Добавить новость
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1
2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

“Мукаммал қотиллик”. Христо Грозев  – “ФХХ заҳарловчилари” ҳақида

0 408
Bellingcat тадқиқот гуруҳи ва The Insider нашри яна уч нафар россиялик фаоллар ва сиёсатчилар Россия Федерал хавфсизлик хизматининг қурбони бўлган деб ҳисоблайди. Мухолифат етакчиси Алексей Навальний заҳарланиши ортида турган ФХХ “заҳарловчилар жамоаси” Кабардин-Болқор ва Доғистонлик икки фаол - Тимур Куашев ва Руслан Магомедрагимовни, ҳамда сиёсатчи Никита Исаевни заҳарлаб ўлдиргани айтилмоқда.


Bellingcat, The Insider нашри ҳамда Германиянинг Der Spiegel газетаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги суриштирувда айтилишича, махсус хизматлар хуш кўрмаган одамларни заҳарлашда бош-қош бўлган ФХХ Криминалистика институти ўзи алоқадор бўлган камида бир қотиллик юзасидан ўтказилаётган терговда ўзи экспертиза ўтказган ва, табиийки, шубҳали ҳеч нарса топмаган. “Эксперт” сифатида институт ходими Василий Калашников иштирок этган. Алексей Навальний ўзига қарши суиқасд иштирокчиларидан бири эканини айтган ФХХ тезкор ходими Константин Кудрявцев билан суҳбатда унинг исми ошкор қилинганди.


Bellingcat, The Insider нашри, Германиянинг Der Spiegel газетаси ҳамда Озодлик радиоси Россияда кимёвий қуроллар тайёрлаш дастури ҳамда Навальнийни “Новичок” моддаси билан заҳарлашга уринишлар ҳақида туркум суриштирувлар эълон қилган. Суриштирув муаллифларидан бири Христо Грозев 2017 йилдан буён Навальнийни заҳарлашга уриниб келган ФХХнинг ихтисослашган яширин бўлинмаси ходимларининг парвоз ва қатновлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиб, интернет фойдаланувчиларини расмий ўлим сабаби шубҳали кўринган ҳоллар билан ушбу қатновлар ўртасида туташликларни топишга чақирганди. 


Бундай туташликлар дарҳол топилган. Bellingcat’нинг янги суриштируви бағишланган қурбонларнинг номи аллақачон бошқа ОАВда айтилган ҳам эди. Масалан, журналист, ҳуқуқбон ва “Яблоко” партияси аъзоси Тимур Куашев Нальчикда вафот этганда, ФХХ жамоасининг бир ходими ҳам ўша ерда бўлгани аниқланган.


27 яшар Куашев 2014 йилнинг 1 августида Нальчик шаҳрида ўлик ҳолда топилган эди. Ўнг кўзининг тагида қон талашгани, қўлтиғи тагида эса нинадан из қолгани учун у ўлдирилган деб гумон қилинган. Ички органлари шикастланмагани учун экспертлар ўшандаёқ Куашев номаълум модда билан заҳарланганлигини гумон қилган эди. Шунга қарамай, унинг ўлими сабаби деб расман “номаълум вирус инфекциясидан келиб чиққан юрак етишмовчилиги” айтилган. Марҳумнинг ота-онаси, дўстлари ва ҳамкасблари ушбу ҳулосани рад этиб, Куашев ўлдирилганлигини таъкидлайди. 2018 йилда улар Европа инсон ҳуқуқлари маҳкамасига мурожаат қилган.


Суриштирувда тилга олинган ФХХ ходимларидан бири 2015 йил мартида Доғистонга келган. Ўша кунлари у ерда “Бирлик” ҳаракати фаоли Руслан Магомедрагимовнинг ҳам ўлиги топилган. Марҳумнинг яқинлари унинг бўйнида иккита нина изи бўлганини, у нафасни сиқувчи модда билан заҳарланганини айтиб келишади – Руслан нафас етишмовчиликдан ўлган.


Bellingcat’нинг янги суриштирувида тилга олинган яна бир исмни Христо Грозев аввалроқ айтган эди. Сиёсатчи Никита Исаев 2019 йил ноябрида Тамбовдан Москвага кетаётган поездда ўлган. Ўлимга сабаб деб расман инфаркт кўрсатилган.


Тимур Куашев

 




Янги суриштирувда таъкидланишича, Куашевни заҳарлаш операцияси 2014 йилнинг 13 июлидан бошланган. Шу куни, кейинчалик Навальний билан суҳбатидан сўнг машҳур бўлиб кетган “заҳарловчилар жамоаси”нинг аъзоси Константин Кудрявцев Налчикка учиб келди. Тўққиз кун ўтиб унга ҳамкасби Иван Осипов (сохта исми – “Иван Спиридонов”) Москвадан Минеральные Воды орқали келиб қўшилди. Осипов аввал 30 июлдаги рейс билан қайтиши керак эди, лекин у кунини 31 июлга ўзгартирган.  Осипов бу рейсда ҳам қайтмай, режасини яна ўзгартирди.  У Москвага 1 август соат 14:05даги рейс билан, Куашевнинг жасади топилганидан бир неча соат ўтиб, учиб кетди.


Кудрявцев ва Осипов заҳарлаш операциясида иштирок этган ФХХнинг ягона ходимлар бўлмаган, дейди Bellingcat ва The Insider. Фаолнинг ўлимидан бир неча кун аввал ФХХнинг яна уч тезкор ходими, жумладан, Навальний заҳарланиши бўйича суриштирувда тилга олинган Алексей Александров ҳам Владикавказга учиб келган. Суриштирувда яна иккита исм илк бор тилга олинмоқда – Денис Мачикин ва Роман Матюшин.


Навальный билан суҳбатда Константин Кудрявцевнинг айтиб беришича, видеокузатув камераларига тушиб қолиш эҳтимоли бор жойларда ФХХ ходимлари камераларни “ўчириб турадилар”. Тимур Куашевни заҳарлашда ҳам айнан шундай қилинган: фаолнинг отаси талаби билан олиб борилган расмий терговда аниқланишича, Куашевни олиб кетиш онлари тушиб қолиши мумкин бўлган камералар “коммутатор носозлиги” деб ишламай қолган. Куашевнинг телефон қўнғироқлари биллинги кўрсатишича, унинг телефони 1 августда ўчиқ бўлган.


Энг муҳими, Куашев кўйлагида қолган қон экспертизасини Станислав Макшаков раҳбарлигидаги “заҳарловчилар жамоаси” ишлайдиган яна ўша ФХХ Криминалистика институтининг ўзи амалга оширган. Экспертиза ҳулосасига имзо чекканлар орасида Навальний заҳарланишидан кейин Томскда далилларни йўқотишга қатнаган Василий Калашниковнинг имзоси ҳам бор. Шу экспертиза ҳулосасидан сўнг Куашевнинг ўлими бўйича жиноий иш ёпилган эди.


Руслан Магомедрагимов



Минтақавий “Бирлик” (“Садвал”) ҳаракати фаоли бўлмиш Руслан Магомедрагимовнинг жасади Доғистоннинг Каспийскида 2015 йилнинг 24 март куни топилган эди. Ўша пайтда “Черновик” нашрининг ёзишича, Русланнинг яқинлари унинг ўлимини дарҳол ижтимоий-сиёсий фаолияти билан боғлаган. Магомедрагимов лезгин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари, ҳамда Россия ва Озарбайжон лезгинларини “Лезгистон” мухторияти остида бирлаштириш учун курашган.  “Черновик”нинг ёзишича, Руслан маҳаллий ҳокимиятни доим танқид қилиб келган.


Ҳудди Тимур Куашев воқеасида бўлганидек, Навальний иши бўйича фош этилган ФХХ Криминалистика институти ходимлари Каспийскдан бир неча км наридаги Махачкалага бир неча бор келган. Иван Осипов бу шаҳарга 2015 йилнинг январида икки марта, Константи Кудрявцев ҳам икки марта, жумладан, суиқасд режаланган кундан олдинроқ, 11 мартдан 16 мартгача келиб кетган. Осипов шунингдек 24 мартдаги заҳарлашдан бир неча кун олдин Владикавказга келган ва минтақада олти кун қолган. У Москвага фаолнинг ўлимидан икки кун ўтиб қайтган.


Никита Исаев



Сиёсатчи ва блогер, “Янги Россия” ҳаракати етакчиси Никита Исаев ўзини коррупцияга қарши курашчи сифатида тақдим этса ҳам, аслида тизимдаги кремлпараст сиёсатчи бўлган. Исаев 2019 йилнинг 16 ноябрга ўтар кечаси Тамбов-Москва поездида ўлган. The Insider эслатишича, “Справедливая Россия” партияси раҳбари Сергей Миронов Исаевни ўзига минтақавий бўлинмалар бўйича маслаҳатчи этиб тайинлаган эди, Тамбовга ҳам у айнан шу масалалар бўйича кетаётганди.


Исаевнинг ўлими Томскдан Москвага парвоз қилаётган самолётдаги Алексей Навальний билан содир бўлган жараёнга жуда ўхшаш. У билан бирга бўлган ёрдамчиси Алина Жестовскаянинг айтишича, Исаев ярим кечаси ҳожатхонага чиқиб, деярли икки букилиб купега қайтиб келган ва ўша ерда ҳушидан кетиб қолган. Расман унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган деб айтилган. Лекин Bellingcat ва The Insider сиёсатчининг сафарлари билан уни 2018 йил декабридан бошлаб Россия бўйлаб таъқиб этган “заҳарловчилар жамоасининг” парвоз ва қатновлари 13 марта туташганини аниқлаган. Исаевни Навальний иши доирасида маълум бўлган ўша-ўша Алексей Александров ва Иван Осиповлар, ҳамда исми илк бор янги суриштирувда келтирилаётган яна уч нафар ФХХ ходими Александр Самофал, Виктор Кравченко ва Михаил Тихоновлар кузатган. Шу бешовлондан камида биттаси “Янги Россия” етакчиси билан айни кунларда Тамбов шаҳрида бўлган.


Исаев ўлими билан боғлиқ жиноий иш очилмаган, дейди Алина Жестовская. У шунингдек Озодлик радиоси билан суҳбатда, Исаев ФХХ ходимлари томонидан заҳарланганига ишонмаслигини айтган.


Bellingcat’нинг янги суриштирувида  таъкидланишича, Исаевнинг заҳарланишини ФХХ “заҳарловчилар жамоаси” билан боғлаш мумкин бўлган бошқа ўлимлар орасида энг ғалатиси.  The Insider ёзишича, Исаевнинг яқинлари у Владислав Сурков ҳали президент администрация раҳбари ўринбосари бўлган даврлариданоқ администрация билан қалин бўлганини беркитмайди. Исаев, шунингдек, кремлпараст ёшлар ташкилотларининг мафкурачиси бўлмиш Василий Якименко билан ҳам яқин муносабатда бўлган. Балки, дейди суриштирув муаллифлари, Исаевнинг ўзи рус махсус хизматлари томонидан ёлланган ва кейинчалик “икки томонга ишлайдиган агент” сифатида гумон остига тушиб қолган бўлиши мумкин. “Экспорт бўйича мутахассис” ҳамда “суғурта компанияси ходими” сифатида сиёсатчи чет элга кўп чиқар эди. Агарда ушбу версия тўғри бўлса, унинг чет элдаги баъзи учрашувлари ёки алоқалари ФХХ томонидан шубҳали деб топилиб, ўзи “сотқин” сифатида бартараф этилган бўлиши мумкин.


Bellingcat ходими Христо Грозевнинг Озодлик радиосига айтишича, навбатдаги суриштирув баъзи сабабларга кўра суиқасдан сўнг, Алексей Навальний каби, тирик қолган инсонларга бағишланади. Булар орасида "Медиазона" нашри асосчиси Петр Верзилов ва сиёсатчи Владимир Кара-Мурзалар бўлиши мумкин.


 - Сиз шартли равишда «заҳарловчилар жамоаси» деб аталмиш гуруҳнинг уч қурбони ҳақида гапириб бердингиз. Бу ҳикояларда энг кўзга кўринган деталлар қайсилар, сизнингча?  Шу ўлимларга айнан ФХХ алоқадор бўлганлигига сафарлардан ташқари яна қандай далиллар бор,?


- Куашев воқеасида биз Навальний билан суҳбатда Кудрявцев ошкор қилган ФХХ усулининг тўлиқ такрорланишини кузатяпмиз. Масалан, улар операция мобайнида камераларни ўчириб қўйишини, ҳатто ягона «бригада» бўла туриб, турли рейслар билан учишини кўрдик.  Масалан, Осипов бир аэропортга, Александро бошқа аэропортга қўнган, ҳамда бир кун оралиғи билан айни аэропортдан учиб кетган. Лекин, энг муҳими, биз «мукаммал жиноят»га гувоҳ бўляпмиз: жиноят аломатларини аниқлаш, масалан, қон ёки кийимда заҳарни аниқлаш экспертизаси ўша жиноятни амалга оширганларни ўзига топширилган. Масалан, Куашев воқеасида экспертиза ҳулосасига Навальний заҳарланганидан сўнг даллиларни йўқотиш билан шуғулланган Калашников имзо чеккан.


Исаев масаласида, ҳудди Навальний масаласида бўлганидек, жуда кўп туташган сафарларни кузатяпмиз. Поезд ёки самолётда 13 маротаба қатновлар.  Статистика нуқтаи назаридан бу ерда яхши гумон қилиб бўлмайди.


- Бу контекстда Исаевнинг ўлими энг ғалатисидир, чунки у аслида Кремлга жуда ҳайриҳох сиёсатчи бўлган.


- Ҳа, албатта. Бизнинг вазифамиз бунинг мотивларини топиш эмас, бу энг қийини. Биз бу масалани Исаевни яхши билган манбамиз билан муҳокама қилганмиз. Унинг эслашича, Исаев нимадандир чўчиган, оиласини чет элга олиб кетмоқчи бўлаётганини айтган. Бу айни шу 2018 йилнинг декабрларидаги суҳбат. У кўп ҳорижга чиқар эди, масалан, Тамбовдан қайтгандан сўнг АҚШга учиб кетиши керак эди. Унда ҳиёнат қилиш режалари бўлмаса ҳам, балки ФХХ шундай хавф бор деб ҳисоблагандир. Исаевда жуда кўп маълумотлар йиғилган эди, масалан, соф «муҳолифат» бўлмаган сиёсий лойиҳалар ҳақида.


- «Заҳарловчилар жамоасининг» сафарлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилганингиздан сўнг, интернетда билдирилган бошқа версияларга асос топа олдингизми? Масалан, эҳтимолий ФХХ қурбонлари орасида Петр Верзилов, Владимир Кара-Мурза, ҳаттоки рэпер Дэцлнинг исмлари келтирилган эди.


- Биз бугун эълон қилган суриштирув фақатгина ўлдирилганларга бағишланган. Бунга паралель равишда биз ФХХ ўлдира олмаганлар ҳақида суриштирув устида ҳам ишлаяпмиз. Улар орасида сиз айтганларнинг баъзилари бор. Аниқ айтишим мукинки, жуда машҳур номлардан бири ҳақида бизда инкор этиб бўлмайдиган далилар мавжуд. Уларни яқин ҳафталарда эълон қилишни режалаганмиз. 


 




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Влюбиться в Россию заново: на ТНТ выходит новый сезон шоу «Кто куда» с Лео Канделаки и Анжеликой Стубайло

Аэропорт Саратова ввел ограничения на прием и отправку самолетов

Влюбиться в Россию заново: на ТНТ выходит новый сезон шоу «Кто куда» с Лео Канделаки и Анжеликой Стубайло

В Управлении Росгвардии по Кабардино-Балкарской Республике определились победители чемпионата по служебному биатлону и легкоатлетическому кроссу


Загрузка...
Rss.plus
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Нальчик на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.