Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

«Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган қиз ҳикояси

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0 26
Фото: «Unsplash.com» Атрофимизда фаолияти муҳим, лекин биз буни яхши билмайдиган касб эгалари кўп. Улар ҳам жамиятимизнинг бир қисми. Бироқ гоҳида айрим инсонлар улар билан мулоқот қилгани ор қилади. Уялади! Аммо улар ҳам одам. Инсон! Уларнинг ҳам кўнгли, ҳис- туйғулари бор. «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилди. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони официантлик қилаётган қиз. Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди. Исмим Мадина. Яқинда 23 ёшга тўламан. Оилада 2 та қизмиз: опам ва мен. Онам бизни бир ўзи катта қилган. Ҳозир шаҳар ободонлаштириш бўлимида ишлайди. Ўтган йили ўқишга топшириб, шартнома асосида ўқишга кирдим, лекин шароитимиз йўқлиги учун ўқий олмадим. Кейин онамнинг ёнида ишлай бошладим. Ўтган йили банкдан катта кредит олиб, опамни турмушга узатдик. Шунинг учун яна қўшимча иш топишга тўғри келди. Ҳозир шаҳарни марказида жойлашган кафеда официантлик қиляпман. Кун тартибим жуда қизиқ. Ҳар куни саҳар соат 4 ларда туриб ободонлаштиришдаги ишимга бораман. Кўчаларни супурамиз, тозалаймиз. У ердаги ишларимни битириб, соат 8:30 ларда кафега келаман. Кейин кечки соат 10 ларгача официантлик қиламан. Ҳозир кўпроқ пул бўлсин, деб идиш-товоқларни ҳам ювяпман. Оладиган пулимга келсак, кунига 30 минг сўмга ишлайман. Яна йўл ҳақи учун ҳам уч минг сўм қўшиб беришади. Еб-ичишим кафе ҳисобидан. Лаваш, ҳоддог—«фаст фуд»ларни еб куним ўтади. Баъзида овқат ҳам қилиб беришади. Хуллас, бу ерда оч қолмайман. Мен ҳам одамман! Биласизми, кафега турли хил феъл-атворли одамлар келади. Ишим туфайли ҳаммаси билан мулоқотда бўламан. Масалан, кимдир яхши муомала қилиб синглим қараб юборинг, деса, кимдир эса ҳуштак чалиб, ҳей қаравор, дейди. Айниқса, ёши катта аёллар бизга жуда қўпол муносабатда бўлади. Ёш йигитлар ҳам одамлар олдида ўзини кўрсатгиси келадими, билмадим... Гоҳида бизни одам ўрнида кўришмайди. Жеркиб, овозини кўтариб гапиради. Бошида жуда қаттиқ хафа бўлардим. Ахир мен ҳам ҳамма қатори инсонманку, айбим официантлигимми ё уларга хизмат қилганимми? Шунча беҳурматликни ўрнига яхши гапиришса нима қилади? Ёки бирор жойи камайиб қоладими? Ахир, «сен» ҳам, «сиз» ҳам бир оғиздан чиқадику, деб ҳожатхонага кириб олиб роса йиғлардим. Лекин... яна ўзимни қўлга олиб, мижозларни ёнига бориб хизматимни қилиб кетаверардим. Яхшими, ёмонми харидор ҳамиша ҳақ! Биласизми, дунёда энг ёмони нима? Сизни беҳурмат қилган инсонга яна бориб хизмат қилишингиз, қанча ёмон гапирса ҳам бир сўз деёлмай жим туришингиз, гапларига яраша жавоб қайтаришга ёки қовоқ солишга ҳаққингиз йўқлиги... Қоидага кўра, харидор ҳамиша ҳақлиги, очиғи, жуда алам қилади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни босиб, кулиб муомала қилишга ҳаракат қиламан. Шу пайтгача бирор марта қўполлик қилмаганман. Агар қаршилик кўрсатсам ёки бирор ортиқча гап гапирсам ишимдан айриламан. Лекин бизни катта қарзларимиз бор. Узишим шарт. Бўлмаса онамни бир ўзига жуда қийин бўлади. Шунинг учун тишимни тишимга қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандай хизматимни қилиб кетавераман. Официант аёллар енгилтакми? Фото: «Unsplash.com» Инкор қилмайман, ишимизда бундай аёллар бор. Менимча, бу одамни касбига эмас, балки табиатига боғлиқ бўлса керак. Ишимизда доим кулиб яхши гапириб турганимизгами, билмадим, ҳаммани «шунақа» деб ўйлашади. Лекин беш қўл баробар эмас. Афсуски, кўпинча уларнинг касрига биз қоламиз. Баъзилар гоҳида кўчада юрганимизда ҳам ёмон қизга қарагандай қарайди. Эътибор қилмасликка ҳаракат қиламан. Ҳаётда жиддий қизман. Спорт билан шуғулланганман. Шунинг учун тегажоғлиқ қилишларига имкон бермайман. Агар ишда мижозлар шахсий саволлар беришни бошласа, «Кечирасиз бирон нима ‘заказ’ қиласизми?» деб гапини бўламан. Агар яна хушомад қилаверса, шарт кетвораман. Уришиб ё тортишиб ўтирмайман. Кейин кафедаги бошқа официант йигитлар ҳам мени бу борада хафа қилдириб қўймайди. Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас Ҳеч ким ўзи хоҳлаб бировни хизматини қилмайди. Бегоналарнинг қўпол муомаласига чидамайди. Лекин одам бошига тушмагунича ҳис қилмас экан. Биласизми, кунига 3-4 соатгина ухлайман, холос. Охирги пайтларда жисмоний меҳнат, айниқса, одамларнинг гапи оғирлик қиляпти. Баъзан шундай уйқуга зор бўламан, чарчаганимдан иш пайти столда ўтириб ухлаб қоламан. Шунақа пайтлар бор-э, деб ҳаммасини ташлаб кетворгим келади. Лекин қийналаётган онам, бўйнимизда турган қарзлар кўз олдимга келиб ўзимни босаман. Ўзим билан ўзим гаплашаман, тасалли бераман. Чунки инсонга энг яхши дўст бу унинг ўзи экан. Бугун ҳамманинг дарди ўзига етарли... Бу дунёда онамданда қадрли кишим йўқ. Биласизми, мен қарзларимиздан қутулиб, онам яхши яшаши учун, майли, ҳар қандай муомалага чидайман. Пул топиш учун ҳар қандай ишга тайёрман, лекин фоҳишаликка эмас. Тўғри, ҳозир яшаш қийин. Муҳтожлик, иложсизлик нима эканлигини жуда яхши биламан. Лекин бу осон йўл қидириб, харом ишлар қилиш керак дегани эмас. Ҳою-ҳавас деб у дунёни бой бермаслик керак. Бунга ҳеч қачон рози бўлмайман. Ишонаман, бошимдан ўтказаётганларим шунчаки синов, қийинчиликлар абадий эмас. Худо хоҳласа, ҳаммаси ўтиб кетади. 500 сўмлик чой пули Одатда бизда ҳеч ким чойпули қолдирмайди. Лекин баъзан мижозларнинг 500 ёки 1000 сўм қайтимни олиб чиққунимча, қолаверсин синглим деб кетиб қолишади. Аммо пулларни ўзимга олиб қолмайман. Ҳаммасини кассага топшираман. Шунинг учун ҳар куни йўлкирамга уч минг сўм берадилар. Топиш-тутишим ёмон эмас. Ободонлаштиришдан 650 минг сўм ва кафедан эса 800 мингга яқин пул оламан. Ҳаммаси кредитимизга ўтади. Спорт — менинг ҳаётим Болалигимдан спорт билан мунтазам шуғулланаман. Бир неча йил олдин қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Спорт менинг ярмим. У мени ғазабимни босишга, иродали бўлишга ўргатди. Шунинг учун спортсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман. Бироқ мусобақаларнинг бирида спарингда қаттиқ жароҳат олганман. Шунинг учун ҳозир оқсоқланиб юраман. Лекин бу мени спортдан қайтармайди. Анчадан буён жароҳатимни даволаш учун сув полоси билан шуғулланяпман. Терма жамоа аъзосиман. Машғулотларимиз ҳар куни, лекин ишлаётганим сабабли ҳафтада 2 марта бораман. Худога шукр, кафедаги бошлиғимиз жуда тушунган инсон. Ҳафтада икки кун туш пайтида спорт залга боришимга рухсат беради. Биласизми, спортдан куч оламан, шуғулланиб шундай мазза қиламан. Бутун оғриқларим, аламларим, нафратларим— ҳаммаси эсимдан чиқиб кетади. Шунинг учун спортни жуда яхши кўраман. Мен ҳам улар каби бўлишни истайман Ҳозир тенгдошларим олийгоҳларда таҳсил оляпти, кимдири эса янги келинчак... мазза қилиб ёшлик даврини суриб юрибдилар. Мен ҳам улар каби университетларда ўқишни, бир оиланинг бекаси бўлишни хоҳлайман. Лекин кредитларимиз узилгунга қадар қалбимдаги бор орзуларимни, ҳис-туйғуларимни йиғиштириб қўйишга мажбурман. Чунки ҳозир орзуларим томон борадиган бўлсам, онам бир ўзи қийналиб қолади. Ўзи бир йили кетиб, 2 йили қолди. Худо хоҳласа, қарзлардан қутулсак, ҳаммаси зўр бўлади. Келажакда спорт йўлидан кетиш ниятидаман. Машҳур спорт мураббийи бўламан, агар бунга эришолмасам психолог бўламан. Эртага ким бўлсам ҳам катта инсон бўламан. Шунда онам ҳеч нарсага зориқмай яшайди. Кейин онамни ҳажга жўнатаман. Одамлардан нафратланмайман Улғайганим сари одамлардан хафа бўлмай қўйдим. Қўли кесилган одам оғриқни фақат ўзи билганидек, инсонлар ҳам ўша вазиятга тушмагунича дардни ҳис қилолмас экан. Лекин мен уларни тўғри тушунишга ҳаракат қиламан. Англадимки, инсонлар аламини доим бошқалардан олишга мойил экан. Шунинг учун кимдир қўпол муомала қилса, кўнглимни оғритса, балки оиласида тинчлик йўқдир, ким биландир уришгандир ё иши ўхшамай асабийлашиб қолган, шунинг учун ҳозир мендан аламини оляпти, деб ўйлайман. Чунки ишонаман, одамлар бир-бирига ҳеч бир сабабсиз зиён етказмайди, дилозорлик қилмайди. Ҳаётимдан эса сира нолимайман. Нолиб нимаям қилардим. Йиғлаганим ёки дод солганим билан нимадир ўзгарармиди, ундан кўра ҳар берган кунига шукр қилиб яшайман. Онам бор, тўрт мучам соғ экан мен дунёдаги энг бой ва бахтли одамман! Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

Нейросеть сплела махровый ковер для Ночи музеев в Тюмени

В Тюмени на «Ночи музеев» покажут созданный нейросетью махровый ковер

Тюмень превратилась в госпиталь и спасла 70% раненых во Вторую мировую

Тура в Тюмени приближается к критическому уровню в 650 см


Загрузка...
Ria.city
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.