Америка ҳарбийларидан бири Учинчи Жаҳон Урушига ҳозирлик ва режаларни ошкор қилди…
Американинг Европа ҳамда Африкадаги ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Ли Харригян Пентагон учинчи жаҳон урушини Россияга тегишли Калининград шаҳрига ҳужум қилишдан бошлашини айтиб ўтди. Қўмондон айтдики, Калининградга ўрнатилган Россияга тегишли ракетага қарши мудофаа ускуналари жуда осонлик билан йўқ қилинади.
— Биз бу схемани анчадан бери тайёрлаб келяпмиз, — деди у. — Режаларни пухталаб бормоқдамиз. Россия Европага хавф солса ҳисоб, биз илк ҳужумни амалга оширамиз…
Қўмондон шу ўринда Пентагоннинг Учинчи жаҳон уруши билан боғлиқ бошқа режаларини ҳам ошкор этди. Бунга кўра, ҳужум серқирра кечади. Яъни, ҳаво, қуруқликда, денгиз, фазо, радиоэлектрон ҳужумлар бир вақтнинг ўзида бошланади. Аммо бу гап-сўзларга Россия тарафи хотиржамлик билан жавоб қайтармоқда. Улар айтишмоқдаки, Америка Европа давлатлари учун хавф солаётганликда айблашига қарамай, Россия ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмас. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ Европага кўпроқ ракета ускуналарини жойлаштириш мақсадида шундай уйдирмаларни ўйлаб топяпти. Шу мақсаддагина ҳарбий техника, отрядлар сонини янада кўпайтиришга зўр бермоқда. Бироқ бир ҳақиқатни тан олишни истамаяпти. Худо кўрсатмасин, АҚШ Учинчи Жаҳон урушини бошлайдиган бўлса, ҳозирги тузаётган режалари йўққа чиқади. Чунки бу режаларни амалга оширишни бошлагани ҳамоно Россия тарафи йўқ қилувчи ягона ҳужум ёрдамида бу урушга барҳам беради.