Россияда июнь ойида қор ёғди (фото, видео)
0
16
Фото: Forum Daily Ўтган ойнинг охирида изғирин бўлган Россиянинг Иркутск вилоятидан ташқари бошқа вилоятларда ҳам об-ҳаво ёмон бўлмоқда. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб Дарё хабар берди. Ёз бошланишига қарамай, Ямало-Ненецлари автоном округининг Тазовский туманида қор ёғди. «Қиш ҳали бери кетишни истамаяпти, шекилли… Тазовский туманида ғайритабиий табиат ҳодисаси рўй берди: июнь ойида изғирин. Бундай пайтда қор ёғиши охирги марта 2017 йил 12 июнда кузатилган. Лекин бундай об-ҳавони ҳатто қариялар ҳам эслолмайди», — дейилади «ВКонтакте»даги туман гуруҳида. Фото: Forum Daily Фото: Forum Daily Фото: Forum Daily