Москва 5 октябрдан Ўзбекистонга авиақатновларни қайта тиклади
0
251
Москва 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига авиапарвозларни қайта тиклади. Бу ҳақда РИА Новости расмий маълумотларга таянган ҳолда маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч, Наманган, Андижон ва Термизга авиақатновларни амалга ошириш бошланди.
23 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилгани тўғрисида билдирган эди.
Агентликнинг маълум қилишича, ҳар ҳафта Москва — Тошкент йўналиши бўйича 4 тагача, Бухоро ва Самарқандга 2 тадан, Урганч, Наманган, Фарғона, Андижон ва Термизга 1 тадан рейс амалга оширилади.
РИА Новостининг хабар беришича, 5 октябрдан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Иркутск, ва Красноярск шаҳарларидан парвозлар амлга оширила бошланади.