Добавить новость
Август 2011
Сентябрь 2011
Октябрь 2011
Ноябрь 2011
Декабрь 2011
Январь 2012
Февраль 2012
Март 2012
Апрель 2012
Май 2012
Июнь 2012
Июль 2012
Август 2012
Сентябрь 2012
Октябрь 2012 Ноябрь 2012 Декабрь 2012 Январь 2013
Февраль 2013
Март 2013
Апрель 2013
Май 2013
Июнь 2013
Июль 2013
Август 2013
Сентябрь 2013
Октябрь 2013
Ноябрь 2013
Декабрь 2013
Январь 2014
Февраль 2014
Март 2014
Апрель 2014 Май 2014
Июнь 2014
Июль 2014
Август 2014
Сентябрь 2014
Октябрь 2014
Ноябрь 2014 Декабрь 2014
Январь 2015
Февраль 2015 Март 2015
Апрель 2015
Май 2015
Июнь 2015
Июль 2015
Август 2015
Сентябрь 2015
Октябрь 2015
Ноябрь 2015
Декабрь 2015
Январь 2016
Февраль 2016
Март 2016 Апрель 2016
Май 2016
Июнь 2016
Июль 2016
Август 2016 Сентябрь 2016 Октябрь 2016 Ноябрь 2016 Декабрь 2016 Январь 2017 Февраль 2017 Март 2017
Апрель 2017
Май 2017
Июнь 2017
Июль 2017
Август 2017
Сентябрь 2017
Октябрь 2017
Ноябрь 2017
Декабрь 2017
Январь 2018
Февраль 2018
Март 2018
Апрель 2018
Май 2018 Июнь 2018 Июль 2018
Август 2018
Сентябрь 2018 Октябрь 2018 Ноябрь 2018 Декабрь 2018 Январь 2019 Февраль 2019 Март 2019 Апрель 2019 Май 2019 Июнь 2019 Июль 2019 Август 2019 Сентябрь 2019 Октябрь 2019 Ноябрь 2019 Декабрь 2019 Январь 2020 Февраль 2020 Март 2020 Апрель 2020 Май 2020 Июнь 2020 Июль 2020 Август 2020 Сентябрь 2020 Октябрь 2020 Ноябрь 2020 Декабрь 2020 Январь 2021 Февраль 2021 Март 2021 Апрель 2021 Май 2021 Июнь 2021 Июль 2021 Август 2021 Сентябрь 2021 Октябрь 2021 Ноябрь 2021 Декабрь 2021 Январь 2022 Февраль 2022 Март 2022 Апрель 2022 Май 2022 Июнь 2022 Июль 2022 Август 2022 Сентябрь 2022 Октябрь 2022 Ноябрь 2022 Декабрь 2022 Январь 2023 Февраль 2023 Март 2023 Апрель 2023 Май 2023 Июнь 2023 Июль 2023 Август 2023 Сентябрь 2023 Октябрь 2023 Ноябрь 2023 Декабрь 2023 Январь 2024 Февраль 2024 Март 2024 Апрель 2024 Май 2024 Июнь 2024 Июль 2024 Август 2024 Сентябрь 2024 Октябрь 2024 Ноябрь 2024 Декабрь 2024 Январь 2025 Февраль 2025 Март 2025 Апрель 2025 Май 2025 Июнь 2025 Июль 2025 Август 2025 Сентябрь 2025 Октябрь 2025 Ноябрь 2025 Декабрь 2025 Январь 2026 Февраль 2026 Март 2026 Апрель 2026 Май 2026 Июнь 2026 Июль 2026 Август 2026 Сентябрь 2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Поиск города

Ничего не найдено

МУРДАЛАР ГАПИРМАЙДИЛАР… (3-қисм)

0 29

* * *

 

— Биласанми, мен салкам олий маълумотли файласуфман. Ҳа… мени тўртинчи курсдалигимда ҳайдашган. Ленинградда ўқирдим. Бир профессор бор эди, — Тенгиз шундай деб истеҳзоли жилмайди. — Николай Александрович Сагоев деган. Қизиқ, а? Исми ўрисча, насаби тоғликларники. Кейин билсам асли Назир Алиевич Сагоев экан. Тилимни тиёлмай ўшанга бир куни айтдим: «Муҳтарам профессор, майли, ўзингизнинг исмингизни ўрисча қилибсиз, отангизнинг шундай чиройли исмини нега ўзгартирасиз? Сизда тоғликлар номусидан заррача борми?» дедим. У энағар мени комсомол мажлисига қўйди. Менинг қайсарлигим тутиб, мажлисда аварча гапирдим. Ўша профессорнинг ўзи таржима қилиб турди. Ўрис деганларнинг жазавалари тутганини кўрсанг эди. Қўлларидан келгани — мени комсомолларидан ҳайдашди. Шартта туриб: «Мен аварман! Аварлигимча ўламан! Тупурдим сенларга!» дедим. Шу баҳона бўлиб ўқишдан ҳайдашди. Кейин мен бу «ўқишга» кирдим. Биринчи қилган ишим — Сагоевнинг уйини босдим. Авар князлари ҳам унчалик бой бўлишмагандир. Тоғлик йигитларни ўқишга киритиб қўяман, деб тозза шилар эди у энағар. Уйини шилиб, қолган-қутганини ёқиб юбордим. Ўн йил бадалида икки марта қўлга тушиб, пишдим. Ўн биринчи йили «қонундаги ўғри» мартабасини бериб, менга тож кийдиришди. Энди билдингми, кимлигимни? Бу тўнғизлар мени қул қилиш учун еримга бостириб киришган эди. Энди уларнинг ўзлари менинг қулим. Бифштексни ўлдирганинг учун заррача афсусланмадим. Бу энағарлар қанча кўп ўлса, шунча яхши. Сен эса… яшашинг керак! Мен сенга «Ҳамзат» деб ном бераман. Шомил билан Ҳожимурод ҳам бизнинг қаҳрамонларимиз. Лекин мен уларни унча яхши кўрмайман. Улар охири синишган. Ўрисга таслим бўлишган. Ҳамзат эса, синиш у ёқда турсин, ҳатто салгина эгилмади. Жойнамознинг устида боши узилди. Сенда ҳам шунга яқин фазилат кўрдим. Шунинг учун сенга меҳрим тушди. Шунинг учун бу гапларни сенга айтяпман. Аммо сен бола, қайсарлигингни арзон баҳога сотар экансан. Сен майда-чуйда гаплардан устун тур. Сен миллат учун собит бўлишни ўрган. Шунга ақлинг етадими? Йўқ, етмайди… Афсус, афсус, етмайди. Мен ўзбеклар орасида сенга ўхшаган мардини кам кўрганман. Сенларнинг синишларинг осон. Сен бу ерлардан синмайдиган одам бўлиб чиқ. Кўзларингни очиб, одам бўлиб чиқ! Ҳамзат, бир кун келиб гапларимни эслайсан. Ана шунда бу ўғри унчалик аҳмақ эмас экан, деб тан оласан.

Ҳаёт-мамот олишуви Нуриддин, эндиликда Ҳамзат учун кутилмаган ҳодиса эди. Қаҳрли ўғрининг бу гаплари эса, мутлақ кутилмаган ҳол бўлди. Бу гапларнинг мағзини чақишга ҳаракат қилди. Кейинги учрашувларда яна шу ҳақда гап очилармикин, деб кутди. Бироқ, Тенгиз қаҳрли ўғрибоши либосини ечиб, очилиб гаплашмади. Фақат анча кейин, ноҳуш воқеалар сўнгида, ажралар маҳалларида «Сен менинг ҳимоямдасан. Мен ўлсам, одамларим ҳимоя қиладилар. Сен ўша кунги гапларимни унутмасанг бўлди: асло сина кўрма!» деб таъкидлади.

 

«МУРИК»

***

Қамоқ оламининг икки тартиб-интизоми бор. Биринчисига ҳуқуқ идоралари тартиб берганлар. Буниси қоғозга тушган, муҳрланган. Унга кўп ҳолда амал қилинмайди. Иккинчиси қоғозга ёзилмаган, муҳрланмаган. Аммо унга бехато тарзда бўйсунилади. Қонундаги ўғрилар томонидан жорий этилган тартиб-қоидаларнинг бузилиши улуғ бир фожиа саналиб, бузғунчи кечирилмайди.

Қамоқхоналар, лагерлар гарчи симтўсиқлар билан ўралиб, қуролли соқчилар билан қўриқланса-да, ўғрилар турли ўлкаларга сочиб юборилган бўлса-да, уларни бир-бирларига боғлаб турувчи ботиний робита ғоят мустаҳкам эди. Белоруссиядаги лагерда бўлаётган гапларни Москвадаги генераллардан аввал Воркутадаги маҳбуслар эшитишарди. «Лагер телетайпи» деб номланувчи хабар хизмати бехато ишларди. Генераллар ботиний занжир мавжудлигини, унинг ҳар бир ҳал-қасини билишса-да, ўзларини билмаганга олишарди.

Ҳалқаларни узиб ташлаш қўлларидан келса-да, ботина олишмас эди. Зеро, таъбир жоиз бўлса, ўзлари ҳам шу занжирнинг бир ҳалқаси эдилар.

Тартиб этилган қоидаларга кўра, «лагер телетайпи» Мурикнинг бу томонларга келишини ўн беш кун аввал маълум қилган эди.

Дарахт кесиладиган жой ўзгариб, дарё соҳилидаги чайла ҳам кўчирилган эди. Қуёш ёз фаслига хиёнат қилиб, кузнинг заҳарли нафаси ҳукмини ўтказа бошлагани учун чайлага жойлашган «политбюро»нинг «штаб-квартира»си баракка кўчирилган эди. Бу ерларнинг бетайин ҳавоси ўзини намойиш этган — эзиб ёққан ёмғирдан сўнг оз фурсат юз очувчи офтоб баданга ҳарорат беришга улгура олмас ҳам эди. Маҳбусларни қийратиб ташлаган чивинлар келгуси ёзда учрашиш умидида иссиқ уяларига кириб кетганлар. Чивинлар азобидан қутулган маҳбуслар учун шу шилта аёзли мавсум аълороқ туюлар эди.

Эгнига пахтали калта тўн, бошига телпакни қийшайтириб кийиб олган Тенгиз нам тортган хашак устида узала тушиб ётганича пинакка кетганди. Пачоқбурун кириб, унинг оромини бузди.

— Нима дейсан? — Тенгиз эснаб, қаддини кўтарди.

— Находкадан ксива бор.

— Ўқи, кимдан экан?

— Гарбуздан.

— Гарбуз? — Тенгиз «ким экан у?» деб ўйлади. Ҳар қанча тиришса ҳам Гарбузнинг ким эканини эслай олмади. Унинг хотираси яхши эди. Бир кўрган одамини, бир марта эшитган исмни ўн йилдан кейин ҳам қийналмай эсларди. Ленинградда ўқиб юрган кезлари у бошқа талабалар каби дафтар тутмас эди, муаллимларнинг маърузаларини ёзмас эди, хотирасида сақлаб қоларди. «Менинг дарсимни менсимайсан», деб даъво қилган муаллимга Лениннинг «Фалсафа дафтари»дан бир неча саҳифани ёддан айтиб бергач, дўстлари уни «тирик компютер» деб атай бошлаган эдилар. Ана шундай мукаммал хотира эгаси Гарбузни эслай олмади. Пачоқбурун хатни ўқий бошлагач, масала ойдинлашди. Пачоқбуруннинг фақат бурни эмас, билими ҳам пачоққина эди. Бешинчи синфда икки йил сабот билан ўқигач, олтинчи синфга бормай қўя қолганди. Рус алифбосидаги ўттиз уч ҳарфнинг тенг ярмидан кўпроғини, яъни нақ ўн етти ҳарфни эркин ўқий олиш мартабасига етган бу «дониш»нинг ўзига ўхшаш бир ўғри қўли билан ёзилган мактубни ҳижжалаб ўқишини тасаввур қилинг-у, Тенгизнинг чидамига қойил қолаверинг. Аммо Тенгиз ҳам темирдан эмас. Уч-тўрт жумла ўқилгунча чидади, сўнг хатни Пачоқбуруннинг қўлидан юлқиб олди. Катак дафтар саҳифасининг бир бурчи йиртилиб, Пачоқбуруннинг бармоқлари орасида қолди. Хатга кўз югуртирган Тенгизнинг юраги баттар сиқилди. Бу одам қўли билан ёзилган хатми ёки сиёҳга ботириб қоғоз устига қўйиб юборилган ўрмон чумолисининг изларими, буни эскперт аниқлаб бермаса, оддий одамнинг фарқлаши қийин эди. Тенгиз унда-бунда ҳарфни эслатувчи белгиларни қўшиб, бир амаллаб ўқий бошлади:

«Ўғрилар омон бўлсин!

Салом, Тенгиз, салом қориндошим! Сенга етиб маълум бўлсинким, бу мен — Олег «Гарбуз»ман. Сенга ва Иркутск централидаги барча ўғриларга, «политбюро» аъзоларига, сизларнинг елкадошларингизга биродарлик саломларим бўлсин! Қимматбаҳо саломатликлар қалай? Худо барчаларингизга узоқ йиллар омонлик берсин.

Қориндошлар, жондош ўғрилар, бизнинг Находкада мендан ташқари Валдемар «Олов», Борис «Шимол» ҳам бор. Биз уч ўғримиз, аммо ҳалигача биронтамиз тож кийиш бахтига муяссар бўлмаганмиз. Малявамнинг дастлабки сатрларидаёқ ўз муроду мақсадимни баён қила қолай: мен сиз меҳрибон ўғриларнинг бирингизга ука, бирингизга дўст, улуғларга эса ўғил ёки жиян бўлиб, мўътабар ўғрилар оиласининг тенг аъзоси сифатида қаторларингизга кирмоқликни орзу қиляпман. Мен бундан буёнги ҳаётимни ўғрилик меҳробига атадим. Бундан буён сиз меҳрибон зотлар билан елкама елка туриб, барча дарду аламларни бирга тотмоққа, тенг баҳам кўрмоққа қарор қилдим.

Қадрдоним Тенгиз! Мен қамоқда ҳали кўп ўтираман. Ўғриларнинг муқаддас оиласига аъзо бўлсам, «қонундаги ўғри» тожига лозим кўрилсам, балки қолган умримни ҳам қамоқда ўтказарман. Бу масалада сизлар нима ирода қилсангиз, шу бўлади. Мен озодликда юрганимда сизлар ҳақингизда кўп эшитганман. Сизлар томонга интилганман. Бироқ, сизлар билан юзма-юз учрашиш бахти менга насиб этмади. Хатимни ўқиб бўлгач, барча камчилигу гуноҳларимни ёзиб юборарсизлар. Сизларнинг кўрсатмаларингизга амал қилиб, бундан кейинги ҳаётим масалаларини ўғрилар қоидасига хилоф қилмаган ҳолда ечиб борайин. Мен қандай оғир кунларда сизларни безовта қилаётганимни билиб турибман. Илтимосим қабул қилинган тақдирда рўпарамда қандай машаққатлар турганини ҳам ҳис этяпман. Бу сатрларни ёзиш ҳам менга осон бўлмади. Бу хат ўзимнинг ҳаётим хусусидаги бир ҳукмдир. Сўнгги нафасимга қадар ўғриларнинг улуғ оиласига содиқ қул бўлиб хизмат қиламан. Агар у дунёда ҳам ўғрилик ҳаётини давом эттириш лозим бўлса, у дунёда ҳам фақат ўғрилар оиласига қулман.

Азиз ва қондош ўғрилар! Энди ўзим ҳақимдаги маълумотни ёзай: мен тулаликман. Биринчи марта 1978 йил 2 март куни машина ўғирлаш пайтида қўлга тушиб, олти йилга қамалдим. Бир йилдан сўнг ўсмирлар қамоқ лагеридан катталарникига ўтдим. Икки йил Ярославлда ўтирдим.

Сўнг «Этап» билан Лвовга юборилдим. Зеквагонда Серёжа «Оққуш» билан танишдим. У менга кўп нарсаларни ўргатди. Лвовда эканимда ўғрилар қурултойи бўлди. Саксон тўртинчи йилда озодликка чиқдим. Ўн беш кундан сўнг 212-модданинг учинчи банди билан яна беш йил беришди. Ҳали Туладаги қамоқда эканимда ўғриларнинг қурултойи бўлди. Витя «Калина», Султон Чечен билан шунда танишдим. (Султонни Худо раҳмат қилсин, ётган ери момиқ бўлсин!) Султон мени лагердаги тартибга бошлиқ қилиб кетди. Кўп ўтмай промзона коменданти ўлдирилиб, ҳамма ёқ ағдар-тўнтар бўлди. Комендант зонада қанжиқ-мусорларнинг қурултойини ўтказмоқчи эди. Менинг бўйнимга ҳеч нима илиша олмади. Аммо Тверга боргач, яна бир ярим йилни бўйнимга илишди. Бу ерда бошқа ўғрилар бўлмагани сабабли сизлариннг биродарингиз Остап «Жанжал» бу ердаги тартиб-интизомни бошқаришни менга топширди. Бу ишонч мен учун катта бахт эди!

Учинчи марта банкка ҳужум қилганимда қўлга тушиб, мана шу ерда ўтирибман.

Илтимосимга жавобни сабрсизлик билан кутаман.

Сиз — энг меҳрибон, энг ҳалол ўғриларга мустаҳкам соғлиқ ва озодлик тилайман.

Сиз улуғ зотларни ғойибона бир-бир бағрига босувчи тулалик Олег «Гарбуз». 26. 08. 1988. Находка.»

Тенгиз хатни ўқиб бўлгунича кўзлари тиниб, гарданида оғриқ пайдо бўлди. Аввал мижжаларини енгил уқалаб, сўнг гарданини силади. «Битхат бўлса ҳам гапларни топиб ёзаркан. Агар ўзининг калласидан чиқариб ёзган бўлса, аҳмоққа ўхшамайди, — деб ўйлади Тенгиз. — Лекин… Нима учун шу пайтгача у ҳақда эшитмаган эканман?»

Тенгиз шу хаёл билан Пачоқбурунга қаради. У буйруққа маҳтал ҳолда сомелик ила турарди.

— «Политбюро»ни тўпла.

Эътиборли ўғриларни ярим соат ичида тўплаб келиш учун Пачоқбурунга шу қисқа буйруқнинг ўзи кифоя қилди.

«Политбюро» деганлари тождор ўғрилардан иборат кенгаш эди. Гарчи Тенгизнинг обрўйи қамоқ лагери бошлиғидан ҳам баландроқ бўлса-да, айрим масалаларда бу кенгаш ҳукмига хилоф иш кўришга ҳуқуқи йўқ эди.

Бифштекс ўлдирилганидан бери «политбюро» йиғилмаган эди. Ҳа, ўшанда Тенгиз бир адашди. У аслида Нуриддиннинг адабини бериб қўймоқчи эди, сўнг ўзи томон оғдирмоқчи эди.

Ҳирсдай Бифштекснинг бир тепки билан ўлиб қолиши хаёлига ҳам келмаганди.

Лагерда Бифштекснинг «қочгани» ҳақида хабар тарқалиши билан Валера «Қўтос» деб лақаб олган «политбюро оқсоқоли» Тенгизни чақиртирди. Қўтос қолган умрини қамоқ лагерига бағишлаган ўғрилардан эди. У озодликка чиқишни истамасди. Қамоқ муддати ниҳоясига етай деганда бир қилиқ чиқарарди-ю, ўзининг таъбири билан айтилганда, «курорт мавсуми чўзиларди». Унинг асосий вазифаси — келажакда улуғ ўғри бўлиб етишиши мумкин бўлган йигитларни аниқлаб, тарбиялаш эди. Шу жиҳатдан қаралганда Нуриддиннинг тарбияси билан аввал «Қўтос» шуғулланиши лозим эди.

Қўтоснинг йўқлови Тенгиз учун кутилмаган бўлмади. Бугунми-эртами барибир рўпара бўлишини билиб, жавобларни тайёрлаб қўйган эди. Аммо Қўтоснинг белгиланган баракда якка ўзи эмас, «политбюро» аъзолари билан биргаликда кутиб олгани Тенгиз учун кутилмаган ҳол бўлди. Хаёлига «нима бу, тўнтаришми?» деган фикр чақмоқдай урилди-ю, ўша заҳоти сўнди. Чунки Тенгиз шундай бўлган тақдирда ҳам оғир аҳволда қолмаслигини биларди. Бунга ўхшаш исёнларнинг ҳисоб-китобини қилиб қўйгани учун хотиржамлигини йўқотмади.

Қофқазлик тождор ўғрилар билан ҳазиллашиб бўл-маслигини билган «политбюро» аъзоларида Тенгизга қарши бир иш юритиш фикри йўқ эди. Улар фақат Бифштекс тақдирини ойдинлаштириб олмоқчи эдилар.

Тенгиз остона ҳатлаши билан Қўтос ўрнидан турди-да, унга пешвоз чиқди.

— Княз, сен хафа бўлма, фавқулодда ҳол бизни тўпланишга мажбур этди, — деди у, Тенгизга қўл узатиб.

Қофқазлик тождор ўғрилар ўзларининг келиб чиқишларини машҳур князларга боғлаганликлари учун асосий лақаблари қолиб, ҳурмат юзасидан уларга «княз» деб мурожаат қилиш ўғрилар оламида одат тусига кирган эди. Бу одат барча «княз»лар қаторида Тенгизга ҳам ёқарди. Етти пушти олиймақом хонадонга йўламаса ҳам у ўзини чинакам княз ҳис қиларди. Қўтоснинг «княз» деб мурожаат қилиши эса вазиятнинг айтарли кескин эмаслигига далолат эди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК





Все города России от А до Я

Загрузка...

Moscow.media

Читайте также

В тренде на этой неделе

В горах Бурятии развернули поиски пропавшей туристки

«Торпедо» уступило «ИрАэро» в Иркутске со счётом 3:4


Загрузка...
Rss.plus


Новости последнего часа со всей страны в непрерывном режиме 24/7 — здесь и сейчас с возможностью самостоятельной быстрой публикации интересных "живых" материалов из Вашего города и региона. Все новости, как они есть — честно, оперативно, без купюр.




Иркутск на Russian.city


News-Life — паблик новостей в календарном формате на основе технологичной новостной информационно-поисковой системы с элементами искусственного интеллекта, тематического отбора и возможностью мгновенной публикации авторского контента в режиме Free Public. News-Life — ваши новости сегодня и сейчас. Опубликовать свою новость в любом городе и регионе можно мгновенно — здесь.
© News-Life — оперативные новости с мест событий по всей России (ежеминутное обновление, авторский контент, мгновенная публикация) с архивом и поиском по городам и регионам при помощи современных инженерных решений и алгоритмов от NL, с использованием технологических элементов самообучающегося "искусственного интеллекта" при информационной ресурсной поддержке международной веб-группы 103news.com в партнёрстве с сайтом SportsWeek.org и проектами: "Love", News24, Ru24.pro, Russia24.pro и др.