Шаҳобиддин Зоиров Россиядаги халқаро турнирда иштирок этади
0
38
28 июль - 3 август кунлари Россия Федерацияси, Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича Магомед-Салам Умаханов хотирасига бағишланган 21-Халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси турнирда қуйидаги таркибда қатнашади: -52 кг: Аброржон Қодиров -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров -56 кг: Абдулҳай Шораҳматов -60 кг: Отабек Холматов -64 кг: Бобирмирзо Толибов -69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов -69 кг: Билолбек Мирзараҳимов -75 кг: Акмурод Гаффоров -81 кг: Шоҳрухбек Рустамов +91 кг: Лазизбек Муллажонов Мураббийлар: Рустам Саидов, Қулдошбой Тожибоев, Алишер Тўйчиев. Фаҳриддин Ўраков мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.