Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

Россияга киритилган санкцияларнинг оддий одамлар ҳаётига таъсири — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 449
Валюта айирбошлаш шохобчаси. Санкт-Петербург, 2022 йил 1 март Ғарб мамлакатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россияни ҳар томондан сиқувга олиб, оғир санкцияларни қўллай бошлади. Рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Meduza ўз обуначиларидан санкциялар (ва жавоб чоралари) уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилгани, бундан кейинги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишни сўраб, бир қанча жавоб хатлари жамланмасини эълон қилганди. «Дарё» уни ўзбек тилига ўгирди. Анатолий Москва Уруш бошланганидан сўнг санкциялар рўйхатига тушган компаниядаги раҳбарлик лавозимидан кетишга қарор қилдим. Яхшигина даромад манбаидан айрилдим. Даҳшат. Оиламда парокандалик — рафиқам Россияни тарк этишни истамаяпти. Мен эса кетишни истайман. Тўрт фарзандимнинг таълимига қаердан пул топаман, билмадим. Ҳозирча миграцияни режалаштиряпман. Агар уддалай олмасам, ишимни ҳарбий саноат комплексига алоқадор бўлмаган бирорта соҳага ўзгартираман. Сергей Санкт-Петербург Рус акцияларига пул тикканим учун барча жамғармаларимни йўқотдим. Яқин вақтгача Россиядан чиқиб кетишни истамаётгандим, лекин ҳозир бошқа чора йўқдай кўриняпти. Шимолий Кореядаги каби изоляция ичида яшамаслик учун шундай қилишга тўғри келади. Андрей Москва Мен ўйинлар ишлаб чиқариш билан шуғулланаман, компьютер ўйинларини яратиб, Steam орқали тарқатаман. Платформа ҳисоб рақамга фақат SWIFT орқали пул ўтказади. SWIFT ишлайдиган банкда ҳисоб очтиришга тўғри келади. Акс ҳолда, сотилган ўйинлар учун пул ололмайман. Катя Москва Мен спиртли ичимликлар импорт қилувчи кичикроқ компанияда ишлайман. Рубль курсидаги ўзгаришлар туфайли бугундан бошлаб барча етказиб беришлар тўхтатилди. Раҳбарият жим. Ишимни аввалгидай давом эттираман. Қаттиқ меҳнат қиламан, ўзимга нисбатан ростгўй бўламан, яқинларимни севиб, ғамхўрлигимни аямайман. Полина Москва Кафеда Apple Pay ишламади, зайтун мойи доим сотиб оладиган еримда 20 фоизга қимматлади, май ойида Будапешт таътилига бора олмайдиган бўлдим. Бу кайфиятимга ёмон таъсир қилиши аниқ, «Мир» картасидан фойдалана бошлайман, чиқимларни эса камайтираман. Катерина Германия Мен Германияда яшайман, лекин уй ҳайвонларим Россияда қолган. Май ойида олиб кетишим керак эди, лекин энди «осмон ёпилиб», улар Россияда қолиб кетди, мен эса олиб келолмай қолдим. Ҳозир бу жуда қимматга тушади. Тартибсизликлар тугашини кутишга мажбурман. Мария Москва Ишим халқаро маданий лойиҳалар билан боғлиқ. Ҳозир у бутунлай тўхтаб қолди. Ташкилотимиз ёпилиши мумкин: чет эллик иштирокчилар Россияга келишга тайёр эмас. Мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпман. Виктория Қрим, Симферополь Маошим Россиядаги кўчмас мулклар билан узвий боғлиқ. Нарх ва ипотека ставкалари энди кескин кўтарилиб кетса, иш берувчилар маошимни тўлай олиши эҳтимоли камаяди. Қочқинлик мақомини олиб, мамлакатни тарк этмоқчиман. Диана Санкт-Петербург Менга санкцияларгина эмас, балки хорижий хизматлар блокланиши ва чекланиши ҳам таъсир қилди. Мен талабаман, эрталабдан бери Google Slides ва бошқа кўплаб зарур нарсаларга киролмаяпман. Уруш илм-фанга таъсир қилмаслиги керак. Ноқулайлик туғдирса ҳам, VPN ва бошқа муқобил хизматлардан фойдаланишга тўғри келади. Наталя Ставрополь Руҳиятимга қаттиқ таъсир қилди, ваҳимага тушиб, эртанги кун қўрқуви билан яшаяпман. Хитойга кетмоқчиман. Артём Краснодар Севимли брендимдаги сули ёрмаси бир ярим баравар қимматлашди... Сули ёрмаси! Россия маҳсулоти! Кўзларимга ишонмадим. Компьютердаги ўзгаришлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади — ССD диск сотиб олишга якшанба куни базўр улгуриб қолдим. Эртаси куни нархи икки баравар ошиб кетди. Steam’дан ўйинлар ва умуман хорижий сайтлардаги рақамли контентни сотиб олишни тўхтатдим. Ахир уни исталган вақтда олиб қўйишлари мумкин. Кўпроқ ишлайман ва арзонроқ сули ёрмасини сотиб ола бошлайман. Мария Санкт-Петербурглик, ҳозир Европа Иттифоқида Ҳозир Европа Иттифоқидаман, йигитим шу ерда яшайди. У билан учрашдим, энди эса уйга қандай қайтишни билмаяпман. Агар қайтсам, қачондир у билан яна учраша оламанми? Рублда олинадиган маош билан энди Европада яшаб ҳам бўлмайди. Уйга қайтишга иккиланяпман. Александр Новосибирск Тинчлантирувчи дорилар икки баравар қимматлашди (Россия маҳсулоти бўлишига қарамай). Ҳатто тушкунлик кайфиятини енгиш ҳам қийинлашди. Ортиқча ташвишланмасликка ҳаракат қиляпман. Владимир Санкт-Петербург Мен фитнес кийимлари савдоси билан шуғулланаман. Маҳсулотни Европадан олиб келаман. Украина билан чегарада вазият оғирлашганидан сўнг европалик ҳамкорлар барча кредит линияларини узиб, ҳамкорлик шартларини оғирлаштирди. Энди эса санкциялар кучайган ва валюта курси кескин ошган шароитда маҳсулотим таннархини ҳам оширишга мажбур бўляпман. Қайта оёққа туришга бир неча ой керак бўлади. Ҳозирча юзага келган муаммоларни бартараф қилишга уриняпман. Энди товарларни хориждан қандай олиб кираман, билмадим. Янги коллекциялар ҳақида орзу ҳам қилмай қўйдик. Бу даҳшатлар тезроқ ўтиб кетсайди. Александр Ростов-Дон Мен хорижий онлайн хизматда ишлайман. Қаердадир Россиядан туриб тўлов қилиш имконияти аллақачон ўчирилди, яна қаердадир рус тили йўқолиб қолган. Олган буюртмаларимнинг бир қисми бекор қилинди, чунки одамлар танлови кескин ўзгарди. Бир неча кун қўлимни қовуштириб ўтирдим. Бир ҳафта ичида қимматли қоғозлар ва бошқа воситалардаги жамғармаларим 30 фоизга камайди. Москвага, севган аёлимнинг ёнига, самолётда етиб боролмадим. Поездда бориш ҳақида ўйлаяпман, лекин у қиммат ва кўпроқ вақтни олади. Лекин буларнинг барчаси, албатта, уруш зонасидаги одамлар бошидан кечираётган нарсалар ёнида айтишга ҳам арзимайди. Зиммамдаги барча масъулиятларни бажаришда давом этаман. Талаб ва айниқса хизматлар даражасини максимал даражада сақлаб қолишга ҳаракат қиламан. Дўстларим ва яқинларим билан алоқани мустаҳкамлайман. Анна Самара Мен иллюстраторман, анчадан бери фрилансер сифатида фаолият юритиб, хориждан буюртмалар қабул қилиб келаман. Соҳадаги кўплаб фрилансерлар айнан шундай қилади. Эндиликда деярли барчамиз қўшимча, баъзилар эса асосий даромад воситасини бой беряпмиз. Вазиятдан чиқиш учун бошқа чоралар ҳам етарлича бор, лекин мен вақтинчалик ечим излаяпман. Марина Москва Қанчалик даҳшатли бўлмасин, биз учун энг ёмони жавоб санкциялари бўлди. Эрим иккимиз Европа ва Америкадан маош оламиз. Кейинги маошни қачон олишимиз номаълум, шу сабабли энди биз ўз хизматимизни давлатга сотишимизга тўғри келади. Лекин қанчага, балки, текингадир? Артур Сахалин вилояти Ҳудудимизда нархлар анча кўтарилди. Маиший техника ва электроника сотиб олиш ҳақида орзу қилмаса ҳам бўлаверади. Бунга сабаб — нархлар ошиши ва дўконлар етишмаслиги. Ҳаёт қўрқинчли тус олди, келажакка нисбатан барча умидларимиз пучга чиқди. Янги воқеликка мослашамиз, Украина можароси тез орада барҳам топади деган умиддамиз. Даф бўлсин уруш! Татяна Москва Доллар курси энг оғриқлиси бўлди: энди эрим билан ҳар иккимиз яна минг долларга етмаган маош оламиз. Қанчалик уринма, бу мамлакатда инфляция ва ҳукуматнинг ақл бовар қилмас даражадаги ўзига ишончини енгиб ўтолмайсан. Бу йил биз икки йил ичида биринчи марта таътилга чиқмоқчи эдик — аввал пандемия халал берганди, энди эса уруш. Бу ердан кетишга қарор қилдик. Эрим бувиси томонидан еврей, Исроилга борамиз. Руслан Воронеж Мен Воронежда тураман, шу сабабли Европа Иттифоқи ва АҚШдан кўра, Кремлнинг жавоб санкцияларидан қўрқаман. Жиддий айтганда, ўтган ҳафтадаги деярли барча харидларим учун афсусдаман, ҳаммасини аввалроқ сотиб олиб қўйсам бўларкан. Рубль курси ачинарли аҳволга тушди. Гарчи айримлар санкциялар билан иши йўқлигини айтиб, мақтанса ҳам, ишончим комил, бу иқтисодиётнинг барча жабҳаларига ва аҳолининг барча қатламларига тааллуқли. Турмуш сифатига таъсир қилувчи ҳақиқий зарарни тасаввур қилиш ҳозирча қийин. Эндигина пастга қараб шўнғий бошладик. Иш жойимни ўзгартириб, қўшимча иш изламоқчиман. Мамлакатни тарк этмоқчи эмасман. Шевчуков айтгандай, «У кўримсиз бўлса ҳам, кўзимизни қувнатар». Дунёда юз бераётган воқеаларни она шаҳримдан туриб кузатишни истайман. Артём Сочи Мен ошпаз бўлиб ишлаган ресторан ёпилди, чунки асосий таомимиз корейсча қовурилган товуқ эди. Панировка, маринад, соуслар — барчаси Кореядан келтириларди. Ҳа, ҳатто қиздирилган мойни ҳам ўша ёқдан олиб келардик. Рубль курси тушиб кетгани учун чет элдан маҳсулот сотиб олишга имкон қолмади. Бошқа иш қидиряпман. 2024 йилда турмуш ўртоғим билан чет элга кўчиб кетмоқчимиз. Анастасия Москва Иккита фарзандимиз бор. Квартирамиз торлик қилиб, кенгроғини олмоқчи бўлдик. Сотиб олмоқчи бўлган квартирамизни танлаб, ухлашга ётдик, тонгда келишув бўлиши керак эди, лекин уйғонсак, уруш бошланибди. Харидни бекор қилдик, яшаш учун ҳеч вақосиз қолишдан хавотирдамиз. Эрим ишлайдиган кичкина банк фаолиятини бир неча кунга тўхтатди. Энди қаерда ишлаши номаълум. Ҳозирча фақат кузатяпмиз, мия карахт, юрак орқага тортяпти. Қаергадир бош олиб кетгим келяпти, лекин ўзимизни қўлга олиб, ҳеч бўлмаса оилада бир-биримизни қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Елена Самара вилояти Ўғлим билан онкология бўлимида ётибмиз, у тез орада операция қилинади, бизга эндопротез жуда зарур. У фақат хорижда ишлаб чиқарилади, ҳар бири алоҳида буюртма асосида тайёрланади. Энди нима қиламиз, номаълум. Шифокорлар буюртма қилиш мумкинми ёки йўқлигини билмайди. Мумкин бўлган тақдирда ҳам, улар буюртмани вақтида тайёрлаб, етказиб бера оладими? Ахир операция қатъий белгиланган вақт ичида амалга оширилиши керак. Бу вазиятда қўлимдан ҳеч нима келмайди. Шифокорлар саратонга чалинган болалар мутлақо беайб эканлигини у ердагилар тушунади деган умидда. Анна Таганрог Мен Pfizer компанияси ишлаб чиқарадиган қимматбаҳо дорини қабул қилиб юраман. Кеча бир нечта пачкани шаҳардаги турли дорихоналардан базўр топдим. Нархлар энди нима бўлиши ҳақида бир нима дейиш қийин. Сифатли дори билан даволаниш имконияти йўққа чиқмаса бўлди. Константин Калининград, Омск Бизнесим фалаж бўлди. Фақат санкцияларни деб эмас, эртага нима бўлиши номаълумлиги учун ҳам. Бугун ишчиларга бир амаллаб маош тарқатдим. Лекин ҳаммасини эмас, атиги бир қисмини. Кутишдан бошқа ҳеч қандай чора қолмади!




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Нейросеть сплела махровый ковер для Ночи музеев в Тюмени

В Тюмени на «Ночи музеев» покажут созданный нейросетью махровый ковер

Тюмень превратилась в госпиталь и спасла 70% раненых во Вторую мировую

Рыбак вытащил карпа весом 4,18 кг в Омске и поделился секретами ловли


Загрузка...
Rss.plus
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.