Добавить новость
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012 Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015 Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015 Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016 Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016 Сентябрь 2016 Октябрь 2016 Ноябрь 2016 Декабрь 2016 Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018 Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018 Октябрь 2018 Ноябрь 2018 Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Томск фожиасига 2 йил: даҳшатли туннинг сўнмаган олови (фото+видео)

0 84

Бундан икки йил олдин – 2020 йилнинг 21 январига ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин содир бўлганди. Бунинг оқибатида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Улардан бири Андижон вилоятининг Андижон туманидан, яна бири Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан ва қолган 9 нафари Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан эди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган ёш йигитлар эди.

Афсуски, тилсиз олов уларнинг орзуларини ҳам, ўзларини ҳам ёқиб, кул қилди. Ёниб кетган уйда жами 14 киши яшаган, уларнинг барчаси “Green Wood” ёғоч тайёрлаш корхонасида ишлаган. Машъум воқеадан кейин президент кўрсатмасига кўра ҳукумат комиссияси тузилиб, ҳалок бўлганларнинг жасади орадан 5 кун ўтиб – 26 январ куни Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Воқеага 2 йил тўлди. Kun.uz журналистлари бу фожиада ҳалок бўлган қизилтепаликларнинг хонадонида бўлиб, марҳумларнинг яқинлари билан суҳбатлашди, даҳшатли туннинг гувоҳи – ёнғинда тирик қолган 2 кишининг бири Мирзоҳид Норовнинг мунгли хотиралари ва армонларини тинглади.

“Боламдан кечирим сўрадим, шароитимиз яхши бўлса, у Россияга кетмасди…”

Ҳалок бўлганларнинг энг ёши Шаҳзод Муртазоев бўлиб, у ўшанда эндигина 21 ёшни қаршилаган эди. Фарзанд доғи оғир, албатта. Шаҳзоднинг онаси Хуршида Мўминова фарзанди ҳақида шундай хотирлайди:

Ўғлим Шаҳзод Муртазоев 1999 йил 24 декабрь куни туғилганди. Жуда ақлли бола эди, ўртоқларидан ажралиб турарди. Ҳамманинг меҳрини қозонганди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб келган куни Россияга кетишини айтди. 2019 йил 3 ноябрь куни эди. Йигирма ёшга ҳам тўлмаганди ўшанда…

Кетаман, деб туриб олди. Кетди. Россияга боргач ҳар куни қўнғироқ қилиб, мени яхши кўришини айтарди. “Онажон, сизни яхши кўраман”, дейишдан чарчамасди. Орзулари кўп эди, институтга ўқишга киришни ният қиларди. Мана, икки йил бўлган бўлса ҳам барибир соғинаркан одам. Боламни жуда соғиняпман. Эрта-ю кеч тинимсиз ўйлайман, хаёлимдан кетмайди сира.

Воқеани ҳеч ким айтмади ўша куни менга, кечқурун эшитдим. Кейин прокуратурадан келиб, шунақа воқеа бўлибди, дейишди. Бу хабар ёлғон бўлишини кечаси билан илтижо қилиб чиқдим. Аммо рост бўлиб чиқди. Қолган нарсаларни эслай олмайман. Жасадини олиб келган кунлари ҳам фақат кечирим сўрадим боламдан.

Шароитимиз яхши бўлса, болам Россияга кетмасди. Бунақа бўлишини ҳеч ҳам истамагандим”.

“Ҳозир ҳам кўзим йўлда…”

Томскда ёниб кетган йигитларнинг яна бири – Темур Элмуродов. У ҳам айни тоғни урса толқон қиладиган ёшда эди. Афсуски, ўша мудҳиш тунда ёруғ оламни эрта тарк этди. Темурнинг онаси Мавлуда Норова ҳамон ўғлининг эшикдан кириб келишини кутиб яшамоқда.

Ўғлим Темурбек мактабда аъло баҳоларга ўқиганди. Ота-онага умуман озори йўқ эди. Мактабни битиргач, коллежда ўқиди. Рўзғорга бироз қийналганим учун ишлаш учун Россияга жўнатиб юборгандим. Яхши ишлаб юрганди. Ҳар икки кунга қўнғироқлашиб турардик.

Ўша фожиа содир бўлган куни ишдан келсам, маҳалладагилар катта ўғлимга айтган экан. Менинг хабарим йўқ эди бундан. Россияда ишлаб юрган қизим қўнғироқ қилиб, бошимизга мусибат тушганини айтди. Эшитгач, ҳушимдан кетиб қолганман. Фарзандимни то олиб келгунча ҳеч нарсани билмай ётганман.

Охирги манзилга кузатиш пайтида биргина тобутига кўзим тушди. Ҳозир ҳам кўзим йўлда, фарзандим эшикдан кириб келишини истаб ўтирибман. Қанча орзу-ниятлар қилгандим, тўйи учун сарполар тайёрлаб қўйгандим”, – дейди Мавлуда Норова.

Бир оилага икки мусибат

Фожиа оқибатида кимдир ўғлидан, кимдир ака ёки укасидан айрилди. Аммо бир оиланинг ғуссаси янада оғирроқ эди. Сабаби, бу оиладан бир кунда икки тобут кўтарилганди. Ҳалок бўлганлар орасида ота-ўғил Меҳриддин Норов ва Рамзиддин Ғайбуллоев ҳам бор эди. Ота 54 ёшда, ўғил эса 22 баҳорни қаршилаганди.

Рамзиддиннинг акаси Раҳмиддин Ғайбуллоев оила бу мусибатни кўтариши жуда оғир бўлганини таъкидлайди:

Бир кунда ҳам ота, ҳам укадан айрилиш жуда оғир вазият. Бундай ҳолат ҳеч кимнинг бошига тушмаслигини хоҳлайман. Отам ва укам ишлаш мақсадида Россияга кетишганди. Отам жуда меҳр-оқибатли, фарзандларини яхши кўрадиган инсон эди. Укам эса самимий, очиқкўнгил, жўшқин бола эди. Мен уларнинг вафот этишини тасаввуримга ҳам сиғдиролмаганман.

Укам билан тенгдош катта бўлганмиз. Мактабга ҳам бирга бориб келардик. Ҳаёт тўхтаб қолмас экан, давом этавераркан. Фақат уларнинг ортидан дуода бўлишимиз керак. Тоғимиздан, қанотларимиздан ажралиб қолгандик. Бу мусибатни сўз билан тушунтириб, юракдаги нарсаларнинг ҳаммасини чиқариб бўлмайди”.

Фарзанд доғи – оғир синов…

Ҳар қандай дарднинг давоси вақт, дейишади. Аммо фарзанд доғини ортда қолган икки йил оналарнинг юрагидан арита олмади. Уларнинг айримлари жигаргўшаси ҳали ҳам тирик эканига ишонади. Сабаби ҳалок бўлганларнинг жасади рақамланган тобутларда олиб келинган, аммо оналарга очиб кўрсатилмаган эди.

Ўша куни маҳалламизда ораси 15-20 минутдан бир кунда 6та тобут кўтарилди. Уларнинг охирати обод бўлсин. Фарзандларимиз ҳамиша бизларнинг қалбимизда. Болаларимизнинг жасади рақамланган тобутларда олиб келинди. Лекин тобутда фарзандим борлигини кўрганим йўқ, кўзим кўзига тушмади. Мен уларни ҳеч қачон вафот этган, деб ҳисобламайман. Балки фарзандларимиз қаерлардадир тирик юргандир. Агар шундай бўлса, Аллоҳ ўз паноҳида асрасин, мушкулларини осон қилсин”, – дея таъкидлайди Мавлуда Норова.

“Тўғрисини айтсам, яшаш учун яроқсиз бино эди…”

Қизилтепалик икки йигит фожиадан омон қолишган. Даҳшатли воқеанинг гувоҳи бўлган Мирзоҳид Норовнинг таъкидлашича, қурилганига 60-70 йил бўлган ёғоч бино яшаш учун хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермаган. Бунинг устига, бинонинг деразаларига темир панжаралар ўрнатилган ва кириб-чиқиш жойи ягона эшик бўлган.

У бино аслида кутубхона бўлган. Тўғрисини айтсам, яшаш учун яроқсиз бино эди, кириб-чиқиш учун битта эшик, қолган барча деразаларига қамоқхонадаги каби деразаларига панжара ўрнатилганди. Тақдир экан-да, пешонамизда бор экан шу нарса.

Воқеа бўлмасидан олдин биз 3 киши бошқа жойда ишлаб юргандик. Базада хомашё йўқлиги учун бизга бир ҳафта дам олиш берилганди. Ўша куни жияним биз томонга келинглар, иш яхши бўляпти, кунига 1500 рублдан беряпти, деб телефон қилди. Бордик. Икки кун ишладик. Учинчи куни шу фожиа содир бўлди.

У воқеаларни эслашга юрагим бардош бермайди. Ўшандан бери бир соатгина тинч ухласам шукр дейман: ухласам ҳам кўзимнинг олдидан кетмайди улар. Ҳеч инсоннинг бошига бундай мусибат тушмасин”, – дейди Мирзоҳид Норов.

Ёғоч уй ёнди. Ёғочни қайта ишловчи “Green Wood” корхонаси директори Сун Анни суд ҳукми билан тўрт йил манзил-колонияда жазо ўтайдиган бўлди. Лекин бу яқинларидан айрилган инсонлар қалбига таскин берармикан?! Албатта, йўқ.

Орадан икки йил ўтиб, қурбонларнинг оилаларидан хабар олар эканмиз, уларнинг айримлари ҳамон эътибор ва кўмакка муҳтож, ишсиз эканининг гувоҳи бўлдик. Маҳаллий ҳокимлик бу борада уларга ёрдам қўлини чўзади, деган умиддамиз.

Руслан Сабуров,
Kun.uz мухбири.
Оператор ва монтажчи – Фахриддин Ҳотамов.





Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Два иркутских школьника, ставшие студентами Томского политеха: как Камов и Миль связали два города

В Томске перевернулся автомобиль: водитель и пассажир оказались заблокированы

Стали известны сроки сбора дикоросов в Томской области

Более 20 лесных пожаров действует в Томской области


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Томск на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.