб кирди ва Путинни «1-рақамли террорчи» деган баёнот қолдирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
146
Россия ҳакамлик судлари веб-сайтларининг бош саҳифалари хакерлар ҳужумига учради, деб ёзмоқда «Интерфакс». Москва вақти билан соат 05:00 (Тошкент вақти билан 07:00) атрофида хакерлар Приморск, Красноярск ва Хабаровск ўлкалари, Новосибирск ва Курск вилоятлари, Москва ва Урал федерал округининг бешта вилояти ҳакамлик судларига ҳужум қилгани маълум бўлди. Бузилган веб-сайтларда «сиёсий баёнотлар», пайдо бўлган. Sota ва «Грати» нашрлари Хабаровск ва Қрим ҳакамлик судлари сайтларининг бош саҳифаларидан скриншотларни чоп этди. Хакерлар саҳифаларга Россия президенти Владимир Путинни «1-рақамли террорчи» деб атаган матнни жойлаштирган. Унда шунингдек, Путинга нисбатан импичмент эълон қилиниши ва сиёсий маҳбусларга эркинлик берилиши талаб қилинган. Москва вақти билан соат 08:30 га келиб, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Амур ва Свердловск вилоятлари ҳакамлик судларининг веб-сайтлари ишламай қолган. Иркуцк судининг сайти одатдагидек ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага босқини бошлангандан сўнг Anonymous хакерлик гуруҳи Россия ҳукуматига қарши «киберуруш» эълон қилганди.