Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026 Август 2026 Сентябрь 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (24-қисм)

0 128

Ошнам дастурхон тузаб, чой дамлаб ўтирган экан.

— Бу нимаси, туғилган кунимда ҳам ҳеч қурса бирровга хабар олмайсан, — деди мени кўриб.

Мен ишлар кўпайиб кетганини баҳона қилдим. Шу заҳоти оғзимдан бемаза ҳид келди, шекилли, у афтини бужмайтирди.

— Нима бало ютиб келяпсанми? — деди қовоғини осилтириб.

Хаёлимга бирдан анави бир кружка «муздай» келди.

— Биласан-ку, роса асабий ишларда юраман. Шунга… Ундаям биттаси…

— Ётқизволиб оғзингдан қуймагандир, — дея еб қўйгудек тикилди у юзимга.

Мен қўлларимни икки ёнимга ёздим.

— Қарийб шундай…

— Ичсанг, менинг ёнимга келма.

— Бўлди, бўлди, ошна, гап йўқ!

У ош сузиб келди. Думба ёғига қилинган экан. Ҳидининг ўзиёқ иштаҳамни очиб юборди. Қобил ошни қиздирилган лаганга сузган экан. «Қўлда еймиз», деди. Ана ошу, мана ош. Бунинг устига, иштаҳа баттар очилди ва ҳаш-паш дегунча лаган бўшади.

— Бўлдими? — дедим лабимни ялаб.

— Ҳа, энди бу ёғи…

— Қобил, ош қилдингми, тузукроқ қил-да. Мен билан бирга яна бир-иккита ўртоғим келиб қолганида нима қилардинг?

У ўшшайди. Лаганни олиб чиқиб кетди ва кўп ўтмай дарров қайтди. Бошқа қиздирилган лаганни тўлдириб келди…

Анчадан бери бунчалик маза қилмагандим. Айниқса, қорин тўйганидан сўнг қайноқ кўк чойни бостириб-бостириб ичсанг, бутунлай бошқача бўлади-да.

Кўзимни юмиб, деворга суяндим.

— Энди гапир, нима ишлар қилиб юрибсан? — деди Қобил.

Менинг кўз ўнгимда бирдан Содиқнинг лангиллаб ёнаётган уйи намоён бўлди. Ичим эзилди. Айтайми, айтмайми, дедим. Айтаман, шу билан енгил тортаман, дедим охири.

Аввал томоғимни қириб, йўталган киши бўлдим. Сўнг секин гап бошладим. Қобилнинг ранги ўзгарди. Охири докадай оқарди.

— Сенинг эсинг жойидами? — деди гапимни охиригача эшитмай лаби титраркан. — Нима ҳақинг бор?!

— Унинг нима ҳақи бор?

— Менга қара, қилган иши учун унинг ўзи жавоб беради!

— Жавоб бермаяпти! Ҳеч ким уни сўроққа тутмаяпти! Тушундингми?! У бўлса, кундан-кунга қутуряпти!

— Бола-чақаси билан уй-жойсиз қолиш нима эканини биласанми ўзи?

— Йўқ, билмайманда шуни! Хўш, сен манавиларни биласанми? — деб телефонимни олдимда акашак бўлиб қолган болалар, бўғилиб ўлаётган йигитлар, фоҳиша қизлар портлаб кетган уйнинг расмини кўрсатдим. — Мана шуларнинг ҳаммасига сабабчилардан биттаси у!

— Барибир, сенинг ҳақинг йўқ. Агар у қилмиши учун бу дунёда жавоб бермаса, нариги дунёда ҳисобини беришади.

— Балки, — дедим бошимни эгиб, — лекин нима қилай, виждоним қийналиб кетди. Ҳозир ҳам қийналяпти, ўзимни қаерга қўйишни билмай юрибман. Бунинг устига, сен ҳам эзяпсан.

— Тўғриси, нима дейишга ҳам ҳайронман. Ўтган сафаргиси… Майли, унга чидагандим. Пулларингни…

— Менинг пуллариммас! — дея Қобилнинг гапини бўлдим.

— Ишқилиб. Ўшанда, балки, ёрдам бермаганимда сен бугунги ишни қилмаган бўлармидинг.

— Қилардим, ҚобилҚилардим! Сен билмайсанда у ёқларда нималар бўлаётганини… Лекин, рости, афсусдаман. Унинг ўрнига ундан баттари бўлди. Аждаҳонинг ўзи. Ямламай ютаман, дейди.

— Ҳечқиси йўқ, тинчитасан вақти-соати келиб.

Мен афтимни бужмайтирдим. Аммо бир оғиз ҳам гапирмадим. Бир муддат каловланиб турдим-да, кафтимни очдим.

— Омин бўлмаса. Мен борай, ошинг учун раҳмат!

— Дарров тегиб қолдими? — дея қовоғини бироз очди Қобил.

— Йў-ўқ, сендан ҳеч қачон хафа бўлмайман. Чунки кўнглингда киринг йўқ. Бунақанги нарсаларни эшитганингда бутун тананг зирқирайди. Лекин шундай бўлиши керак экан, бўлди. Энди мен борай. Ишим бор, тўғриси.

Ҳеч қанақанги ишим йўқ. Шунчаки, кўнглимдаги ғубор ёзилмади. Тоза ҳавода айлансам, балки, ёзилиб қолар, деган хаёлда эдим.

У менинг аҳволимни дарров тушунди. Омин берди.

Таксига ўтириб, шаҳарнинг қоқ марказига бордим. Баланд-баланд иморатлар, одамлар, машиналар… Юрагим баттар сиқилди. Яна таксига ўтирмоқчи бўлиб йўл бўйига бордим. Бекатга. Беш-олти қадам нарида чорраҳа. Қизил чироқ ёниқ. Машиналар тўхтаб турибди. Одамлар йўлни кесиб ўтишяпти. Бировлар шоша-пиша, бошқалар бемалолхўжа. Охирида битта қиз… У ҳам шошган. «Ишқилиб, ўтиб олсин», дедим ичимда. Аммо қиз йўлнинг ўртасидан биз томонга ўтди ҳамки, машиналарга яшил чироқ ёнди. Қиз югурди. Тоқатсиз ҳайдовчилар «Баб-баб» қила кетишди. Бир-иккитаси ҳаракатланди ҳам.

«Югур! Югур!» дея хаёлимдан ўтказдим. Қиз йўлнинг охирига етар-етмас сўнгги йўлакдаги машина юрди. Менинг кўзим олайди. Қиз бирдан тўхтади ва ғилдираклар оёқларининг ёнгинасидан ўтди.

Қиз бақириб юборди. «Тегдими?!» Бирдан миямга шу ўй келди. Йўқ, ҳар тугул, тегмабди. Чунки юришда давом этди. Кейинги машина эса тўхтаб турди. Қиз омон-эсон ўтиб олди. Воқеа шунчалик қисқа вақтда содир бўлдики, йўлни қиздан олдин кесиб ўтганларнинг бир-иккитаси кўриб, бақиришга улгуришди, холос.

Мен ҳовлиқма ҳайдовчининг машинаси орқасидан қарадим. Уни ЙПХ ходими тўхтатаётганди. «Ана энди ҳовлиқмалик неча пулга тушишини кўрасан», дедим.

Кейин тезда ранги бўздай оқарган қизнинг ёнига бориб, не кўз билан кўрайки, Ҳамид аканинг қайнсинглиси Назокат турибди.

— Назокат! — дедим.

У мени кўриши билан йиғлаб юборди.

— Ҳеч нарса қилмадими?

Қиз «йўқ», дегандек бошини қимирлатди. Шу пайт аёллардан бири сув бериб, «Ичинг», деди. Назокат ичди.

Мен бир хаёл билан ҳовлиқманинг ёнига бориб, унинг жағини эзиб қўймоқчи бўлдиму, яна шайтонга ҳай бердим. Чунки ЙПХ ходими ҳам кўрди воқеани. Унинг ўзи нима қилиш керак бўлса қилади.

— Хафа бўлманг. Шунақа бир-иккита ҳовлиқмалар бўп туради. Худонинг Ўзи сақлади, — дедим.

Назокат яна гапирмади. Сумкачасидан дастрўмолини олиб, кўз ёшларини артди.

Кўнглини кўтаролмадим. Ҳайдовчига бир-икки оғиз «тузли» гаплардан гапирмасам бўлмайди.

— Сиз шу ерда қимирламай туринг, ҳозир келаман, — дедим.

Қадамимни тезлатдим. Ҳайдовчи ўттизлар атрофидаги одам, ЙПХ ходимига ялиняпти. У эса қулоқ солмаяпти. Тўғри қилади.

— Нима қилдингиз, ҳов ака?! — дедим уларнинг ёнига яқинлашиб. — Уриб кетганингизда нима бўларди?!

— Урмадим-ку…

— Машина, — деди ЙПХ ходими, — жарима майдончасига!

— Хотиним…

Ҳайдовчи шундай деб машинаси ичкарисига қаради ва бақирди:

— Ана, бошланди!

Унинг оқ «Нексия»сининг орқасида ҳомиладор аёл ўтирарди. У биқинини ушлаб, бақиришга тушганди.

— Калитни бер! — бақирди ЙПХ ходими.

Ҳайдовчи шу заҳоти унинг қўлига тутқазди сўраганини.

Милиционер унинг машинасини ҳайдаб кетди.

Назокатнинг ёнига қайтиб келдим. У анча ўзига келиб олибди. Кўрганларимни унга айтиб бердим.

— Ўлсин, — деди бизнинг суҳбатимизга қулоқ тутиб турган бир аёл, — болали бўламан, деб битта қизни босиб кетай деди…

Бу ерда узоқ туриб бўлмайди. Чунки автобуси келгунича аёллар тоқатсиз ҳайдовчини кўп-кўп айблашади. Назокат ҳеч нима демайди. Баттар ўксинади. Баттар қўрқади.

— Юринг, озгина айланайлик, — дедим унга.

Назокат гапириш ўрнига яна бошини қимирлатиб «хўп», деди.

Ёнма-ён кетарканмиз, Ҳамид ака ва Лайло янгани сўрадим. Қиз жавоб қайтарди. Кейин мен уни анҳор бўйига таклиф қилдим. «Озгина айланайлик», дедим. Назокат яна йўқ демади.

Ҳаво бироз салқинроқ, намроқ эди. Кайфиятни кўтарадиган эди. Шу боисми ёки гап қопим очилиб кетдими, ишқилиб, оғзим тинмади. Ҳар хил латифаларни ҳам айтиб бердим. Назокатнинг кайфияти кўтарилди. Ўйлайманки, машина воқеасини эсидан чиқарди.

«Музқаймоқ еймиз», дедим. У «Йўқ, уйдагилар хавотир олишади», деди. «Сиз телефон қилиб, дугонам билан озгина гаплашиб қолдик денг», дедим.

— Сиз менинг дугонаммисиз? — деди Назокат кулиб.

— Энди шунақа дейилади-да. Баҳонада кўпроқ гаплашиб оламиз. Ишонсангиз, мен музқаймоқни ҳаммадан тез ейман. Жону дилим.

— Мен ҳам.

— Беллашамизми?

— Беллашамиз!

Қаҳвахонага кирдик. Суҳбатимиз анча қизғин бўлди. Чўзилди ҳам ва менинг унга нисбатан меҳрим ҳам товланди.

— Ана, — деди у бир маҳал соатига кўзи тушиб, — сизни деб гап эшитадиган бўлдим.

Оҳ, қийин бўлди уни кузатиш. Чунки ҳечам қўйиб юборгим келмади-да. Аммо начора.

Кайфиятим зўр бўлиб, уйга бордим. Ечиниб, ширин хаёлларга берилдим ва дарров ухлаб ҳам қолибман.

Орадан қанча вақт ўтди, билмайман. Телефоннинг жиринглашидан уйғониб кетдим. Кўзимни ишқалаб экранга қарасам, Одилнинг исми ёзилган. Ёқиб қулоғимга тутишимни биламан, Одил бақиришга тушиб кетди:

— Мен сени ўлдираман! Йўқ қиламан!..

Шу билан унинг телефони ўчди. Ҳали ҳам ухлаётганга ўхшардим. Ким қўнғироқ қилди? Нима деди? Ўлдираман?! Кимни? Меними?

Телефонимни столнинг устига қўйиб ётдим. Уйқум ҳам дарров келди-қўйди. Аммо сал ўтмасдан эшигим «қарс-қарс» этказиб урилди.

— Ким?! — бақирдим ётган жойимда.

— Оч, ярамас!

Ўрнимдан сакраб турдим. Чироқни ёқдиму эшикни очдим. Қаршимда Одил тебраниб турибди.

— Сен мени хонавайрон қилмоқчи бўлдингми?! — дея ёқамдан ушлади у.

Қўллари жонсиздай эди. Секин ёқамдан олдим.

— Мен сен билан… — дея кўрсаткич бармоғини юқорига кўтариб қимирлади Одил. Қолган гапини айтолмади. Довдираб кетди. Агар ушлаб қолмаганимда йиқиларди.

Уни елкасидан тутиб, хонаси томонга судрадим.

— Билсанг… Билсанг… Билсанг… Мен… мен сени… Сени яқин дўстим… Ҳмм… — Одилнинг тили зўрға айланар, нима деяётганини ҳам билмасди.

Уйига киргазиб, каравотига ётқиздим.

— Й-ў-ўқ, — дея у ўрнидан туриб каравотга ўтирди. — Сен бундай… Бундай кетма… Сен ҳал…

— Ётиб ухласанг-чи! — дедим ғижиниб.

Одил бир нарсалар деди, кейин ёнбошига қулади ва шу ондаёқ хуррак отишни бошлади.

Менинг эса уйқум буткул ўчиб кетганди. Шефнинг туғилган кунидаги хатти-ҳаракатларим хўжайинга ёқмаганди. Мана буниси яна битта дастак бўлди. Энди турсам ҳам, ўтирсам ҳам Одил бор нафратини устимдан сочишга уринади. Ўзи бундай олиб қараса, умуман буларнинг орасида юрадиган одам эмасман. Шундай экан, эртароқ жавоб беришмайдими, бориб ўзимга муносиб ишни қилмайманми? Жонга тегиб кетди ҳаммаси!.. Бемаза ўйлар баттар уйқумни ўчириб юборди. Шунда мен Назокат ҳақида хаёл суришга уриниб кўрдим. Аввалига унинг қараши, жилмайиши, узун киприкларини пирпиратишини кўз ўнгимга келтирдим. Ажойиб. Ҳавас қиладиган. Кейин айтган ҳар битта сўзини таҳлил қилдим. Ишонасизми, Назокат бирорта ҳам сўз айтмабди. Тўғри, кетаман дейиш, ейман, бормайман дейиш ҳам сўз, аммо бошқа гап гапирмабди. Шунинг билан бирга каминага ёқишнинг уддасидан чиқибди. Менга қизиқиши бормиди? Бор. Йўқса, шунча вақт мен билан бирга юрмаган бўларди. Кетиб қоларди. Тўғрисини айтсам, қандайдир меҳрибонга заруратим туғиляпти. Қобил? У ўзи тўғри деб ҳисоблаганидан бошқа иш қилсанг, уришгани-уришган. Ана, Содиқни сафдан чиқарганимга оз мунча гапирдими? Тўхта, яна муаммолар томонга кетиб қоляпман. Ҳозир бунинг умуман менга кераги йўқ…

Ухлаёлмадим, туриб кетдим. То тонг отгунча хонада у ёқдан-бу ёққа бориб келдим. Миям портлаб кетай деди. Муаммолар бунча кўп? Шу ёшимда-я! Эй, Худо, тўғри йўлдан Ўзинг адаштирма.

Соат тахминан олтилар эди. Кўп қаватли уйимизнинг ёнига бегона машина келиб тўхтади. Бирдан кўнглимни шубҳа оралади. «Кўнгил — душман», деб шунга айтсалар керак-да.

Машинадан тўрт киши тушди. Улар бошини кўтариб, деразаларга бир-бир кўз ташлаган бўлишди. Шунда секин ўзимни четга олдим. «Қизиқ, булар кимга келишган экан? Наҳотки менга бўлса? Унда тайёргарлигимни кўришим керак. Ёнимда қурол йўқ. Уларнинг ҳеч бири мендан кам уришишмайди. Демак, кучлар тенг эмас. Бунақанги пайтда ҳийла ишлатишдан ўзга чоранг бўлмайди», деб ўйладим. Кейин ошхона пичоқларини столнинг устига териб қўйдим-да, устига сочиқ ёпдим. Сўнгра эшик ёнига бориб, қулоғимни динг қилдим.

 

(Асарнинг давомини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги воқеаларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (1-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (2-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (3-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (4-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (5-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (6-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (7-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (8-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (9-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (10-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (11-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (12-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (13-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (14-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (15-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (16-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (17-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (18-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (19-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (20-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (21-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (22-қисм)

Нуриддин Исмоилов асари: “Шайтон занжири” (23-қисм)





Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также


Загрузка...
Rss.plus
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.