Добавить новость
Август 2010 Сентябрь 2010
Октябрь 2010
Ноябрь 2010
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015 Июнь 2015 Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015 Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015 Январь 2016 Февраль 2016 Март 2016 Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016 Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017 Апрель 2017 Май 2017 Июнь 2017 Июль 2017 Август 2017 Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018 Август 2018 Сентябрь 2018 Октябрь 2018 Ноябрь 2018 Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Гана Терма жамоамизга ойна тутди! Сиз кўзгуда нимани кўрдингиз?! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 63
Фото: Sports.uz Бугунги учрашувни бемалол икки қисмга бўлиб томоша қилиш мумкин. Оптимист мухлислар ўйиндан лаззат олишди, аммо пессимист фанатлар ҳам ўз қарашлари тўғри эканлигини яна бир бор ҳис қилишди. Келинг, адолат юзасидан бугунги ўйиннинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида бирдек фикр билдирамиз. Ўйиндаги плюслар: Намангандаги мухлислар ва жанговар таркиб Вадим Абрамов африкалик рақибларга қарши илк дақиқалардан жанговар таркибни ўйинга ташлади. Айниқса, ҳужум учлигидаги йигитларнинг бирга тўп сургани мухлислар кўзини қувнатгани рост. Ўйинни телеэкран орқали томоша қилган кўплаб мухлислар мириқиб ҳордиқ олишди. Намангандаги «Марказий» аренаси эса, шунчаки «даҳшатли» атмосферани намойиш этди. Абрамов бундан аввалги йиғинлардан фарқли ўлароқ, имкон қадар натижани ҳам унутмасликка қарор қилган кўринади. Шу боис, ортиқча таваккалга қўл урилмади. Катта эҳтимол билан, шу йигитлар ЖЧ саралашидаги 3 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Бугун Абрамов деярли бир йил давомида кўриб чиққан футболчиларнинг энг асосийларини майдонга туширди. Илк 45 дақиқа Терма жамоадаги ўйинларни соғиниб қолган Рашидов илк дақиқалардан майдонда пайдо бўлди. Шунингдек, «Уфа»да асосан таянч зонасида тўп сурувчи Остоннинг ҳужумчи ортига ўтказилгани ҳам хурсанд қилди. Биринчи гол ҳам айнан унинг меҳнати эвазига содир бўлди. Гана футболчилари «Марказий» аренанинг босимини енгиб ўтгунига қадар, ўз дарвозасидан гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Отабек Шукуров совуққонлик билан 14-ҳудуддан кучли зарба йўллади. Ҳисоб очилгач, Гананинг савияси кўриниб қолди. Жамоа илк 15 дақиқа давомида жуда кўплаб хатоларга йўл қўйди. Гол ўтказиб юборган вазиятда эса, очиқчасига тактик хато кўзга ташланди. Тезкор голдан руҳланган «оқ бўрилар» рақибга босимни кучайтирди. Осиё вакилларидан бундай агрессив футбол кутмаган Гана тўпни узоқлаштиришни бошлади. Бу айнан Абрамовнинг режасини иш беришига кўмак берди. Биринчи бўлимда терма жамоамиз бутун майдон бўйлаб ҳужум қилди. Қанотлар, марказ ва ҳатто таянч ярим ҳимоячилари ҳам ҳужумда фаол иштирок этди. Бемалол 2 ё 3 та гол уриш мумкин эди. Афсуски, ўзбек футболидаги энг оғир касаллик – вазиятлардан унумли фойдаланиш панд бериб қўйди. Гана бир амаллаб прессингни енгиб ўтишга ҳаракат қилди, аммо босим юқори бўлгани учун таваккал қилишни истамади. Ўйин унутилади, аммо натижа қолади Қора қитъа вакиллари таблодаги ҳисобни тенглаштиргач, «Марказий» арена бир неча дақиқага сукунатга чўмди. Ўз вақтида терма жамоа уйғонди ва ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирди. Акс холда, бу натижа муҳим ўйинлар олдидан руҳий зарба бўлиши аниқ. Боз устига, Гана ўзининг деярли иккинчи таркиби билан Намангандан дурангни олиб кетиши мухлисларни ҳам тушкунликка тушириб қўйиши мумкин эди. Бахтимизга, Жалолиддин Машарипов энг муҳим паллада катта саҳнага чиқди. Унинг ижросидаги зарба кўпчиликни енгил тин олишига сабаб бўлгани рост. Натижа ҳаммага манзур келди. Ўйин ташкилотчилари, стадионга йиғилган мухлислар ва статистика ихлосмандларига. Шунингдек, 90 дақиқани вақт ажратиб телеэкран орқали томоша қилганлар ҳам маза қилди. Ҳар ҳолда, 1:1 дан 2:1 ёқимли. Ўйиндаги минуслар: Иккинчи бўлимдаги пассивлик 45 дақиқалик футболни томоша қилгач, барча бугун йирик ҳисобдаги ғалаба бўлишига шубҳа қилмай қўйди.Кутилмаганда, иккинчи бўлимга Гана умуман бошқача кайфиятда чиқиб келди. Биринчи 45 дақиқаликда Абрамов қанотлар орқали бош зоналар яратишга ўрганган эди. Иккинчи таймда Гана тўпни ўз назоратига олишни бошлади. Кўп ўтмай меҳмонлар терма жамоамиз ўйин режасини бузиб ташлашди. Рақиб мураббийи ярим ҳимоячиларни марказга яқинроқ тўп суришига буйруқ берди. Оқибатда, миллий жамоамиз фақат қанотларга суянишга мажбур бўлишни бошлади. Қанотлар орқали тўп сурувчи жамоаларда жисмоний ҳолат доимо 101 фоиз тайёр бўлиши керак. Сезган бўлсангиз, 65 дақиқага қадар Рашидов ва Машарипов қанотлар орқали ёриб киришга уринди. 70 дақиқадан сўнг, терма жамоамиз чарчаб қолишни бошлади. Брак узатмалар ва майдон марказидаги фоллар сабабли ўйин темпи тушиб кетди. Оқибатда, қанотлардаги вингерларимиз ўйиндан тушиб қолишни бошлади. Шу боис, Абрамов биринчи навбатда уларни алмаштирди. Ойбек Бозоров иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлсада, унгача тўп деярли етиб келгани йўқ. Чарчоқ сабабли термамиз ўйинида ноаниқлик кўпайиб кетди. Ўтказиб юборилган гол Қанчалар кулгили туюлмасин, 17 ёшли Исак Абдул Фатао Роналду услубида жуда узоқ масофадан гол киритди. Бу зарба бизнинг футболга ойна тутиб берди. Кўзгунинг аксида барча дарвозабонлар билан муаммо тўлиқ ҳал этилмаганини дарров кўриб олди. Гана ёшлари аъзоси бўлишига қарамай, бу йигит бир неча бор ҳимоячиларни доғда қолдириб кетганини кўрдик. Ҳисоб тенглашгач, терма жамоамиз ўйин услуби наф бермай қўйди. Гана тўлиқ қарши ҳужум тактикасига ўтиб олди.. Ганалик ярим ҳимоячи эса, жуда қўпол хатога йўл қўйиб ўз классини кўрсатган бўлса, Машарипов айёрона зарбаси билан ўз классини намойиш этди. Ҳисоб 2:1 га ўзгаргач, жамоамиз темпни туширишни бошлади. Очиқчасига, натижа учун ўйин бошланиб кетди. Вазиятлар бўлди, аммо биринчи бўлимдаги кескинликдан асар ҳам йўқ эди. Бу орада, ўзгаришлар сони кўпайиб кетгани учун ўйин картинасини тўлиқ кўришнинг имкони бўлмади. Муаммолар ўша-ўша Бугунги ўйин футболимиздаги асосий муаммолар ҳали-ҳамон актуал эканлигини кўрсатиб қўйди. Жисмоний имкониятларимиз, очиқ футболга яраша реализациянинг йўқлиги ва ярим жамоага тенг дарвозабонимизнинг мавжуд эмаслиги. Ачинарлиси шундаки, замонавий футболдаги деярли барча грандларда бу омиллар бобида муаммо мавжуд эмас. Бизда эса, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳар қандай жамоа ўз имкониятларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши лозим. «Ливерпуль»нинг агрессив ва ҳужумкор футболи ёқадими? Унда жисмонан супер формадаги атлет йигитларни жамоага жалб этиш лозим. Гвардиоланинг тики-такасига ишқибозмисиз? Унда техникаси супер бўлган футболчиларни таркибга чорланг. Ана шунда натижа бўлиши мумкин. Тактика ва стратегия қўл остидаги футболчилардан келиб чиқиб тузилиши лозим. Футболчиларни тактикага мослаш эса, ҳар доим ҳам натижа кўрсатавермайди. Майли, бугун Гана спарринг рақиб вазифасини муносиб ўтаб берди. Бунинг учун уларга раҳмат. Натижа ҳам ҳаммани хурсанд қилди, бироқ муҳими бу эмас. Асосийси, Гана бизга тутган ойнадаги аксимизга қандай баҳо беришда! Ойнадаги суратдан Вадим Абрамов ўзи учун керакли хулосани чиқаради деган умиддамиз. Якунланмаган хулоса Ўртоқлик ўйини сабабли ҳеч кимни айблашнинг имкони йўқ. Бу ўз номи билан ўртоқлик баҳси. Унда ҳеч қачон натижа муҳим бўлмаган. Муҳими ўйиндан қандай фойдаланиш. Бугунги ўйин Абрамов учун ҳамма аспектларни кўриб олиш учун имконият яратиб берди. Олдинда, термамизни Ироқ кутиб турибди. Натижа ўз йўлига, аҳир бу ўртоқлик ўйинику! Асосийси, бу спарринг рақиблар бизнинг ожиз нуқталарга берган зарбасини эслаб қолиш. Ана шунда, ҳал қилувчи «Жанг»ларда бемалол ожиз нуқталарни беркитиш мумкин бўлади. Яҳёхўжа Улуғхўжаев




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

РТРС украсит телебашни России светом в память о Великой Победе

Пока вы спали:. Временные ограничения на взлет и посадку с полуночи введены в аэропортах Самары, Казани, Нижнекамска, Пензы, Ульяновска, Оренбурга, Уфы, Тамбова, Чебоксар, Орска, Ижевска и Перми

На Казанской телебашне в честь 9 Мая включат подсветку со Знаменем Победы

На телебашне в Самаре включат праздничную иллюминацию в День радио


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Уфа на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.