Интернетдаги "дугоналар"
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
29
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q ">
2012 йилнинг ёз фаслида Калуга яқинида дачаларда яшовчи фуқаролар томонидан аёвсиз пичоқланган ёш аёл жасади аниқланади. Ҳалок бўлган аёл 22 ёшда бўлгани, шу жойга яқин қишлоқда яшаши, вилоят марказига пул ишлаш илинжида келгани аниқланади. Тезкор ходимлар унинг танишларини топишади, шунингдек, ижтимоий тармоқдаги ёзишмаларини қунт билан ўрганадилар. Маълум бўладики, келгинди аёл бир неча ой давомида 24 ёшли калугалик бир аёл билан ўта фаол мулоқотда бўлган. Улар бир-бири билан шахсий ҳаётларидаги тафсилотлар билан бўлишганлар ва бу охир-оқибат улар ўртасида жанжални юзага келтирган. Эрига хиёнатда айбланган калугалик аёл ўз суҳбатдошидан ўч олишни мақсад қилиб қўйган ва бунинг учун ҳатто режа тузган. Икки эски таниши унга ёрдамлашишга тайёрлигини билдиришган. Режалаштирилаётган мудҳиш қасосдан бехабар қиз уй топишда ёрдамлашиш баҳонасида қишлоқдан Калугага чақириб олинган. У ерда қизни икки ёш йигит кутиб олган ва ижарага олса бўладиган уйни кўрсатиш баҳонасида машинага ўтқизишган. Ҳақиқатда эса меҳмон автомобилда ўрмонзорга олиб борилган, темир занжир ёрдамида бўғиб ташланган ва танасига бир неча маротаба пичоқ суқишган. Қотиллар тез орада тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. "Ижтимоий тармоқларда мулоқот қилар эканлар, интернет фойдаланувчилари биринчи галда ҳар қандай можаро тусини олган вазиятни таҳдидлар ва ҳақоратлар билан эмас, балки хотиржам ва далиллар билан ҳал этиш лозимлигини ёдда тутмоқлари шарт. Чунки акс ҳолда можаро давомий тус олади, - деб қўшимча қилади Зыков. — Ҳозирча бу каби мулоқот қоидалари оғизда мавжуд, холос. Биз тез орада ижтимоий тармоқларда тўғри мулоқот қилиш, ўзни тутиш ҳақида махсус брошюрани нашрдан чиқармоқчимиз. Унда Интернет этикаси, троллингга берилмаслик ва бошқа ҳоказо қоидалар ҳақида маълумот берамиз. Чунки баъзи одамлар бошқалар учун ҳақоратли туюладиган нарсаларни ёзаётганликларини баъзан сезмайдилар". Манба:sputniknews-uz.com