Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

ҚЎРҒОНҚИШЛОҚ ҚАРОҚЧИСИ… (21-қисм)

0 16

* * *

 

— Очиғи, сизга қойил қолмасдан иложим йўқ, — дея Ниғматнинг елкасидан қучди Тимофей Афанасьевич. — Юра сизни бекорга тавсия қилмаган экан бизга. Ташаккур! Бу синовданам жуда яхши ўтдингиз. Энди сўнггиси қолди. Биласизми, буни синов ҳам деб бўлмайди. Муҳим ва давлат аҳамиятига эга топшириқ деб тушунсангиз, тўғрироқ бўларди.

— Наҳотки, мен сиз айтганчалик муҳим топшириқларни бажаришга қодир бўлсам? — атайин савол ташлади Ниғмат подполковникнинг қалбига қўл солишга уриниб. — Ҳали у даражага етмадим чоғи.

— Камтарлик қилманг. Камтарлик ҳам манманликнинг бир кўриниши. Ундан кўра, мамнунлик билан бизга ёрдам беришни бошлайверинг! Халқ сизнинг хизматларингизни ҳеч қачон унутмайди.

Шу гапи Ниғматга негадир ёқинқирамади. Гарчи баъзилар, ёки қаршисидаги манави кимса каби чиройли сўзлашни, ишга маданият, жуда нозиклик билан ёндашишни билмаса-да, халқ деган тушунчага ҳарқалай ақли етарди. Қишлоқдалигида, йўлга чиққандан кейин бошидан қанча яхши-ёмон ишлар ўтди. Буларни бошига солганлар ҳам подполковник айтган халқ эди. Айни ўшалар Ниғматнинг устидан кулишди, тепкилашди, ҳайдаб солишди, таъқиб қилишди, устига мағзава тўкишдан-да тийила олишмади. Демак, ўшалар учун хизмат қилиши керакми? Ўшалар унутмаслиги учунми? Нега? Нима учун у қаршисидаги шу ҳарбийга тик боқиб ўз фикрини айта олмаслиги, шу баҳонада енгил тортмаслиги керак? Эсини танибдики, ҳазил-ҳузулни, хушчақчақ ҳаётни, бир-биридан қувноқ, садоқатли, меҳрибон дўстларни соғинади, қўмсайди, кутади, излайди. Аммо қани улар? Қаердалар? Йўқ, ёши катта бўлса-да, подполковник ҳаётни чуқур билмас экан. Бу сўнгги сўзидан маълум бўлиб қолди…

— Илтимос, менга халқ деган жумлани эслатмасангиз, — деди ниҳоят таваккал Ниғмат. — Мен ҳазм қила олмайман.

— Сабаб? — Ниғматга қаттиқроқ тикилди Тимофей Афанасьевич. — Нима учун ҳазм қила олмайсиз?

— Бунинг тарихи узун. Келинг, яхшиси, навбатдаги ўша ўзингиз айтган топшириқ хусусида гаплашайлик.

Подполковник Ниғматнинг таклифига гўё эътибор қилмагандек, яна бир муддат унга тикилиб турди ва илкис бошини кўтариб, машина томонга ишора қилди.

— Ҳа-я, ишдан гаплашганимиз маъқул! Юринг машинага! Йўл-йўлакай келишиб оламиз, дўстим, юринг!..

Машина жойидан жилгач, бир-биридан гўзал, шинам кўчалар, турли кийимларда ўнгга, чапга қараб кетаётган одамларни кўриб, Ниғматнинг кўнгли бузилди. Яна қишлоғи кўз ўнгида гавдаланди. Ахир… У онасига сўз берганди. Қабрини зиёрат қилишни, ёдгорлик тоши қўйишни кўнглига тукканди. Аммо сира етиб боролмаяпти. Борса, бирваракайига ўша шоира қизни ҳам қидириб кўрарди. Топа олса, суҳбатини оларди…

«Тағин ўша шоира қиз тинчимни ўғирладими? — ўзига ўзи савол берди Ниғмат маъюс жилмайиб. — Барибир қандайдир бошқача экан. Хаёлпараст, ўз дунёсига кириб оларкан-у, борлиқни унутаркан. Аслида шундайлар бахтиёр бўлишади. Хаёлпарастлик билан ажойиб шеърлар тўқишади. Кейин эса мен каби зўрларга ўша шеърларини ўқиб беришади. Улар маза қилиб тинглашади. Шоира ҳам шеърини кимдир тинглагани, таъсирланганидан хаёлан мағрурланади, еттинчи осмонда парвоз қила бошлайди. Кўкка боқиб яна ўзга юлдузларни излашга, ўша юлдузлардан илҳомланиб, янги шеърлар яратишга тушади… Йўқ, барибир қишлоққа борсам ўша шоирани топаман!..»

— Биз ҳозир қаерга кетаётганимизни биласизми? — сўради сирли кулимсираш қилиб подполковник. — Негадир бепарвосиз. Тинчликми? Ё мазангиз йўқми?

— Мазам жойида, — норозиланган кўйи жавоб берди Ниғмат подполковник ширин хаёлини бузганидан ғижини келиб. — Қаерга кетаётганимниям жуда яхши англаб турибман.

— Хўш, эшитайлик-чи!

— Поезд вокзалига олиб кетяпсиз мени. — деди ҳануз бепарволик билан Ниғмат. — Ўзингизам менга ҳамроҳ бўласиз. Биз олис вилоятга жўнаймиз. Синов ўша манзилда давом эттирилади.

— Ёпирай! — дея ёқасини ушлади подполковник. — Сиз авлиёмисиз, вей? Қаердан биляпсиз буларни? Ҳали анави ҳайдовчиям билмайди-ку қаерга бораётганини!..

— Буниси фақат ўзимга тан, — деди Ниғмат машина ойнасидан ташқарига ҳиссиз назар ташлаб. — Ишим шунақа. Худо берган бирдан бир бойлигим шу. Бошқа бойлигим йўқ. Ишонмасангиз, текшириб кўришингиз мумкин.

— Ие, мендан ранжидингизми, дўстим? — Ниғматнинг елкасидан тутди подполковник хижолатини сир тута олмай. — Биз ҳамкорларга ҳеч қачон ёмонлик қилмаймиз. Шунчаки… Сўрадим-да! Азбаройи қизиққанимдан сўрадим, ишонинг!..

— Майли, ишонаман. Энди, ўртоқ подполковник, сиздан кичик бир илтимосим бор.

— Бош устига! Айтаверинг!

— Сиздан ёшим анча кичик. Албатта, турли бўлар-бўлмас саволлар бераверишим, гапираверишим ноўрин. Бироқ нима десангиз ҳам бир гапни айтишга мажбурман.

— Майли, — деди подполковник кулимсираб. — Қани, айтинг! Нима гап чиқиб қолди?

— Мен сизларнинг ишингизга, сирларингизга бош суқмаётганимни ўзингиз кўриб турибсиз. Чунки бунга ҳақсизлигимни жуда яхши биламан.

— Тўғри, — бирдан ҳушёр тортди подполковник. — Ҳақ гап.

— Демак, сизлар ҳам менинг сирларимга… Ҳалигидай…

— Тушунарли, тушунарли! Буёғидан хотиржам бўлинг. Энди фақат иш хусусида гаплашамиз. Бўлдими?

Ниғмат ҳам подполковникка жавобан мажбуран жилмайиб келишиб олиш учун қўл узатди…

 

* * *

 

Ниғмат вокзал қаҳвахонасида тамадди қилиб олишгач, вагон купесига чиқиб ўтиришгандан кейин ҳам Тимофей Афанасьевичга ортиқча сўзламади. Хаёлан қалби билан тиллашди. Қай манзилга жўнаб кетаётганини, уёқда нималар кутаётганини аниқлаб олди. Демак, подполковник Ниғматни олис бир вилоятга олиб кетяпти. Бу вилоятда қор янада қалинроқ, ҳаво совуқроқ, яшаш, кун кечириш мушкулроқ. Лекин одамлари катта шаҳарлардагига қараганда ҳийла меҳрибон, қизиққон, ҳайратга мойил, ҳазилкаш экан. Улар мусофирни ҳеч қачон кўчада қўйишмайди. Кўчада бўзариб турганини кўришса, дарров уйларига олиб кириб кетишади. Мана шу жиҳати Ниғматнинг юртидагиларга жуда ўхшаб кетаркан. Чунки Ниғмат ўсиб-улғайган қишлоқ одамлари ҳам худди шунақа. Меҳмонни, мусофирни қадрлашади, ҳурматлашади. Сира бўлмаганда, қўлига бир пиёла қайноқ чой тутқазишади…

Қилажак иши-чи? Йўқ, подполковник ўйлайдики, Ниғмат узоқ вақт тер тўкади. Сиқилади, асабийлашади, безовталанади. Аслида подполковник беҳуда бундай ўйлаяпти. Ниғмат аллақачон ҳаммасини аниқлаб бўлган. Ҳатто қай бекатда тушиб қолишигача билади. Тезроқ киссасидаги суратни кўрсатганда, яхшийди. Зерика бошлади. Поезднинг тарақ-туруғи асабига тегмоқда. Диққинафас вагон юрагини ғаш торттириб, жисмига озор етказмоқда. Подполковник эса парвойи фалак. Аллақачон пинакка кетибди. Худди ўз уйидагидек бемалол хуррак отишга тушибди. Эҳ, хурракни бас қила қолсайди! Акс ҳолда Ниғмат асабини жиловлай олмаслиги, уни қаттиқроқ туртиб юбориши мумкин… Буларни қаттиқ туртишга-да қўрқади одам! Ҳарқалай, ҳукуматнинг одами-да! Ёмонига олса, қаматиб қўйишданам тоймайди бу нусхалар…

Ниғмат шуларни кўнглидан кечираркан, қайтадан асл мақсади миясига урилди. Ҳамон мақсади амалга оша қолмаганидан алами келиб трактор каби хурракни маромида отаётган подполковникка нафрат аралаш боқди. У кўзларига гўё ёвуз душмандек кўрина бошлади. Афсуски, шу тобда Ниғмат подполковникка қарши ҳеч нарса қила олмайди. Унинг кимлигини, нималарга қодирлигини яхши англаб турибди. Худо кўрсатмасин, агар қалби уйғоқ бўлмаса, йўл-йўриқ кўрсатиб, қайириб турмаса, нималар қилиб қўярди!?. Шайтон йўриғига кирарди-ю, умрини хазонга айлантирарди. Ҳозир бўлса, бунинг акси. Ким бўлмасин, бу кимса Ниғматнинг ҳурматини жойига қўймоқда. Кўнглига қарамоқда. Унинг кўмагидан умид қилмоқда. Майли, тақдирга тан бермоқдан бўлак имкони ҳам йўқ. Ипсиз бойлаб олишди. Энди булар то айтилган вазифани адо қилмагунча қўйиб юборишмайди…

— Тимофей Афанасьевич, — дея аста подполковникни туртди Ниғмат ниҳоят тоқати буткул тоқ бўлиб. — Тура қолинг! Ҳали замон етиб келамиз манзилга!

— Нима? Келдик? Қаерга келдик? — подполковник сапчиб ўрнидан турди-да, вагон деразасидан ташқарига қаради. — Ҳали йўлдамиз-ку!.. Оббо, маза қилиб ухлаётган эканман-а! Бекор уйғотдингиз.

— Вазифамни кўрсатмоқчийдингиз. Сиз бўлсангиз, уйқудан бўшамаяпсиз. Ими-жимида қочиб қолсам, нима қилардингиз?

— Ҳазилниям бопларкансиз-да! — кўзларини ишқалай-ишқалай кулди подполковник. — Қаерга қочасиз?.. Майли, сиз ҳақсиз. Топшириқни кўрсатмабман. Ҳозир…

Подполковник костюми киссасини ковлаб кичик бир сурат чиқарди. Суратда ёши ўттизларга борган йигит кулиб турарди.

— Сиз бажарадиган иш мана шу сурат билан боғлиқ, — деди Тимофей Афанасьевич. — Қани, бир кўздан кечиринг-чи!..

— Кўздан кечириб нима қилдим? — суратга беписанд разм солди Ниғмат беихтиёр мақтаниб қўйгиси келиб. — Шундоғам ҳаммасидан хабардорман.

— Ў, шунақа денг? — ўрнидан туриб кетди подполковник. — Қани, нимадан хабардорсиз?

— Агар адашмаётган бўлсам, бу одам бир ойча бурун оламдан ўтган, — шошилмай гап бошлади Ниғмат. — Ишиям… Ишиям негадир сизлар билан жуда боғлиққа ўхшаяпти… Ҳа, аниқ сизларнинг соҳангизда ишлаган. Аммо…

— Ҳамма гап ана шу «аммо»да, — деди Тимофей Афанасьевич жонланиб. — Сиз шу жумбоқни бизга ечиб беришингиз зарур.

— Тушунарли, — иягини сиқимлаб суратга қаттиқроқ тикилди Ниғмат. — Хўш, экспертиза нима деди? Қандай хулосалар берди? Володя нимадан ўлган экан?

— Нима? — подполковник кўзлари чақчайганча қайтадан жойига ўтириб Ниғматга боқди. — Ҳали исмини айтмадим шекилли?

— Билмадим, — деди Ниғмат елка қисиб. — Менга марҳумнинг исми Володядай туюлди. Шунга…

— Тўғри айтдингиз, — деди ҳовлиқиб подполковник. — Ҳақиқатан марҳумнинг исми Володя эди. У бизнинг идорада хизмат қиларди. Буниям тўғри топдингиз. Фақат… Биласизми, биз ҳамкасблари экспертиза хулосасидан негадир қониқиш ҳосил қила олмадик. Экспертиза уни қандайдир кўча безорилари уриб ўлдирганини кўрсатди. Лекин бунга умуман ишониб бўлмайди. Чунки Володя унча-мунчасидан калтак еб ўладиган йигит эмасди. Ўн йил каратэ билан шуғулланган. Манаман деган зўравонни бир зарб билан ер тишлата оларди.

— Тушунарли, — деб қўйди Ниғмат лаб тишлаб. — Экспертиза баъзан адашиб ҳам туради-да! Сизлар шубҳага бориб жуда тўғри қилгансиз. Володяни кўча безорилари ўлдирмаган.

— Хўш, ким унда? Қаерда ўлдирган? Қандай қилиб?

— Бунисини ўша жойга боргандан кейин айтаман. Айтганча… Кейинги бекатда тушишимиз керак.

— Ёпирай!.. — подполковник қайтадан ёқа ушлаб, қаршисидаги Ниғматга ҳавас билан боқди. — Тан бердим, йигит, тан бердим! Уёғиниям қойиллатсангиз, минг чандон тан берган бўлардим. Володянинг руҳиям шод бўларди.

— Насиб бўлса, албатта қойиллатамиз. Энди тайёргарлигимизни кўра қолайлик! Бекатда бизни аллакимлар кутиб туришибди. Бечоралар анча туриб қолишди совуқда!..

Тимофей Афанасьевич Ниғматнинг ҳар бир янгилигидан ҳайратлана-ҳайратлана сумкасига майда-чуйда буюмларни қайтадан жойлай бошлади.

Уларни кичик бир бекатда уч нафар барваста эркак кутиб олди. Сал нарида милиция кийимидаги яна беш нафар йигитлар бошқа машинада меҳмонларни кутиб олишга шай турарди.

Эркакларнинг подполковник билан қучоқ очиб кўришиши улар анчадан бери таниш эканини англатиб қўйди. Бироқ Ниғмат бу манзарадан зарача ҳайратга тушмади. Милиция бўлими, турмада озми-кўпми кезиб улгургани учун бўлса керак…

— Алоҳида дастурхон тузаттириб қўйганман, — деди машинага чиқиб ўтиришгач, олд ўриндиқда ўтирган эркак подполковник томон ўгирилиб. — Олдин тамадди қилиб оласизлар. Ана ундан кейин…

— Биз шошиб турибмиз, — норози бош чайқади Тимофей Афанасьевич. — Тамаддини кейин қилаверамиз. Яхшиси, бизни қотиллик юз берган жойга олиб боринглар!

Машина подполковникнинг хоҳиши билан айтилган манзилга жўнади…

Ўн икки қаватли қатор уйларга етганда, Ниғмат беихтиёр безовталаниб, бир неча маротаба ташқарига аланг-жаланг қараб олди. Сўнгра ҳайдовчининг елкасига шапатилади.

— Илтимос, шу ерда тўхтатинг, шу ерда!

— Нега? — Тимофей Афанасьевич унга савол назари билан тикилиб қаради. — Тинчликми? Нима бўлди? Ҳали манзилга етмадик-ку!

— Етдик! — деди Ниғмат қовоқ уйиб. — Аллақачон етиб келганмиз.

— Қ-қанақасига? Ахир…

— Сизлар ортимдан қолмай бораверасизлар, — подполковникка уқтирди Ниғмат. — Фақат менга халал берманглар!

Машинадагилар ҳеч нарсага тушунмай, Ниғматнинг ортидан пастга тушди. Ниғмат ҳеч кимга эътибор қилмай, кўп қаватли уйларнинг бири томон йўл олди…

Уй остидан ҳажми кичик сўқмоқдек келадиган йўлак ўтганди. Бу шу ерда яшовчиларни нариги уй, дўконлар билан боғлаб турувчи йўлак экани кафтдек кўриниб турибди. Ниғмат шу йўлакка етганда таққа тўхтади ва қалбига қулоқ тутди. Қалби безовталикка ён берган ҳолда хожасига бўлиб ўтган ишлардан билдирги бера бошлади.

Ниғмат уни диққат билан тингларкан, катта йўл тарафга жадал юриб кетди. Подполковник етакчилигида қолганлар ҳам Ниғматга эргашиб боришарди.

У йўл ёқалаб тахминан бир чақиримча юргач, кичик бир анҳор яқинида тўхтади. Ўзича нималардир дея ғудранган кўйи анҳорга янада яқинроқ борди ва қалин қор устини титкилай кетди. Сўнгра чўнқайганча қўли билан ерни ковлаб кўрди. Ер музлаган. Ковлашга қурби етмагач, даст ўрнидан туриб подполковникка юзланди.

— Менга учлироқ бир нарса беринглар, илтимос, — деди у ковламоқчи бўлган ерга ишора қилиб. — Мана шу ердан гумоним бор.

Милиция кийимидагиларнинг бири энсаси қотган каби чўнтагидан пичоқча чиқариб Ниғматга узатди.

— Бўладими? — сўради у Ниғматни масхараламоқчидек оғзининг таноби қочиб. — Ё каттароғи керакми?

— Йўғида шуям асқотиши мумкин, — деди Ниғмат милиция ходимига эътибор қилмай. — Энди сиз сал нарироқ бориб тура қолинг!

Холи қолгач, Ниғмат ўзи кўзлаган ерни пичоқ ёрдамида ковлашга тушди. Чамаси эллик сантиметрча ковлади ва дастрўмолча чиқариб олди. Совуқда тош қотиб қолган дастрўмолча қонга беланган, аммо қон ҳам қотиб қолибди.

— Шу дастрўмолча сизга таниш туюлмаяптими? — сўради подполковникдан у. — Яхшилаб қаранг-чи!

— Бу Володянинг рўмолчаси-ку! — деди подполковник даҳшатдан титраб. — Бу ерда нима қиляпти экан? Нега бу ерда? Ахир… Володяни бояги кўп қаватли уйларнинг бири ёнида ўлдириб кетишганди-ку!..

— Адашяпсиз, — деди Ниғмат пинагини бузмай. — Қотиллик аслида худди мана шу ерда содир этилган. Володяни кўча безориларимас, ҳақиқий профессионал қотиллар ўлдирган. Фақат калтаклашмаган. Заҳарлаб ўлдиришган. Кейин эса гўё кимдир калтаклаб ўлдирибди деб ўйлашлари учун марҳумнинг танасида тепки ва мушт изларини қолдириб, ўша сиз айтган кўп қаватли уй ёнига ташлаб кетишган.

— Ё алҳазар! — ёқа ушлаганча бир милиционерларга, бир фуқаро кийимдагиларга совуқ боқди подполковник. — Наҳотки, бу киллернинг иши?.. Унда нега ўқотар қуролдан фойдаланишмади? Нега?..

— Бунга ҳожат йўқ эди, — жавоб қилди Ниғмат ер чизиб. — Шовқин кўтаришни хоҳлашмаган.

— Хўш, кимнинг иши ўзи бу? Кимдир буюртма берган бўлиши керак-ку!..

— Биламан, — деди Ниғмат. — Буюртма берган киши узун бўйли, захил юзли, малласоч, кўзлари тез-тез жимжима қилиб турадиган қирқ ёшлар атрофидаги одам. У шаҳардаги обрўли зўравонларнинг бири. Исми… Исми Валера, ҳа! Худди ўшанинг ўзи.

— Валера?.. Вой ифлос-ей!.. Нега энди?.. Ахир биз уни…

— Ҳа, сизлар бир марта хато қилганда кечиргансизлар уни! Афсуски, тегишли хулоса чиқариб олмабди. Володянинг ишига аралавериши ёқинқирамабди унга. Ораларида жуда жиддий суҳбат бўлиб ўтган. Ўша суҳбатдан кейин ростакамига ёвлашиб қолишган…

Тушунарли, — деди подполковник чўнтагидаги қўл телефонини чиқариб. — Раҳмат сизга, ука, раҳмат! Ишонинг, биз бу ишни экспертиза хулосаси билан солиштириб кўрамиз. Марҳумни бошқатдан экспертиза қилдирамиз. Нима зарур бўлса, ҳаммасини қиламиз. Валера эса… Аблаҳ!.. Биз у ярамасни бугуноқ қўлга оламиз. Қани, ҳақиқатни айтмай кўрсин-чи!..

— Илтимос, ортга қайтсак, — дея Тимофей Афанасьевичга умидвор термилди Ниғмат. — Жуда чарчадим. Бошим лўқиллаб кетяпти.

— Албатта, албатта, — подполковник шоша-пиша ёнидагиларга ўгирилди. — Қани, тез бизни меҳмонхонага олиб боринглар! Айтганча, Рома, сен ишни қайтадан кўтарасан! Укамизнинг хулосаларини эшитдинг. Шу хулосаларга суянган ҳолда бошқатдан текширувлар ўтказасан. Биз эса… Биз бугуноқ ортга қайтамиз. Самолётда қайтамиз. Валера билан шахсан ўзим шуғулланмасам бўлмайди…

Ниғмат шу гапдан кейингина анча енгил тортди. У ҳамон тезроқ Юранинг квартирасига етиб олиш, мириқиб дам олиш, сўнгра она қишлоғига жўнаш илинжида эди.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ





Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Нейросеть сплела махровый ковер для Ночи музеев в Тюмени

В Тюмени на «Ночи музеев» покажут созданный нейросетью махровый ковер

Тюмень превратилась в госпиталь и спасла 70% раненых во Вторую мировую

Рыбак вытащил карпа весом 4,18 кг в Омске и поделился секретами ловли


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.