Добавить новость
Декабрь 2010
Январь 2011
Февраль 2011
Март 2011
Апрель 2011
Май 2011
Июнь 2011
Июль 2011
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012
Ноябрь 2012
Декабрь 2012
Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014
Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014
Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015
Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016
Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016
Сентябрь 2016
Октябрь 2016
Ноябрь 2016
Декабрь 2016
Январь 2017
Февраль 2017
Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018
Июнь 2018
Июль 2018
Август 2018 Сентябрь 2018
Октябрь 2018
Ноябрь 2018
Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026 Август 2026 Сентябрь 2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

Канбожжа фан мафияси – 1 (сатирик ҳаётий ҳикоя)

0 22
Темир панжара ўрнатилган дарчадан тушган қуёш нури икки кишилик тор камерани оз бўлса-да ёритиб турарди. Бетон полга тушган сояга термилиб ўтирган йигитнинг хаёлини тарақлаб очилган темир эшик овози бузди. Қамоқхона назоратчиси камерага ёши эллик билан олтмишнинг ўртасида бўлган бир кишини олиб кирди. Йигит бу янги хонадошига илк бора қараркан, танасида қандайдир совуқлик сезди. Хонадошининг юзи тунд, нигоҳлари сўлғин, киприкларини тез-тез юмишидан унинг бирмунча асабий ҳолатда эканлигини англаш қийин эмасди. Янги меҳмон икки кун сукут сақлади, ҳатто зарурат юзасидан бўлса-да гапирмади, имо-ишора билан мақсадини тушунтириб қўяқоларди. Йигит бир муддатга у соқов бўлса керак, деб ҳам ўйлаб қолди. Учинчи куни кутилмаганда меҳмоннинг ўзи биринчи бўлиб гап бошлаб қолди: - Хафа бўлмайсан ука, танимаган, билмаган одам билан бирдан чиқишиб кетмайман. Энди буёғига анча вақт бирга ўтирамиз чоғи. Сенга қанча йил беришган, қайси статья билан кесишди? - Хайриятей! Сизни соқов бўлса керак, деб ўйлашни бошловдим. Менга 7 йил беришди, бир арбобни хумордан чиққунча дўппослаганим учун. - Ия, жа апасни болаякансану. Эҳтиёт бўлиб гаплашаман шекилли, сен билан. Майли чиқишиб кетамиз, ҳар ҳолда мени бу ерда дўппосламасанг керак. Шу тахлитда гаплари қовушиб кетган бу икки маҳбуснинг ўзаро суҳбатлари жуда қизиқ, муҳими ҳаётий туркум ҳикояларга асос бўладиган сюжетларга бой бўлди. Биринчи ҳикоя: “Фан”га кириш Биласанми, мен ўзига тўқ оиланинг фарзанди бўлганман. Онам боғча мудири, отам прокурор эди. Университетга опкириб қўйишган, амаллаб битирволса прокурор қиламан, деб ўйлаганди отам. Лекин университетда домлаларнинг топиши ҳам ёмонмасакан. Ўзим жуда тупой бўлмаганман, ҳар ҳолда бирор нарсани ёдлаб олсам, унча-мунчасига гап бермасдим. Хуллас, диплом ишини эл қатори ёзиб беришди. Лекин ҳимояда шунақа сайрабманки, диплом раҳбарим ҳимоядан кейин чақириб алоҳида суҳбат қилди. Университетда қолишим, илмий иш ёқлаб унга шогирд бўлиб юришимни таклиф қилди. Бошида ассистент бўлиб ишлаб юрдим. Дарс бериш менга семичка чақишдек гап бўлиб қолди. Жуда гапим тугаб қолса, бир баҳона топиб талабаларга жавоб бервораман. Биров бир нарса деёлмайди, устознинг факультетда гапи гап. Қолаверса, факультетдаги аксарият амалдагилар, ҳатто университетдагилар ҳам домланинг “маҳсулоти” эди. Қитай тилини яхши билишим устозга жуда маъқул келди, тез орада унинг ўнг қўлига айландим. Энди дарсам ўтмайман. Ишим домла берган қитай тилидаги диплом ишларни канбожжа тилига ўгириш. Бора-бора тажрибам ортиб, илмий ишларниям таржимасига уста бўлиб кетдим. Устоз ўзимгаям битта яхши диссертацияни атаб қўйибди. Таржимани тугатиб, диссертациянинг ҳар бир бобидан устоз кўрсатмасига асосан илмий мақола тайёрлайман. Устоз бундай мақолаларни ўзининг гапи ўтадиган журналларда керакли одамларнинг номидан чиқарворади. Менга ҳам шу усулдан фойдаланди. 4 йил деганда биринчи илмий даражани олволдим. Буёғига энди салкам ас бўлиб қолгандим. Устоз мавзуни беради, мен эса қитай тилидаги тайёр диссертацияларни топаман. Базамиз анча кенгайиб қолди. Диплом ишларидан келадиган чойчақаларни ўзимга ўхшаган 2 та шогирдга ажратганман, диссертацияларга ҳали улар ёшлик қилади. Хуллас, йиллар ўтгани сайин илм соҳасида, тўғрироғи таржима соҳасида анча етукликка эришдим. Устозим энди иккинчи илмий даражани олишга тайёрлигимни айтганда, келажакдаги имкониятларни тасаввуримга келтириб бир ғаройиб ҳаяжонга тушганим ҳалиям эсимда. Диплом ишларида иш осон, талаба бир қисмни ёдлаб олиб 5 минут гапиришга яраса бўлди, ҳимояда бари ўзимизникилар ўтиради. Лекин илмий даража олиш учун ёзиладиган диссертация иши сал мураккаброқ, шунга яраша ставкасиям анча. Бошида 5 минг кўкига ёзардим. Вақт ўтиб илмий даража олиш талаблари ортган сари бизнинг ставкаям ортиб борди. Пулни лекин олдиндан оламиз. Мақолалар чиқиб бўлгунича муддат ўтиши керак. Ўртача муддатни 3 йил деб оламиз. БАК деган ташкилот бор, илмий даражаларни назорат қилади, “Бош аттестация комитети” дейилади. Бекорга отини бак қўйишмаган: ичини тўлдириб қуймасанг – мошинанг юрмайди. Ўша ерда одаминг бўлиши жуда муҳим шарт. Уларнинг диплом беришидамас гап. Асосий гап улар диссертацияни дастлаб кўчирмакашликка текширадиган бўлими, кейин аноним тақризчиларга жўнатиш ваколати борлигида. Билдингки, кўчирмакашликка яхшилаб текширса, қитай тилидаги манбани топиб олишади. Демак, улар билан келишишинг керак. Таваккал қилиб бўлмайди. Аноним тақризчиларни ҳам ўзингга керакли одамларга жўнатишларини таъминлаш учунам келишасан. Хуллас, олган 5 минг кўкини мингдан ортиқроғи ўша чиқимларга кетарди. Тўғри, бошида бу пул катта эмасга ўхшаб кўринди, лекин бирданига 5-6 та, кези келганда 10талаб ишларни бирданига бошлаганим учун яхшигина пул йиғволардим. Бу ишлар ҳар доим ҳам силлиқ кетмасди, вақти-вақти билан тизимда ислоҳот қиламиз деб қолишарди. Шунда пайтавамизга қурт тушарди. Уйқунг кепқопти-ку, майли давомини эртага айтаман. Канбожжа тилидан таржимон Қанди Дод ўгирди (давоми бор)




Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также


Загрузка...
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Ишим на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.