Добавить новость
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015 Сентябрь 2015 Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015 Январь 2016 Февраль 2016 Март 2016 Апрель 2016 Май 2016 Июнь 2016 Июль 2016 Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017 Апрель 2017 Май 2017 Июнь 2017 Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018 Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026 Август 2026 Сентябрь 2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Ҳуқуқсизлик ҳудуди. Қодиров Чеченистони қай жиҳатлари билан ёдда қолади?

0 69
5 октябрь куни Чеченистонда республика раҳбари Рамзан Қодировнинг 45 ёшга тўлиши кенг кўламда нишонланди. Шу куни бутун республика бўйлаб кўплаб янги бинолар – савдо марказлари, масжидлар, диний таълим муассасалари очилди. “Кавказ.Реалии” мазкур сана баҳонасида Чеченистонда шахсга сиғиниш мафкураси ўрнатилиши солномасини эслатмоқда.


Чеченистон пойтахтида шаҳар ташкил қилинган кун билан республика раҳбарининг таваллуд куни битта санага тўғри келади. Ҳолбуки тарихий нуқтаи назардан рус генерали Алексей Ермолов қурдирган Грозний қалъасига 5 октябрь санасининг ҳеч бир дахли йўқ. Қалъага 1818 йил 22 июнда асос солинган, 1869 йилда эса у Терск вилояти таркибидаги Грозний шаҳрига айлантирилган.


2005 йили чечен депутатлари Грозний номини 2004 йил 4 майда ўлдирилган Аҳмат Қодиров хотираси ҳурматига Аҳматқалъа деб ўзгартирмоқчи бўлишган эди. Аммо Россия президенти Владимир Путин бу ташаббусни қўлламаган.


2007 йилда Рамзан Қодиров иқтидорга келгач Грозний мэрияси пойтахт ташкил топган кунни республика раҳбарининг туғилган кунида нишонлашга қарор қилди. Коронавирус пандемиясига қадар байрамга албатта дунёга машҳур бир ёки бир неча кишилар таклиф қилинарди. Грознийга қадам ранжида қилиб, Қодировни муборакбод этганлар орасида актриса Ҳилари Суонк, актёрлар Жерар Депардье ва Стивен Сигал каби машҳурлар бор, Россия эстрадасининг сон-саноқсиз юлдузларини-ку гапирмаса ҳам бўлади.


Чеченистоннинг рамзанлашуви


Сўнгги йилларда Чеченистонда аҳоли масканлари ва қишлоқ кўчаларини қайта номлаш жараёни жадал давом этмоқда. Би-би-си суриштирувига кўра, республикада Қодиров оиласи вакиллари исми берилган 346 та катта-кичик кўчалар мавжуд. Қодиров туғилиб-ўсган қишлоққа яқинлашганингиз сайин унинг номи қўйилган кўчаларга кўп дуч келасиз. Кўча ва майдонлар, туманлар ва бошқа аҳоли масканларини қайта номлаш билан бир пайтда Чеченистон ҳукуматидаги деярли барча юқори лавозимларга Рамзан Қодировнинг яқин қариндошлари “экиб чиқилди”.


Республика раҳбарининг отаси, онаси ва ўзи шарафига танловлар ўтказилади, қўшиқлар ва шеърлар тўқилади, китоблар нашр этилади. Ҳуқуқбонлар Рамзан Қодиров отаси шахсини илоҳийлаштираётгани ҳақида бир неча марта бонг урганлар. Аҳмат Қодиров портрети ва унга оид деб иддао қилинувчи ибораларга республикада ҳар қадамда дуч келиш мумкин. Ота-бола Қодировларнинг фотосуратлари ҳар бир чечен амалдорининг нафақат ишхонасида, уйида ҳам бўлиши лозим. Давлат идоралари эса республика раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги хабарлари остига қолдирилган хайрихоҳ мазмунли изоҳлар ва лайклар бўйича мунтазам ҳисоб бериб туришга мажбур.


Рамзан Қодировнинг отаси исми тилга олинаркан, уни “биринчи президентимиз” деб аташ ва “Аллоҳ унга раҳм қилсин”, деб қўшиб қўйиш ҳам фарз, ҳам қарз. Чеченистонликларга “тўнғич Қодировни бутун дунё танийди ва у буюк уламо сифатида шуҳрат қозонган”, деган тушунча мажбуран сингдирилади.


Ҳуқуқбонлар фикрича, Қодировлар шахсига сиғиниш мафкураси кучга таянади: “нефть полки” деб аталувчи қўшин, маҳаллий экстремизмга қарши кураш маркази, Росгвардия қошидаги махсус вазифани бажарувчи бўлинмалар – барчаси шахсан республика раҳбарининг амр-фармонида. Амалда Қодиров, Россиянинг бошқа минтақалари раҳбарларидан фарқли ўлароқ, ўз армиясига эга.


Ҳуқуқбонларга қарши уруш


Қодиров даврида машҳур ҳуқуқбонлик ташкилотлари бирин-кетин Чеченистондан сиқиб чиқарилди, маҳаллий инсон ҳақлари курашчилари эса ҳокимиятнинг ўзларига муносабатини тушунгач ё республикадан чиқиб кетди ёки ўзлари ҳам шу тизимнинг бир қисмига айланди.


Ҳуқуқбонларга йўлланган илк “мужда”лардан бири “Мемориал” ташкилоти Чеченистон бўлими раҳбари Наталья Эстемированинг ўлдирилишидир. Бу жиноят 2009 йил 15 июль куни содир этилган.


2014 йил декабрида Грознийда “Қийноқларга қарши қўмита” офиси ёқиб юборилди. Ташкилот ҳуқуқбонлари жангариларнинг қариндош-уруғлари республикадан қувиб чиқарилаётгани ва собиқ жангариларга қарашли уйларга номаълум қуролли тўдалар тарафидан ўт қўйилаётгани каби шов-шувли ҳолатларга оид маълумот тўплаш билан шуғулланаётган эди.


2015 йилнинг январида ниқобланган бир неча киши “Мемориал”нинг Гудермесдаги идорасига бостириб кириб, марказнинг икки ходимасини тухумбўрон қилди.


2016 йил мартида “Грозний-Сити” меҳмонхонаси эшиги ёнида “Қийноқларга қарши қўмита” бошлиғи Игорь Каляпинга ҳужум қилинди.


Ўша йили “Кавказский узель” нашри журналисти Жалауддин Гериев қамоққа олиниб, суд қилинди.


2018 йил январида Чеченистонда “Мемориал” офиси бошлиғи, 60 ёшли ҳуқуқбон Оюб Титиев қўлга олиниб, алал-оқибат суд орқали қамоққа тиқилди.


2020 йил февралида “Новая газета” журналисти Елена Милашина ҳамда унинг ҳамроҳи, адвокат Марина Добровина Чеченистонда ҳужумга йўлиқди.


Мустақил ҳуқуқбонлик ташкилотларига мунтазам ҳужумлар, маҳаллий телеканал ва матбуотда уларни олабўжи қилиб кўрсатиш шунга олиб келдики, Чеченистонда ҳуқуқбонлик фаолияти бутунлай барҳам топди – маҳаллий ҳукуматнинг нияти ҳам шу эди.


Қатллар ва қийноқлар


Ҳуқуқбонлар фаолияти ҳар томонлама чеклаб қўйилганидан сўнг республикада яширин қуролли гуруҳларга аъзоликда гумон қилинаётганлар ёки чечен ҳукуматига қаршилик кўрсатганларга хайрихоҳ фуқароларни оммавий равишда судсиз жазолаш авжига чиқди.


2017 йилда журналист Елена Милашина Чеченистонда ўнлаб маҳаллий аҳоли судсиз қатл этилгани ҳақидаги суриштирувини эълон қилган эди. Мақолада, журналист маълумотига кўра, кучишлатар тузилмаларнинг Грознийдаги базаларидан бирида отиб ўлдирилиб, республикадаги турли қабристонлар, жумладан, насронийлар мозорларига ими-жимида кўмиб юборилган 27 кишининг исм-фамилияси тилга олинган.


Милашина ўтказган суриштирувга кўра, қатл этилганларнинг умумий сони 56 нафаргача бўлиши мумкин.


Ундан кейинроқ Грознийдаги Лермонтов номидаги Рус драма театри актёри Тимур Дебишевнинг саргузаштлари эълон қилинди. У 2018 йил ноябрда “Қийноқларга қарши қўмита”га Грозний полиция бўлими уни сўроққа чақириб, калтаклаганидан шикоят қилган. Актёр, телефон рақами наркотик моддалар сотишда гумон қилинаётган бир қизнинг телефонидан топилгани учун шу кўйларга солинган экан. Дебишевнинг арз қилишича, полициячилар бангиларнинг алоқа маълумотларини талаб қиларкан, уни ток билан қийнаганлар, бошини деворга урганлар, бўққанлар, таҳқирлаганлар ва ходимлардан бирини опичлаб кўтаришга мажбур қилганлар.


2018 йил декабрда австриялик эксперт, халқаро ҳуқуқ профессори Вольганг Бендек Европа Кенгаши Хавфсизлик ташкилоти (ЕКХТ) учун Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга доир ҳисоботини тақдим этди. Унинг суриштируви Чеченистонда маҳаллий аҳолини оммавий равишда ноқонуний қамоққа олиш тизимли тус олганини тасдиқлади.


2019 йил мартда Қийноқлар олдини олиш бўйича Европа қўмитаси Россияни Чеченистон ҳамда Шимолий Кавказнинг бошқа республикаларидаги вазият бўйича ҳамкорлик қилишдан бош тортишда айблаб чиқди.


“Бизда хўрозлар йўқ, ҳатто бунақа сўз ҳам йўқ”


Тахминий сиёсий мухолифларини судсиз қатл этгандан сўнг Чеченистон ҳукумати ЛГБТ вакилларини таъқиб қилишни бошлади. Австриялик эксперт Бендекнинг ЕКХТ учун тайёрлаган ҳисоботида бу мавзуга оид маълумотлар ҳам келтирилган. У чечен гейларига қарши кампанияни ҳам республика, ҳам федерал ҳукуматнинг нуқтаи назари билан боғлайди. Эксперт таъқиблар учун жавобгарлик энг аввало Рамзан Қодиров ҳамда Чеченистон парламенти раиси Магомед Довудовлар зиммасида эканини таъкидлаган.


2021 йил 19 апрель куни дунёнинг 29 мамлакати ўз ташқи ишлар маҳкамалари сайтида Чеченистон Республикаси ҳудудида ЛГБТ вакилларининг таъқиб этилишига бағишланган халқаро суриштирувга оид тавсияларни эълон қилди.


АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида барча мамлакатлар, жумладан, Россия Чеченистонида ЛГБТ-ҳамжамият вакилларини ҳимоя қилишга чақирди: “ЛГБТ вакиллари очиқча меҳр-муҳаббат билан ва қўрқувларсиз яшай олишлари учун барчамиз уларнинг ҳимоясига отланишимиз лозим”, деди у.


Қодиров бунга жавобан Чеченистонда “хўрозлар йўқ”лигига ишонч ҳосил қилиши учун Америка президентини ўз юртига таклиф қилди (“хўроз”, яъни “петух” Россияда қамоқхона лаҳжасидан истеъмолга кирган сўз бўлиб, “попуги пасайтирилган” маҳкумни ёки пассив гомосексуални англатган. – таҳр).


Чечен расмийларининг ЛГБТга муносабатини Чеченистон бош вазири ўринбосари Жамбўлат Умаров таърифлаб берди. У республикада гейлар таъқиб қилинаётгани ҳақидаги гапларни “ғарт уйдирма” деб атади. “Бизда ҳеч ким гомосекуализмни на маънавий, на бошқа томонлама, на мафкуравий ёки жисмоний идрок эта олади, чунки бугунги Чечен Республикасида бунақа ҳодиса йўқ”, деди мулозим.


Жинсий ориентацияси туфайли Чеченистонда таъқибга олингани ҳақида очиқ гапиришга журъат этганларнинг дастлабкилари – грознийлик Амин Жаброилов ҳамда Омск вилоятида туғилган Максим Лапуновдир. Иккиси ҳам қўлга олиниб, бир қанча вақт қамоқхона камераларида сақланган, улардан ЛГБТ-ҳамжамиятнинг бошқа вакилларининг исмларини айтиб беришни талаб қилганлар, калтаклаганлар ва ток билан қийноққа солганлар.


Кейинчалик аён бўлдики, Чеченистонда ЛГБТга мансублиги туфайли нафақат эркаклар, аёллар ҳам таъқиб қилинган экан. Уйидан қочиб кетган Аминат Лорсанова ўз оиласида уни муттасил калтаклашгани ва бисексуалликдан мажбуран “даволашгани” ҳақида сўзлаб берганди. 2021 йилда Ҳалимат Тарамова ҳам қочиб кетди, бундан олдин эса у оиласида қийноқ ва таҳдидлар остида яшаётганини рўй-рост айтган эди.


Қодиров танқидчиларининг ўлдирилиши


Чеченларнинг Россиядан ташқаридаги дастлабки қотилликларидан бири Яқин Шарқда содир этилган. 2004 йил 13 февралда Қатарда бир пайтлар чечен айирмачилари тузган Ичкерия Республикаси президенти вазифасини бажарган Зелимхон Яндарбиев ўлдирилди.



Рамзан Қодиров Чеченистонда ҳокимият тепасига келганидан сўнг Европа ва Осиё мамлакатларида чечен фаолларини ўлдириш ва уларга ҳужум қилиш кенг тус олди.
2009 йил 13 январда Вена марказида 26 ёшли Умар Исроилов отиб ўлдирилди.
2017 йил 8 сентябрь куни Киев шаҳри марказида Грузия фуқароси, чечен миллатига мансуб Тимур Махаурига суиқасд қилинди.
2017 йил 30 октябрда Киевда чечен аёли Амина Окуевани ўлдириб кетишди.
2019 йил 23 августда Зелимхон Хангошвили отиб ташланди.
2020 йил январда Францияда блогер Имрон Алиевни (тахаллуси: Кекса Мансур) бўғизлаб ўлдиришди.
2020 йил июнда Вена шаҳри чеккасида Мамихон Умаров (Веналик Анзор) отиб ўлдирилди.


Қодировнинг мухолифларини Туркия ҳудудида ҳам ўлдиришган. Хусан, 2008 йилда – Ҳожи Эдилсултонов ҳамда Ислом Жонибеков, 2009 йилда – Али (Муса) Асаев, 2011 йилда – Берг-Ҳожи Мусаев, Рустам Алтемиров ва Заурбек Амриев, 2013 йил майда – Мадад Унлу, 2015 йил ноябрда – Абдулвоҳид Эдилгериев ҳамда 2016 йил майда Руслан Исрофилов йўқ қилинган.


Чеченистоннинг ўзида ҳам вақти-вақти билан қандайдир жангарилар йўқ қилингани ҳақида хабарномалар эълон қилинган, аммо кўп ҳолларда уларнинг қуролли қаршилик ҳаракатига қандай алоқаси борлиги исботланмай қолганки, бу ҳуқуқбонлар ва ўлганларнинг яқинлари ёллаган адвокатларда шубҳа уйғотган. Шунингдек, Қодиров иқтидорга келганидан сўнг Чеченистонда жангариликда тахмин қилинганларнинг оила аъзоларини республикадан бадарға қилиш ва уйларини ёқиб юбориш амалиёти бошланди.


2021 йил сентябрда Қодиров собиқ айирмачилар сирасидан бўлмиш сафдошларини Ғарбда истиқомат қилаётган ва республиканинг Россиядан мустақил бўлиши ғояси тарафдори бўлган чечен сиёсатчиларига нисбатан салбий фикрлар билдиришга мажбур этди. Ўртада бошланган даҳанаки жанг “ўғилларингни бу ёққа жўнат” ва “журъатинг етса, Грознийга кел” сингари чақириқларга уланиб кетди.


“Фуқаролик кўмаги” қўмитаси раиси, “Мемориал” ҳуқуқбонлик марказининг “Миграция ва ҳуқуқ” тармоғи раҳбари ва кенгаши раиси Светлана Ганнушкина Қодиров Чеченистонида Россия қонунлари ишламаслигини урғулайди. Унинг айтишича, республикада фақат битта қонун бор – Рамзан Қодиров қонуни. Ҳуқуқбонга кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи шахсан қўлламаганида Чеченистон раҳбари бунчаликка бормаган бўлур эди.




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Военный автоинспектор из Кузбасса принял участие в окружном учебно-методическом сборе Росгвардии

Герой или преступник: как судят пилота, посадившего самолет в поле

Почта России признала водителя из Омска одним из лучших в стране

В Челябинске открылся фестиваль кукольных спектаклей для взрослых


Загрузка...
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Омск на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.