Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Поиск города

Ничего не найдено

«Фақат гречка». Россияликлар оддий маошга қандай кун кечирмоқда?

0 38
Яқинда Россиядаги обрўли нашрлардан бири бўлмиш «Московский комсомолец» сайтида 2014 йилда Россия – Украина можароси ортидан халқаро санкциялар туфайли Россияда юзага келган иқтисодий инқироз сабабли оддий россияликлар қандай аҳволга тушгани ҳақида мақола эълон қилинди. Мақолада Россиянинг турли шаҳарларида яшаётган аҳоли вакиллари яшаш тарзи ҳақидаги ҳикоялар келтирилган. Уларнинг аксарияти 2014 йилда бошланган иқтисодий инқироз ортидан қандай аҳволга тушиб қолгани ҳақида шахсан ҳикоя қилиб берган. Мақолани ўқир эканман, ўша ҳикояларда муболаға қилиняпти деб ўйламадим. Чунки инқироз ортидан рублнинг икки баравар қадрсизланиши, нефть нархининг тушиб кетиши, жаҳон бозорида хом ашё нархининг кескин арзонлашиши ҳақиқатан Россияни оғир аҳволга солиб қўйди. Бу эса асосан аҳолининг заиф қатлами бўлмиш ўртаҳоллар ва камбағалларнинг турмуш тарзига таъсир этди. Ҳар йили Россияга бориб ишлаб келадиган танишим ўша йилларни эслар экан, шундай дейди: «2015 йилгача Россиянинг турли шаҳарларида, кўча-кўйда фақат спиртли ичимлик ичишга ўта берилиб қолган кимсалар ‘яримта ароққа пул бер’ деб тиланчилик қиларди. 2015 йилдан бошлаб кўчаларда ‘нонга пул бер’ деб тиланадигпн пенсионер чол-кампирлар ҳам пайдо бўлди. Унгача Россия шаҳар-қишлоқларида ‘нонга пул бер’ деб ҳеч ким тиланчилик қилмасди. Аҳолининг ҳамма қатлами яхши ҳаёт кечирарди. Лекин 2014 йилдан кейин ҳаммаси ўзгарди». Ҳа, ҳозирча халқаро санкциялар ортидан Россиядаги оддий аҳолига ҳавас қилиб бўлмайди. «MK.ru» нашри ҳам ўз мақоласида шу жиҳатларга эътибор қаратибди. Қуйида мақолани келтираман. Миллионлаб россияликлар ойига 11–13 минг рублга яшаяпти. Аниқроғи, яшаш учун курашяпти. Овқатдан тежаш, кредит тўлаш, ота-онага ёрдам бериш – бу миллионлаб россияликларнинг бошига тушган тақдир. Мухбирларимиз Россиянинг турли ҳудудларида жамиятда турли мавқега эга бўлган инсонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг турмуш даражаси билан қизиқди. Уларнинг ҳаммасини бир нарса боғлаб турибди: улар бугун яшаш учун курашмоқда. Уларнинг аксарияти кечаги ҳаёти билан бугунги ҳаёти ўртасидаги фарқларни сўзлаб берди. Энг қизиғи, уларнинг айримлари исм-шарифини ҳам айтишдан қўрққан бўлса, баъзилари шунчаки хоҳламаган. Ставрополлик ёлғиз она: «Ўзимни қулдай сезаман» Наталья Ставрополда яшайди. Касби юрист. У иккинчи синфда ўқийдиган қизчасини ёлғиз ўзи тарбиялаяпти. У қулликда ва ночорликда яшаётганидан ёзғиради. Унинг даромади барқарорлик ортидан бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Аммо ундай бўлмади. У маошини ойлаб кутадиган бўлди. Анча вақтдан бери унда фақат бир масалада барқарорлик бўлди – ҳар ой кечиктирмасдан 18 минг рублни ипотека кредити учун тўлайди. «2014 йилда ҳозир яшаётган уйимни ипотекага олганимда ойлик даромадим 40 минг рубль эди. Ўшанда келажакда яна маошим ўсиб бораверишига, ҳаётим янада яхшиланиб бораверишига ишонганман. Лекин ундай бўлмади. Россия 2014 йилда инқирозга учради. Ўша йили бир тарафдан доллар курси қарийб уч баравар ошиб кетди. Иккинчи тарафдан эса маошимни қарийб ярмига қисқартиришди. Энг ёмони, ўша қисқартирилган маошни олишда ҳам қийинчилик юзага кела бошлади. Янги иш топиш ҳақида ўйлай бошладим. Сал вақтда янги иш топиш ҳақида жиддий бош қотиришимга тўғри келди. Чунки ишлаб турган ишхонам бутунлай ёпилди. Шу тариқа мен йўқсил камбағалга айландим. Орадан вақт ўтиб, янги иш топдим. Лекин бу ерда ҳам узоқ қололмадим. Чунки 2018 йил охирида маошимизни ойлаб тўлай олмаган бу фирма ҳам ўз фаолиятини тўхтатди. У банкрот бўлди. Шундан буён қўлимдаги шундоқ ҳам оз қолган маблағни тежашга ва арзимаган 2–3 минг рублга амаллаб кун кўришга мажбур бўляпман. Ўзимни қулдай сезяпман. Мен яшамаяпман, яшаш учун курашяпман. Айни дамда пенсия оладиган ота-онам ҳисобидан яшаяпман. Онам ҳатто менга ёрдам бериш учун пенсионер ҳолида ишлаяпти. Бу жудаям оғир ҳолат, иш топа олмай қари ота-онангни ҳисобидан яшаш. Коммунал тўловлардан қарзим анчага бориб қолди. Улардан қарз бўлмаслигим учун ҳар ой 7–10 минг рубль керак. Тўғри, ҳар ой қарзимни оз-оз тўлаб боряпман. Бироқ янги ой тўлови қўшилиб, ўсишда давом этмоқда. Қишда иссиқликни имкони борича тежашга уринамиз. Қизчам билан иссиқроқ кийиниб ўтирамиз. Ухлашга ётганда ҳам иссиқ кийиниб ухлаймиз. Қизимнинг кийимлари уриниб қолган. Янгиларини сотиб олишга ҳозирча имконим йўқ. Ҳолатимизни кўриб-билиб турган дўстларим ёрдам қиляпти. Маошимни олгунимча қарз ҳам бериб туришади, раҳмат уларга. Маошимни олгандан кейин аввало қарзларимни қайтаришга шошиламан. Яна қўлимда бир тийин ҳам қолмайди. Яна қарз оламан. Қайтараман, яна оламан. Қизим иккаламизнинг ейиш-ичишимизда хилма-хиллик йўқолиб кетганига анча бўлди. Гўштни анчадан бери ололмаймиз. Фақатгина Янги йил байрамида музлаткични музхонасида ётган бир бўлак гўштни солиб овқат пиширдим. Қизим ўша гўштдан еяётганида қанчалик хурсандлигини кўриб, йўқчиликда кечаётган умримизни ўйлаб юракларим эзилиб кетди. Қизим жуда ақлли ва у қийинчиликда тобланиб ўсяпти. Мактабда аъло баҳоларга ўқийди. Бадиий гимнастика тўгарагига боради. У ҳақиқий курашчи, қийинчиликлардан қўрқмай шуғулланади. Шу туфайли ҳам ўзи иштирок этаётган ҳар бир мусобақадан медалсиз қайтмайди. Унинг бадиий гимнастика тўгарагига қатнаши анчагина маблағ талаб қилади. Ҳафтада тўрт кун машғулот, шунингдек, турли мусобақаларга бориш, чиқишлари учун янги кийим албатта керак. Мен қизимнинг қизиқишлари учун албатта пул топиб беришим керак. Аммо қаердан? Бу ҳақда ўйлашга ҳам қўрқаман. Уйда қўшимча иш оляпман. Онам эса бунга қарши. Ҳозирги ҳолатимизда бунчалик кўп харажат билан яшаш қийин. Биз ҳам кино, қаҳвахона ёки меҳмонга боргимиз келади. Лекин бунинг иложи йўқ. Авваламбор бунга йўқчилик йўл қўймаса, иккинчи тарафдан уйга қўшимча иш олаётганим учун вақтим ҳам йўқ. Дўстларимникига қуруқ қўл билан меҳмонга боришга ҳам уяламан. Келажакда аҳволимиз яхши тарафга ўнгланишига ишонаман. Чунки яқинда давлат ташкилотига ишга кирдим. Янги иш жойимда биринчи маошимга қўшиб маошимнинг ярмига тенг мукофот пули беришди. Бугун барқарор даромадга эга бўлишнинг бирдан-бир йўли давлат ташкилотларида ишлаш бўлиб қолди. Янги иш жойимда шундай ишлайманки, токи яхшироқ ўрнашиб олай ва у ерда узоқроқ ишлай. Аммо яқинда Россияда давлат ташкилотларида, хизматларида ишлаётган ишчи-хизматчиларнинг иш ўрни қисқартирилиши ҳақида ўқиб қолдим ва ўшандан бери юрагимда яна санчиқ турди». Краснодарлик ҳарбий пенсионер: «Кундан кун аҳвол ёмонлашяпти» Андрей Некосов – фаол фуқаролик позициясига эга ишловчи пенсионер. Давлат унга ҳарбий сув ости кемасидаги узоқ йиллик хизмати учун 12 800 рубль пенсия беради. Пенсияси ҳақида гап очилганда Андрей шундай дейди: «Анча кам, лекин бундан ҳам кам олаётганлар яшаяптику! Аслида 2014 йилгача доллар курси 28–30 рубль бўлган ва шунга монанд озиқ-овқатларнинг нархи анча арзон бўлган даврда олаётган пенсиям менга бемалол 1 ой тирикчилик учун етар эди. Аммо 2014 йилда бошланган иқтисодий инқироз туфайли нафақат доллар курси, балки унга ҳамоҳанг озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилиб кетиши ортидан, тирикчилигимни ўтказишим ҳам қийинлашиб бораверди». Олаётган пенсияси ўртача яшаши учун ҳам етмаган Некосов қўшимча иш топишга қарор қилди ва бир корхонадан энг кам маошли, аммо иши унча оғир бўлмаган иш топди. «Амаллаб яшаяпман. Асосан энг арзон нарсаларни харид қиламан. Уёқда тежа, буёқда тежа жонимга теккан, лекин бундан бошқа имконим йўқ. Дўкондан харид қилаётганимда албатта бонус карточкасини сақлаб қўяман. Қаерда кўпроқ арзонлаштирилса, ўша ердан харид қиламан. Қанчалик тежаб ишлатмай, даромадим бир ойлик харажатларимга зўрға етади. Ҳатто устарага кетадиган пулни тежаш учун соқолимни ҳам олмай қўйдим. Худо кўрсатмасин жоним оғриб касал бўлсам, ё дори-дармонга пул топа олмай ўламан, ёки егулик учун сарфлашим керак бўлган пулни дорига сарфлаб, кейин очимдан ўламан. Шу учун Худодан дард бермаслигини сўрайман». Оренбурглик почтачи: «Қандай озиқ-овқат туридан воз кечишни билмай бошим қотган» Татьяна Кольцова бошқа оренбургликлардан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди. Оддий почтачи маошини олиш учун у эртадан кечгача тиним билмай ишлайди. Аниқроғи, тинимсиз юради. Бошқалар қатори унинг ҳам маоши 2014 йилда содир бўлган инқироздан олдин ҳамма харажатига етган. Аммо инқироз ортидан турли маҳсулотлар, айниқса озиқ-овқат нархи ошиб кетиб, энди маоши бирламчи харажатларига ҳам етмайди. Шунга қарамай, яшаш, аниқроғи, яшаш учун курашиш керакку! «Узоқ йиллар авиакассада ишладим. Маошим бир ойлик харажатларимдан озроқ ортиб ҳам қолар эди. Уч хонали квартира, болаларим, набиралар, ҳаёт тарзимиз бир маромда тинчгина давом этар эди. Келажакда содир бўлиши мумкин моддий қийинчилик ҳақида эса умуман ўйламаганмиз. Хавф биз кутмаган пайтда, кутмаган ҳолатда келди. Мен кассасида ишлаётган авиакомпания 2014 йилги иқтисодий инқироз бошланганида яшаб қолиш учун анча курашди. Маҳаллий ҳукумат охир-оқибат ундан қутулишни хоҳлади ва пойтахтга кўчириб юборди. Пойтахтга кўчган авиакомпания узоқ вилоятдаги ходимларининг аксариятини марказга олиб кетмаслиги аниқ эди. Шу учун бизни ишдан бўшатиб қўя қолишди. Шундан сўнг Оренбургда узоқ вақт иш қидириб, зўрға шу почтачиликни топдим. Маоши кам бўлса ҳам, иш топганимдан хурсандман. Иш топгунимча қаерга борсам узоқ навбатлар бор эди. Яъни ҳужжатларингизни қолдирасиз, ўрин бўшаса чақиришади. Ҳатто супурувчилик учун ҳам навбат бор эди. Ишсиз оренбургликлар учун иш топишнинг осон йўли сотувчиликдир. Сотувчиларга ҳар доим талаб катта. Ёмғирдан сўнг пайдо бўладиган қўзиқориндай кўпайиб кетган савдо марказлари, дўконлар ва бошқа савдо нуқталарига доим сотувчилар керак. Аммо сотувчи бўлиш ҳам осон эмас экан. Улар сотувчиликка ёш ва гўзал қизларни кўпроқ олишар экан. Менга ўхшаган ёши катта аёл, ҳатто ёш қизлар оладиган маошнинг ярмига ишлашга рози бўлса ҳам барибир сотувчи қилиб ишга олинмайди. Ўшанда икки йил иш қидириб, уйда ўтириб қолиб кетдим. Ҳаётимнинг энг оғир дамларини ўшанда ўтказдим. Яшаш учун ҳар ой бироз маблағни ўғлим ва қизим бериб турди. Ўшанда мен улар кўрсатаётган ёрдамидан ҳижолат бўлардим. Сабаби, ўғлим ҳам, қизим ҳам иқтисодий инқироз ортидан келган қийинчилик дамларида оиласини зўрға боқаётган эди. Шундай бўлса ҳам, улар мени ташлаб қўймади. Ана шундай кунларда ўғлим ва қизим ишхоналари кўчиши ортидан ўз ишларини йўқотмаслик учун бошқа шаҳарга кўчиб кетди. Шундан кейин иш қидириб топмасам яшай олмаслигимни, яшаш учун курашда енгилишимни ўйладим. Ана шунда танишларимдан бири маҳаллий почта бўлими почтачи қидираётгани ҳақида гапириб қолди. Учиб етиб бордим. Чунки бошқа иложим қолмаган эди. Бундан 5–6 йил аввал кимдир ‘сен келажакда ишсиз қолиб, почтачи бўласан’ деса, уни аниқ эс-ҳушидан айрилган жиннига чиқарар эдим. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан. Ишим бераётган маоши олдида анча қийин. Эртадан кечгача буюртма хатлар тўлов қоғозлари ва почта орқали келган бошқа буюмларни тарқатгунча жуда чарчайман. Наилож. Яшаш учун курашиш керакку! Бунинг устига, сумкамизда турли журналлар, брошюралар, совунлар ҳам бор. Уларни сотишимиз керак. Ҳа, ҳа, ажабланманг. Бизга кунига 350 рубллик нарса сотиш мажбурияти ҳам бор. Сотувчиликда анча маҳоратим ошди, ҳозирча режани бажаряпман. Кечки пайт уйга келганимда ниҳоятда чарчаган бўламан. Соғлигим яхшимас. Қон босимим доим юқори турадиган бўлиб қолди. Оёғимдаги оғриқ туни билан азоб беради. Буларнинг ҳаммаси ҳар ой оладиган 11 минг рубль маошимга арзимайди. Ҳозир маошим шунча, бошида 8 минг рубль эди. Маошимнинг 4 минг рублини коммунал тўловларга, 3,5 минг рублини эса кредитга тўлайман. Яшашим учун 3,5 минг рубль қолади. Бу 50 доллар атрофидаги пул бўлади. Мен ана шу пулга бир ой яшашим керак. Харидларимни арзон дўконлардан қиламан. Йўлкирадан тежаш учун кўпинча пиёда юраман. Маданий ҳордиқ чиқариш, театр ёки кинога бориш ҳатто эсимдан чиқиб кетган». Вологдалик официантка: «Егуликлардан тежайман деб дардларимни оғирлаштирдим» Варвара Пронина (исм-шарифи ўзгартирилган) Вологда шаҳрида яшайди. У 31 ёшда. Авваллари ойига 30 минг рубль ишлаган. Ўшанда бу сумма 1000 доллардан ошарди. 2014 йилда Россияда юз берган инқироздан кейин ҳаётида ҳаммаси ўзгариб кетди. Бугун энди у официантка бўлиб ишлаяпти ва ойига бор-йўғи 14 минг рубль оляпти. Бу сумма энди бор-йўғи 200 доллар бўлади. «Маошинг бараварига камайиб, нарх бараварига ошганида ҳар қанақасига харажатларингни қисқартиришга мажбур бўлар экансан. Энди музлаткични тўлдириб қўйишнинг иложи йўқ. Энди пишлоқ, колбаса, лаҳм гўшт ва шу каби маҳсулотларни фақат байрам муносабати билан кўраман. Ишонасизми, пул тежаш учун ҳатто ун олиб келиб, нонни уйда ўзим пишираман. Икки баравар арзон тушади. Кам маош билан яшашнинг энг қийин жиҳати ижара пули ва коммунал тўловлардир. Айниқса иситиш мавсуми бошланганидан кейин қишда оғир бўлади, ҳар ой 6 минг рубль тўлайман. Минг рубль интернет учун. Қолган 7 минг рублдан 3 минг рублига бир ойлик йўл чиптаси, шампун, гел, идишларни ювиш воситалари ва шу каби ашёлар сотиб олиш керак. Қолган 4 минг рублга ҳам озиқ-овқат олишим, кийинишим керак. Туфлимни анчадан бери таъмирлатиб кияман, курткам ҳам анча эскирди, аммо ҳозирча янгисини ололмайман. Мен азалдан кийимларни авайлаб кияман, шу одатим энди асқатяпти. Энди озиқ-овқатга келсак. Қўлимда қолган 4 минг рублга фақат дуккаклилар, қатиқ, сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва тухум ололаман. Овқатланиш рационини қандайдир нормаларга тўғирлашнинг иложи йўқ. Бунга камхаржлигим имкон бермайди. Масалан, дўконга кирганда товуқ гўштига ҳавасим кетиб сотиб олсам, кейин уч кун сабзавот ва сут маҳсулотлари сотиб олишга имконим бўлмайди. Бундай ҳолатда энг муҳими пазандалик. Агар сиз пазанда бўлсангиз, арзон маҳсулотлардан ҳам мазали овқат пиширса, турли салатлар тайёрласа бўлади. Пазанда бўлмасангиз, менинг шароитимда аниқ қийналиб қоласиз. Баъзида дўстларим меҳмонга чақириб, музлаткичимда фақат кечадан қолган шўрва борлигини хаёлларига ҳам келтирмай, мазали кечки овқат билан сийлайди. Мана шундай мажбурий тежамкорлик ортидан бир неча дард орттириб олдим. Энг ёмони, менда даволаниш учун хусусий врачга боришга имконият йўқ. Давлат поликлиникасидаги тиббий хизматлар эса мени қаноатлантирмайди. Шу учун ҳозирча бирон жойим оғриса, халқ табобатидан фойдаланяпман ёки оғриқни қолдирадиган таблетка ичяпман. Фавқулодда ҳодиса бўлса, дўстлардан қарз олишга тўғри келади. Ҳозирча умумий қарзим 30 минг рубль бўлди. Қарзни тўлаш ҳақида ўйламаяпман. Сабаби, бунга ҳозирча иложим йўқ. Эртанги кунга ҳам умид йўқ. Охири нима бўлади, ўйлашга ҳам қўрқаман». * * * Мана, юқорида бир нечта замондошларимизнинг бугунги кунда кечаётган оғир ҳаёти ҳақида ўқидингиз. Қаҳрамонларимизнинг тарихи ва тақдири турлича кечган, аммо ҳозир уларнинг ҳаёти бир хил ўтяпти. Кам маошли иш, кредит ёпиш, ортиб қолган арзимас пулни нима қилиб бўлса-да кейинги маош қўлларига теккунча амаллаб етказиш. Уларнинг ҳаёти шундай кечяпти. Уларнинг ҳаммаси шунчаки яшамаяпти, балки яшаш учун курашяпти. Бугун биргина биз ҳаётий ҳикояларини келтирган қаҳрамонларимизнинг тақдири, ҳаёт тарзи эмас, балки миллионлаб россияликларнинг тақдири ва ҳаёт тарзи ана шундай ўтяпти. Бу ҳикоялар асло муболаға эмас. Ўзингиз хулоса чиқаринг: 2014 йилда содир бўлган иқтисодий инқироз туфайли Россияда даромад камайди, нарх ўсди. Бу эса миллионлаб россияликларни жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Биз сизга улардан айримларининг ҳаётини ҳикоя қилдик холос. Қолганлар ҳам ҳозир қаерлардадир яшаш учун курашяпти. Ҳаммасига бир савол бердик: «Эртанги кундан умидингиз борми?» Аксарияти саволимизга «Йўқ, бу яқин орада аҳвол ўзгаришига ишонмайман» деб жавоб қайтарди. Бу жавобни эшитиб, «Йўқ, аҳвол ўзгаради, ҳаммаси яхши бўлади» деб айтгимиз келди. Аммо одамларни ёлғондан умидвор қилгимиз келмади. Бундан буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қилишда давом этаверамиз. Россия статистика қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, оилалар ўртача 32,6 минг рубль даромад қиляпти. Яна ана шу қўмитанинг бошқа бир ҳисоботига қарасак, бугунги реал нарх-наво ҳисоб-китобига кўра бир оиланинг ўртача харажати учун 58,5 минг рубль керак бўлар экан. Ҳатто серфарзанд оилаларга ўртача турмуш тарзида яшаш учун 82 минг рубль маблағ талаб қилинаркан. Биз сизга ҳикояларини келтирган одамларнинг реал даромадлари статистика қўмитаси берган даромадлардан анча кам. Лекин одамлар яшаяпти. Аниқроғи, яшаш учун курашяпти. Улар учун ҳаёт тарзи деган нарса йўқ, улар учун тирик қолиш учун курашиш деган тушунча бор. Ғайрат Йўлдош таржимаси




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

В Тюмени на «Ночи музеев» покажут созданный нейросетью махровый ковер

Нейросеть сплела махровый ковер для Ночи музеев в Тюмени

В Омске строительство жилого дома доверили тюменской компании

Рыбак вытащил карпа весом 4,18 кг в Омске и поделился секретами ловли


Загрузка...
Rss.plus
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.