Добавить новость
Август 2010 Сентябрь 2010
Октябрь 2010
Ноябрь 2010
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015 Июнь 2015 Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015 Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015 Январь 2016 Февраль 2016 Март 2016 Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016 Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017 Апрель 2017 Май 2017 Июнь 2017 Июль 2017 Август 2017 Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018 Август 2018 Сентябрь 2018 Октябрь 2018 Ноябрь 2018 Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Россия прокуратураси Туркистон озодлиги учун курашган арбобни "экстремист" ва "бўлгинчи" деб топди

0 26
Санкт-Петербург прокуратураси туркшунос олим Заки Валидий Тўғон бюстининг Санкт-Петербург давлат университети ҳудудида ўрнатилганини “экстремизмга қарши кураш қонунчилигининг бузилиши” дея баҳолади. Прокуратура университет ҳудудида жойлашган ҳайкал ва унинг номидаги марказ фаолиятини тўхтатишни талаб қилди.


Университет бу талаб қонуний эканини тан олгани айтилмоқда.


Бошқирдлар бутунжаҳон қурултойи бу масала юзасидан ўз норозилигини билдирди.


Мутахассислар Заки Валидий Тўғонга қўйилаётган “фашистлар ҳамкори” ва “айирмачи” айбловларини мутлақо асоссиз, деб айтмоқда.


Прокуратура Заки Валидийни “экстремист” ва “бўлгинчи”га чиқарди


Санкт-Петербург шаҳар прокуратураси Санкт-Петербург давлат университети маъмуриятидан олийгоҳнинг шарқшунослик факультети ҳовлисида ўрнатилган буюк бошқирд шарқшуноси ва тарихчи олими, сиёсий фаол, Туркистон ўлкаси мусулмон шўроси бош котиби, Ўрта Осиё миллий мусулмон жамиятлари федерацияси (кейинчалик «Туркистон миллий бирлиги») раиси, Туркистонда “босмачилик” номи билан тарихда қолган миллий-озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, Манчестер университети фахрли доктори Аҳмад Заки Валидий Тўғон(1890-1970)га бағишлаб университет ҳовлисида 2008 йилда ўрнатилган бюстни олиб ташлашни буюрди.


Ўқув юрти расмий сайтида эълон қилинган тушунтиришга кўра, прокуратура шарқшунос олимга ўрнатилган ҳайкал “экстремизмга қарши кураш қонунчилигига” зиддир. Петербург университетига шаҳарнинг Василеостровский прокуратурасидан келган хатдан англашилишича, талабалардан бирининг онаси Заки Валидийга қўйилган ҳайкални кўриб қолган ва прокуратурага арз қилган. У бу монумент “нацист жиноятчиларига ҳамкорлик қилганларни қаҳрамонлаштириш”, дея баҳолагани маълум.


“Далил” тарзида олимнинг Улуғ Ватан уруши даврида миллий асосда давлат тузилишига оид фикр-мулоҳазалари, унинг “айирмачиликка бўлган даъватлари” келтирилган. Петербург прокуратураси буни “давлат жинояти” эканига университет маъмурияти эътиборини қаратган.


Озодликка маълум бўлишича, 2019 йилнинг сентябрида Санкт-Петербург давлат университети яна бир қанча талаблар асосида шаҳар прокуратурасига бу маълумотни текширишга сўровнома юборади.


“Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларида жойлашган архив муассасаларидан катта ҳажмда маълумот талаб қилиб олиш, хориж ахборот манбаларининг чет тилларидан таржималарини амалга ошириш ҳамда илмий жамоанинг тушунтиришларини жамлаш зарурати бу текширувнинг узоқ давом этганига сабаб бўлди”, дейилади 2020 йилнинг декабрида чоп этилган прокуратура расмий жавобида.


2020 йилнинг 14 январ куни Университетский 7-9-11 манзили бўйича бюст жойлашган жойда “экстремистик фаолият” юзасидан текширув ўтказилгани айтилди.


Ниҳоят, прокуратура текширув хулосаси асосида Аҳмад Заки Валидий Тўғонга ўрнатилган ҳайкал ва лавҳ, шунингдек, унинг номидаги университетда очилган музей ва марказни “талабалар онгига салбий таъсир ўтказувчи экстремистик фаолият” сифатида баҳоланиб, ёпишни талаб қилди.


Университет кўрсатма қандай бажарилгани борасида расмий идорага хабар бериши буюрилди.




Озодлик сўровига университет маъмурияти бу талабга қарши чиқмаслиги ва уни бажаришини билдирди.


Атоқли шарқшунос олим, ориенталистика бўйича 400 зиёд илмий асарлар муаллифи, қатор Европа университетлари фахрий доктори, профессор Аҳмад Заки Валидий Тўғон ҳайкали 2008 йилда Санкт-Петербург давлат университети қошида Турк тадқиқотлари маркази очилиши тантаналари давомида ўрнатилган.


Уни олийгоҳга тақдим этган Бошқирдистон Маданият вазирлиги бу масалада ҳозирча ўз муносабатини билдирмади.


“Бошқирдистон ҳукумати ва минтақа Маданият вазирлиги номига Санкт-Петербург прокуратураси органларидан Аҳмад Заки Валидий масаласида ҳеч қандай сўровномалар келгани йўқ. Биз, шунингдек, текширув натижаларини кўрганимиз йўқ", дейилади Бошқирдистон ҳукуматининг журналистлар юборган сўровномасига берган расмий жавобида.


Бошқирдларнинг Бутунжаҳон қурултойи қарши чиқди


Бошқирдлар Бутунжаҳон қурултойи Президиуми ва Ижроия қўмитаси Аҳмад Заки Валидий бюстининг Петербург университетидан олиб ташланиши юзасидан пайдо бўлган маълумотга нисбатан хавотир билдирди.


- Валидийга нисбатан қўйилаётган айбловлар кўплаб маротаба турли шахслар томонидан овоза қилинган, аммо фанга маълум бўлган бирорта ҳужжат ва архив материаллари томонидан тасдиқланмаган. Шу муносабат билан Бошқирдлар бутунжаҳон қурултойи томонидан Петербург прокуратураси ва университети раҳбарияти номига сўров юборилди, дейилади ёдгорликнинг ўрнатилиши ҳозирга қадар бирорта ҳужжат асосида ўз тасдиғини топмаганини билдирган бошқирдлар тузилмаси расмий баёнотида.


Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори, этнограф олим Сергей Абашин Заки Валидий бюстининг олиб ташланишига эътибор қаратган биринчи зиёлилардан бири.


Озодликка берган интервьюсида Сергей Николаевич бюст атрофида бошланган можарони “абсурд томоша”, деб номлади.


- Бу университетнинг ички ҳовлисида жой олган ёдгорлик, майдонда ё паркдамас. У ерда кўплаб бошқа ҳайкаллар ҳам мавжуд. Бу ёдгорлик Бошқирдистон томонидан Петербург маданиятига ҳисса қўшган, Бартольд ва бошқа Петербург олимлари билан ҳамкорлик қилган буюк шарқшуносга қўйилган. Яъни кучли эроншунослик ва туркшунослик йўналишларига эга олийгоҳга бу ёдгорлик тасодифан ўрнатилмаган!


Ҳа, у большевикларга қарши турган сиёсий фаол бўлган. Ленин билан учрашган, Мустафо Чўқай билан дўст бўлган, Бухоро амири Саид Олимхон билан бирга “босмачилик” ҳаракатини бошқарган, Туркияда пантуркчилик ғоялари тарғиботи билан шуғулланган. Лекин унинг 1939 йилгача Бонн университетида ўқитувчилик қилганини “экстремизм” деб ҳисобласак, кўплаб бошқа одамларнинг фаолиятига чек қўйиш керак унда. Заки Валидий нацистлар билан ҳамкорлик қилмаган, у партияга аъзо бўлмаган. “У кимлар биландир учрашган”, деб тамға босиш қанчалик тўғри бўлади. Бу охирги йилларда авж олиб бораётган абсурдлар театри-ку, - дейди Сергей Абашин.




 


Тарихчи-олим, агарда Россиянинг Санкт-Петербургида Заки Валидий Тўғондан воз кечилса, “давлат арбоби ва миллий қахрамон” деб эълон қилинган Бошқирдистонда бу тарихий шахсга муносабат қандай бўлмоғи лозим, деган саволни ўртага ташлади.


Унинг фикрича, прокуратура яратаётган муаммо марказ ва Уфа ўртасида зиддиятни келтириб чиқаради.


- Петербург прокуратурасининг бу тақиқи Бошқирдистонга ҳам тааллуқлими ёки фақат Петербурггами, ахир бу бир давлат-ку?! Россияда саноқсиз чоп этилган Валидийннг тарихий ва илмий меъросидан воз кечиш керакми шунда? Бутун дунёда тан олинган асарлари “экстремизм” рўйхатига киритиладими??? Бу университет маъмурияти розилиги билан прокуратура томонидан сунъий яратилаётган катта муаммо! Ҳайкални олиб ташлашдан маъно йўқ - 13 йил турган, тураверарди ҳам. Россияда бошқа муаммо йўқми?!


Гражданлар уруши домига тортилган Россияда большевикларнинг ўзи айирмачи-сепаратист бўлган-ку: 1939 йилгача Сталин бошқарган ҳукумат фашистлар Германияси билан ҳамкорлик қилганини ҳамма билади! Германияда уша даврда яшаган ҳам бир одам фашист бўлиб қолаверадими? Мантиқ қани?! Ваҳоланки, у уруш бошлангунча Германияда яшаган, кейин Истанбулга кўчиб кетган. Валидийни пантуркчиликда айблаш ҳам кулгили - ҳар бир турк тилида сўзловчи сиёсий фаол ва олимни пантуркчиликда айблаш мумкин. Ҳукумат бундай зиддиятлар яратилишига йўл қўймаслиги керак! Аммо, абсурдлар мамлакатига айланаётган Россияда олимнинг бюстига қарши ҳаракатлар авж олиши афсуски табиий ҳолатдек кўриняпти, - дея хулоса қилди Сергей Абашин.


2016 йилда Россия Думасининг миллатчи депутатларидан бири Алексей Журавлёв Бошқирдистонда фаолият юритаётган “Қўк Бўри” жамоатчилик ташкилоти фаолиятини назоратга олиш талаби билан Бош прокуратурага мурожаат қилганди. Журавлёв “Кўк Бўри” ташкилотини “турк сепаратизми мафкурачиси Аҳмад Заки Валидий меъроси бўлган турк миллатчилиги ва пантуркчилик ғояларини ўзида мужассам этганликда” айблаганди.




2015 йилда Аҳмад Заки Валидий Тўғонга бағишлаб Бошқирдистоннинг Уфа шаҳрида ёдгорлик ўрнатилишига маҳаллий “Бошқирдистон руслари йиғини” рус миллатчилари қарши чиққан эди.


Шўролар даврида тузумнинг ашаддий танқидчиси ва душмани саналган Аҳмад Заки Валидий Тўғон (1890-1970) замонавий бошқирдлар учун миллат қаҳрамони, маърифатпарвари ва ғоявий йўлбошчиси бўлиб қолмоқда.


Бошқирдистонда кўча, мактаб ва кутубхона унинг номи билан аталган, 2010 йил "Аҳмад Заки Валидий йили" деб эълон қилинган эди. Шу йилнинг ўзида Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги сайлгоҳга унинг номи берилганди.


Аҳмад Заки Валидий ким бўлган?


Бошқирдистонда қишлоқ мулласи оиласида таваллуд топган Аҳмад Заки Валидий мадрасани битириб, Қозон шаҳридаги “Қосимия” мадрасасида таълим берган. 1915 йилда у Россия Давлат Думасида Мусулмонлар фракциясига депутат этиб сайланган.




1917 йилдан бошлаб Кремлдан мустақил бўлган Бошқирдистон республикасини тузишга киришган, аммо фуқаролар уруши йилларида совет тузумига қарши чиқиб, босим остида Бухорога қочиб ўтган.


Ўтган асрнинг 20-йилларида Заки Валидий собиқ хонликлар ҳудудларида совет тузуми ўрнатилишига кескин қаршилик кўрсатган, қуролли гуруҳларни бошқарган. 1921 йил августида Бухорода Файзулла Хўжаев хайрхоҳлигида Валидий бошчилигида Туркистон Миллий Бирлиги (ТМБ) ташкилоти тузилди. У сиёсий фаол сифатида Бухоро амири Сайид Олимхон ва Хива аксилсовет намояндалари билан ҳамкорликда советлар томонидан “босмачилик” деб номланган ҳаракатни ташкил этишда иштирок этган, унинг ғоявий пойдеворини яратган.


Аксилшўро фаолияти давомида у “турк шери” Анвар пошшо билан ёнма-ён жанг ҳам қилган. Шу йиллари Аҳмад Заки Валидий аксилсовет ҳаракати намояндаси сифатида халқаро жамоатчилик эътиборини Марказий Осиёдаги ҳодисаларга қаратишга уринади, Эрон, Афғонистон, Туркия, Англия ҳукуматлари вакиллари билан учрашади. 1923 йилда Туркистон миллий-озодлик ҳаракати бостирилиши ортидан у Файзулла Хўжаев ёрдамида у Афғонистон орқали Эрон, кейин Берлинга ўтган.


1925 йилда Аҳмад Заки Валидийга Туркия Вазирлар Маҳкамаси махсус қарори билан мамлакат фуқаролиги берилган. Кейинроқ, 1944 йилда у ўзининг “Советларга қарши “пантуркчилик” ва “турончилик” фаолияти учун 10 йилга қамоққа ташланган, аммо 17 ойдан сўнг озод этилган. Айрим маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши йиллари Заки Валидий Германия вермахтига асир тушган ва Туркистон легионида хизмат қилиш истагини билдирган бошқирдлар ва марказий осиёлик аскарлар билан учрашган.


Валидий илмий фаолият билан ҳам шуғулланган. Турк халқари тарихи муаллифи бўлган Заки Валидий 11 тилда 400 яқин илмий асарларни чоп этган. 1912-15 йилларда у Бухоро хонлиги ва Фарғона водийсига илмий сафар қилган, қатор илмий-тарихий мақолалар чоп этган. 1935 йилда Заки Валидий – Вена университетини тамомлаб, докторлик унвонини олган, Германиянинг қатор олийгоҳларида ўқитувчилик қилган.


Кейинроқ, тарихчи олим сифатида умрининг охиригача Истанбул университетида Турклар тарихидан дарс берган. У Манчестер университети фахрий доктори (1967), дунёнинг етакчи таълим муассасаларида турк тарихи ва давлатчилигидан маърузалар қилган.


Аҳмад Заки Валидий Тўғон 1970 йилда Туркияда вафот этган, Истанбулда “Қоражамоат” қабристонида дафн этилган.




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

«Деловые Линии» переехали в Набережных Челнах на новый адрес

Вкусно, сытно, оздоровительно. Чем кормят в больницах Москвы

В уфимском отряде спецназа Росгвардии имени М.М. Шаймуратова прошел чемпионат по боксу

Никаких огородов и прополок: метод «ленивой грядки», который увеличил урожай картошки в два раза


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Уфа на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.