Добавить новость
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Биз билган ва билмаган Мадаминбек

0 87
Фото: «Google.com» Туркистон тарихида юрт озодлиги ва мустақиллиги учун курашган мард ва фидойи ўғлонлар кўпчиликни ташкил қилади. Ҳарбий саркардалар, лашкарбошилар ва ҳукмдорлар билан бир қаторда халқнинг турли табақаларидан чиққан оддий, бироқ жасур ва довюрак кишиларнинг номлари Ватанимиз миллий озодлик ҳаракати тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Туркистон истиқлоли учун курашган мана шундай жўмард шахслар ўртасида марғилонлик мард йигит – Мадаминбек қўрбоши алоҳида ажралиб туради. Суврати ва сийрати Мадаминбекнинг асл номи Муҳаммад Аминбек бўлиб, у 1892 йилда Марғилон атрофида – ҳозирги Тошлоқ туманининг «Садда» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сўкчилик қишлоғида ўртаҳол ҳунарманд оиласида таваллуд топган. Мадаминбекнинг отаси Аҳмадбек ўрта бўйли, тўладан келган ва чиройли одам бўлганлигини марғилонликлар яхши эслашади. Аҳмадбекнинг ота-боболари Қўқон хонлиги даврида турли лавозимларда ишлашган ва уларнинг мавқеи баланд эди. XX асрнинг бошларида Аҳмадбекнинг Марғилонда катта дўкони мавжуд бўлиб, боз устига дўкон соҳибининг ўзи моҳир ҳунарманд ҳам бўлган. Мадаминбекнинг онаси эса ўз даврининг оқила аёлларидан ҳисобланган. Айрим маълумотларга қараганда, у ўз ҳовлисида мактаб очиб, отинойи сифатида ёш қизларни ўқитган. Мадаминбекнинг Мақсудали ҳамда Мамадали исмли икки акаси ҳамда Меҳринисо ва Майрамнисо номли икки опаси ҳам бўлган. Мадаминбек Марғилондаги мактаб ва маҳаллий мадрасани тугатгач, таҳсилни давом эттириш учун Бухорои шарифга жўнашга аҳд қилади. Бироқ тақдир Мадаминбекка мударрис ёки уламо бўлиш қисматини раво кўрмай, уни миллий озодлик курашининг тўс-тўполонлари ичига ташлайди. Маълумки, бу пайтда Туркистон минтақасининг катта ҳудуди, шу жумладан, Фарғона водийси Россия империяси томонидан босиб олинган бўлиб, халқимиз оғир мустамлакачилик зулми остида яшаётган эди. Мадаминбек Биринчи жаҳон уруши арафасида Россия империясининг мустамлакачилик зулмига қарши Фарғона водийсида кўтарилган турли ғалаён ва исёнларда фаол қатнашади. Шунинг учун ўлкадаги рус полицияси уни 1914 йили қамоққа олади. Суд Мадаминбекнинг ўзи қилмаган жиноятлар (қотиллик ва ўғрилик)ни ҳам бўйнига қўйиб, уни Сибирдаги Нерчинск деган жойга 14 йил муддатга каторгага ҳукм қилади. Хуллас, оқподшо суди Мадаминбекнинг «сиёсий иши»га «жиноий фаолият» тусини бериб, унинг истибдод ва зулмга қарши курашининг моҳиятини юзсизларча сохталаштиради. Шундай қилиб, ёш Мадаминбек ҳаё­тининг уч йили даҳшатли Сибирь ўрмонларида ўтган. Бироқ йигирма ёшдан сал ошган навқирон йигит учун бу йиллар изсиз кетмайди. Айнан узоқ ва совуқ Сибирдаги оғир ва машаққатли ҳаёт Мадаминбекни келгуси курашлар учун чиниқтириб, уни юрт озодлиги ва истиқлоли учун бўладиган ҳаёт-мамот жангларига ҳозирлайди. Мадаминбекнинг шахсий ҳаёти ҳақида жуда оз маълумотлар сақланиб қолган. У икки марта уйланган. Биринчи хотинининг исми Қумрихон бўлиб, бу аёл эри Сибирга жўнатилгач, бошқа кишига турмушга чиқиб кетган. Марғилонлик кекса кишиларнинг хотирлашларича, Мадаминбекнинг бу аёлдан фарзанди бўлмаган. Мадаминбек кейинчалик – 1918 йил баҳорида марғилонлик Абдураззоқ Сиддиқов – Абдураззоқ закўнчининг ёш ва гўзал қизи Саодатхонга уйланган. Орадан икки йил ўтиб, Мадаминбек фожиали ҳалок бўлганидан кейинги тўс-тўполонлар ва ур-йиқитлар, тўхтовсиз таъқиб ва тазйиқлар натижасида Саодатхоннинг ҳомиласи (Мадаминбекнинг ягона зурриёти) нобуд бўлган. Хуллас, Мадаминбекдан ёдгор бўлиб бирор авлод қолмаган. Мадаминбекнинг турмуш ўртоғи Саодатхон ая Абдураззоқ қизи (1903 – 1994) ушбу сатрлар муаллифи билан 1989 ва 1991 йилларда қилган суҳбатларида хотирлашича, Мадаминбек ўрта бўйли, тўладан келган, кенг елкали, икки юзи қизил, қора кўзлари чарақлаб турадиган ҳамда хотиржам ва босиқ гапирадиган одам бўлган. Мадаминбек қиёфасининг ушбу тасвири унинг сақланиб қолган сурати (бу сурат 1920 йил Тошкентда олинган)да ҳам ўз исботини топган. Мадаминбек беклик унвонини қўрбоши бўлганидан сўнг олган эмас. Марғилон шаҳри ва Сўкчилик қишлоғидаги кексалар, Марғилонда яшовчи Мадаминбекнинг қайинсинглиси Ибодатхон ая (1910 йилда туғилган), жиянлари Давронбек ва Тоҳир Сиддиқов, шунингдек, Тошлоқ туманидаги Садда қишлоғида яшовчи жияни (опасининг ўғли) Одилжон ҳожи Зокировнинг 1999 йилда хотирлашларича, Мадаминбек насл-насаби жиҳатидан бек бўлган. Бироқ Россия империяси Қўқон хонлигини тугатиб, Фарғона водийсини босиб олганидан сўнг Мадаминбекнинг авлодлари ўз мавқеларини йўқотган эдилар. Мадаминбек айни пайтда исломий илмларни пухта эгаллаган художўй ва тақводор одам бўлган. У китоб мутолаа қилишни хуш кўрган. Мадаминбек муқаддас Қуръони Карим ва машҳур озарбайжон шоири Фузулийнинг девонини қаерга борса, доим ўзи билан олиб юрган. Баъзи манбаларда ёзилишича, Мадаминбек Туркистоннинг буюк истиқлол шоири Чўлпон шеърларини севиб ўқиган. Мадаминбек иштирок этган гурунгларда кўпинча суҳбат мавзуси шеъриятга бориб уланган. Мадаминбек ўз она тили – ўзбек тилидан ташқари тожик, рус ва француз тилларини мукаммал билган. Қизил армия ва большевикларга қарши кураш 1917 йилдаги Февраль инқилобидан кейин сиёсий маҳбус сифатида Мадаминбек озод қилинди ва у Марғилонга қайтиб келди. «Шўрои Уламо» жамиятининг раҳбарлари Мадаминбекни шаҳар миршаблари бошлиғи – қўрбошиси лавозимига бежиз тавсия этишмайди. Агар у қотил ва ўғри бўлганида нуфузли уламолар ва зиёлилар унга бу лавозимни таклиф қилишмаган бўларди. Шуниси ажабланарлики, Туркистонда большевиклар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллагач, Фарғона вилояти ҳарбий комиссари К.Осипов Мадаминбекни Марғилон милицияси бошлиғи этиб тайинлаш ҳақидаги буйруққа қўл қўяди ва уни тегишли қурол-яроғ билан таъминлайди. Архив манбаларида келтирилишича, 1918 йил январь ойининг охиригача Мадаминбек шу лавозимда хизмат қилади. Бироқ большевиклар ва совет режимининг халққа қарши сиёсати Мадаминбекни озодлик ва мустақиллик учун курашга ундади. 1918 йил март ойининг бошларида Мадаминбек ўз милиционерлари билан истиқлолчилар сафига ўтди. Мадаминбек, айрим сиёсатдонлар ва тарихчилар ҳозир ҳам даъво қилаётганидек, Қўқон хони бўлиш учун эмас, балки Фарғона водийсида тинчлик ўрнатиш ва босқинчилардан юртни тозалаш учун қўлига қурол олди. Мадаминбек кейинчалик Фарғона халқига қарата қилган мурожаатида бу ҳолни қуйидагича изоҳлаган эди: «Мен Туркистон Мухторияти ҳукумати ҳаракати Қўқонда бўлган пайтда шўроларга хайрихоҳ мусулмон қўшинларини қўллаб-қувватлашни зарур деб ҳисобладим, яъни большевиклар ҳокимиятини халқ учун энг яхши ва фойдали, деб ўйладим. Лекин кейинчалик шуни англадимки, большевиклар фаолияти фақат бойлар, деҳқонлар ва камбағалларни талашдан иборат экан. Шунинг учун ҳам мен большевиклар хизматини ташладим ва Эски Марғилон ҳукумати қўрбошилигидан (аслида Марғилон шаҳар милицияси бошлиғи лавозимидан – муаллиф изоҳи) кетдим» (Фарғона вилояти давлат архиви, 121-фонд, 1-рўйхат, 219-иш, 34-варақ). Тез орада Мадаминбек атрофида Марғилон ва Тошлоқдаги жасур, чапани йигитлар тўпланишди. «Яккатут бўлиси (волости) Гарбува қишлоғидаги Мадаминбек гуруҳининг қароргоҳига оммавий равишда маҳаллий ёшлар келиб қўшиларди», деб ёзилади 1918 йилга оид совет расмий ҳужжатларидан бирида. Хуллас, 1918 йил баҳорида истиқлолчилар сафига узил-кесил ўтган Мадаминбекнинг қўл остида даставвал 1000 – 1500 нафар йигит бор эди. «Деҳқондан сўнгги яктагини тортиб олган» совет ҳокимиятига қарши курашиш Мадаминбекнинг асосий матлаби бўлган. Фарғона водийсидаги миллий озодлик ҳаракати сафига Мадаминбек сингари салоҳият­ли саркарданинг келиб қўшилиши жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу пайтга келиб қизил армия­га қарши ҳаёт-мамот жангларини бош­лаган бошқа қўрбошилар «советлар билан ҳамкорлик қилиш»дек аччиқ ва ноёб тажрибага эга эмас эдилар. Қўрбошилар Туркистон минтақасида совет ҳокимиятини тугатишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган бўлишса-да, ҳарбий тайёргарликлари анча паст эди. Қаҳрамон РАЖАБОВ, тарих фанлари доктори, профессор Манба: Xabar.uz




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Нерчинск на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.