Эстония Россияда ўзига тегишли ҳудуд борлигини маълум қилди
0
13
Фото: Global Look/Март Хелме Россия Эстонияга ҳалигача 5,2 фоиз ҳудудни қайтариб бермаган. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди. «Россия бизга бу ҳудудни қайтариб беришни хоҳламаяпти. На ўрнига товон пули тўлаган, на бу мавзуда гаплашишни хоҳлайди, — дейди эстониялик сиёсатчи Март Хелме. — Биз Россия билан урушмоқчи эмасмиз». Аммо сиёсатчи айнан қайси ҳудудни назарда тутаётганини билдирмаган. Россия элчихонасида вазиятда дарҳол жавоб берилмади. Россиянинг дипломатик манбасига кўра, Хелме Ивангород ва Псковский вилояти Печорский туманининг бир қисми бўлган ҳудудни назарда тутган. 1920 йил 2 февралда Совет Россияси ва Эстония ўртасида имзоланган Тартус тинчлик шартномасига кўра, бу ҳудудлар Эстонияга тегишли. Лекин Эстония 1940 йилда Собиқ иттифоқнинг таркибига киргандан кейин бу ҳудуд ҳам Россия совет федеративе социал республикасининг таркибига кириб кетган. Россия ТИВ бир неча бор Эстония Собиқ иттифоқ таркибига киргач, Тартус тинчлик шартномаси ўз кучини йўқотганини айтган. 2005 йилда 11 йиллик музокаралардан сўнг Эстония—Россия чегара чизиқлари белгилаб олинган. Ўша пайт чегара шартномаси имзоланган, лекин у ратификация қилинганидан сўнг Эстония парламенти депутатлари преамбулага Тартус тинчлик шартномасини эслатувчи бандларни қўшган. Бундай шароитда Москва ўз имзосини бекор қилган ва чегара белгилаш жараёни қонуний равишда тўлиқсиз қолган. 2012 йилда музокаралар қайта тикланган. 2014 йил февраль ойида Эстония ва Россия ТИВ раҳбарлари шартнома имзолаган. Шундан сўнг шартнома иккала давлатнинг парламенти томонидан ратификация қилиниши керак бўлган. KНП вакиллари бир неча бор ратификацияга қарши чиққан. Улар чегара Тартус шартномасига кўра ўтишини таъкидлаган.